Пенсияга чиқишимга бир неча ой қолди. Бироқ ишдан бўшашга мажбур бўлдим. Пенсия тайинланиши учун ҳужжатларни ўзим тайёрлашим керакми ёки буни мен охирги вақтда ишлаган ташкилот қилиши шартми?
Е.Валеева.
Тошкент шаҳри.
– Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани ходим охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали беради (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 43-моддаси, бундан кейин – Қонун). Бироқ сиз ишдан бўшаганингиз боис барча зарур ҳужжатлар билан яшаш жойингиздаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига ўзингиз мурожаат қилишингиз керак.