Мен ишловчи пенсионерман. Пенсиянинг 50%ини оламан. Менга ўриндошлик бўйича бошқа ташкилотда ишлашни таклиф қилишди. Ушбу ҳолда менга тўланадиган пенсиянинг бир қисми сақланадими?
Эркин К.
– Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга* мувофиқ, ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади. Тўланадиган пенсиянинг миқдорига ўриндошлик бўйича ишлаш далили таъсир кўрсатмайди.
*МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
Абдурашид ИСМОИЛОВ,
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг
пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.