МЧЖ шаклидаги қўшма корхонамиз улуш жисмоний шахсдан юридик шахсга ўтказиш йўли билан беғараз берилиши туфайли таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказди.
Улушни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундаги курс фарқини корхона балансида акс эттириш керакми? Агар керак бўлса, буни қандай амалга ошириш мумкин?
Ш.Мамараҳимова, МЧЖ директори.
– 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»1 ҳамда Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомда2 белгиланишича, хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталининг белгиланган миқдорлари ва хўжалик юритувчи субъект муассислари (қатнашчилари) улушларининг нисбати билан боғлиқ баланснинг валюта моддаларини қайта баҳоламайдилар.
Чет эл валютасида акс эттирилган устав капитали ўзгарган тақдирдагина қайта ҳисоблаш амалга оширилади. Бунда фақат хўжалик операциясини рўйхатдан ўтказиш санасида Марказий банк курси бўйича устав капиталининг кўпайиш (камайиш) миқдоригина қайта баҳоланиши керак. Сизнинг ҳолатда устав капитали суммаси ўзгармаяпти, шу сабабли курс фарқи юзага келмайди.
Бухгалтерия проводкаларига келсак: ҳисобварақлардаги қолдиқлар ўзгармаслиги боис сиз фақат 8330-ҳисобварақ бўйича таҳлилий ҳисоб объектини (субконто қиймати), яъни муассисни ўзгартиришингиз керак. Ушбу ҳолда қуйидагича проводка қилиниши мумкин:
Ҳисобварақ Дт
|
Субконто Дт
|
Ҳисобварақ Кт
|
Субконто Кт
|
Сумма
|
8330
|
Улушни бераётган иштирокчи
|
8330
|
Улушни қабул қилаётган муассис
|
1 000
|
1Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.
2МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
Игорь АИПКИН, «Faba-Expert» МЧЖ.