Москвалик исталган фуқаро яқин вақт ичида унинг уйидаги коммунал хизматларнинг иши тўғрисида суҳбатлашиш учун солиқ инспекциясига таклиф қилиниши мумкин. Бу уй-жой-коммунал соҳа компанияларини сайёр текширишларни ўтказиш билан боғлиқ. Москва шаҳар (РФ) Федерал солиқ хизмати бошқармаси бундай тафтишларни ўтказиш бўйича услубиятни ишлаб чиқди ва жойларга юборди. Журналистлар солиқ ходимларидан улар қандай амал қилиши хусусида сўраб-суриштирдилар.
Бошқарманинг маълумотларига қараганда, уй-жой-коммунал хўжалиги ташкилотлари кўпинча солиқлардан қочиш чизмаларидан фойдаланадилар. Масалан, таъмирлаш ишларини бажарганлик учун шартнома бўйича ҳақни ишончли бўлган ташкилотга ўтказишади, ташкилот эса пулни бир кунлик фирмалар ҳисобварағига қайд этади. Ишни кўпинча расман ишга жойлаштирилмаган чет элликлар бажаришади, операцияларнинг бир қисми эса фақат қоғоздагина мавжуд бўлади.
Уй-жой-коммунал хўжалиги ташкилотлари тафтиш қилинганда бошқарма инспекторларга гувоҳларнинг, шу жумладан уйдаги яшовчиларнинг кўрсатувларига алоҳида эътибор беришни тавсия қилади. Улардан солиқ бошқармаси коммунал ташкилот ҳисобида акс эттирилган ишларнинг ҳақиқатда бажарилган ишларга мувофиқ келиш-келмаслигини аниқлашни таклиф этади.
Москвалик инспекторларнинг маълум қилишларича, инспекцияга чақирувларни улар уйдаги барча яшовчиларга ҳам, уларни танлаб олиб ҳам юборишлари мумкин. Солиқчилар 1965 йилга қадар туғилган фуқаролардан сўраб-суриштиришни афзал кўришади – улар одатда бошқаларга қараганда саволларга кўпроқ иштиёқ билан жавоб берадилар.
e-gazeta-unp.ru.