Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 26 / Бевосита мулоқот

Тайёрлов фаолияти таъминот-сотиш эмас

Мустақил юридик шахс сифатида давлат рўйхатидаи ўтказилган «А» тайёрлов корхонаси (ХХТУТ бўйича коди – 81100) жисмоний шахслардан гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (охирги истеъмолга тайёр ҳолда) нақдсиз, яъни жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ва омонат ҳисобрақамларига пул ўтказиш йўли билан сотиб олиб, маҳсулотнинг асосий қисмини Ўзбекистон касаба уюшмалари қошидаги санаторийларга, қолган қисмини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга пул ўтказиш йўли билан сотади.

«А» корхонага гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бераётган жисмоний шахслар ҳам ушбу маҳсулотларни ўзлари етиштирмайдилар, балки учинчи шахслардан сотиб олиб, қимматроқ нархларда «Б» корхонага етказиб берадилар. «А» корхонага маҳсулот етказиб берган жисмоний шахслар яшаш жойларидаги солиқ идораларига даромадлари юзасидан декларация топширмаган. Шунингдек, улар бундай декларацияни ўзлари топширишлари тўғрисида «А» корхонага ариза ҳам беришмаган.

«А» корхона солиқ идорасига ягона солиқ тўлови бўйича топширган ҳисоботида товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилган ялпи даромаддан 33% солиқ ҳисоблаб, ҳисобот топшириб келмоқда.

«Б» корхонаси, мисол учун, жисмоний шахслардан гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 1 000 сўмга харид қилиб олиб, бошқа субъектларга 1 100 сўмга сотади, ўртадаги 100 сўмлик фарқ суммасидан 33 фоиз, яъни 33 сўм солиқ ҳисоблаб келмоқда.

Аммо Президентимизнинг 24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон Қарорининг 6-банди биринчи хатбошисида «2011 йилнинг 1 январидан бошлаб таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти улгуржи савдо сифатида қаралади ҳамда уларга улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва солиқ солиш ҳуқуқий нормалари жорий этилади» деб кўрсатилган. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни илтимос қиламиз.

1. «А» корхонасининг фаолияти тайёрлов фаолияти сифатида қараладими ёки улгуржи савдоми? Агар улгуржи савдо бўлса, бунинг учун тегишли лицензия олиши ва ҳар бир савдо операциясидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўлаши керакми?

2. Тайёрлов ташкилоти билан ПҚ-1449-сон Қарорда назарда тутилган таъминот-сотиш ташкилотлари орасида фарқланиш борми ёки булар бир хил тушунчами?

3. «А» корхонаси Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан жисмоний шахсларга уларнинг топширган маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб ишларини амалга ошираётганда уларнинг даромадларига солинадиган солиқларни тўлов манбаида ушлаб қолиши керакми, агар шундай бўлса, қайси ставкада?

Текшириш жараёнида аниқланган бундай ҳолатларда «А» корхонага маҳсулотни сотган жисмоний шахсларга қандай солиқ ставкаларида солиқ ҳисобланади ва ҳисобланган солиқларни тўлаш кимнинг зиммасида бўлади?

Ташкилот раҳбари.
Жиззах вилояти.

 

 

1. Ҳақиқатан ҳам 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон Қарорида таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти улгуржи савдо сифатида қаралиши ҳамда уларга улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва солиқ солиш ҳуқуқий нормалари жорий этилиши белгиланган.

Қонун ҳужжатларида улгуржи савдога харид қилинаётган товарларни тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланишга ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шакли бўйича сотиш улгуржи савдо ҳисобланади, деб аниқ таъриф берилган.

Лекин, тайёрлов ва таъминот-сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналарнинг товарларни сотиши савдо фаолияти деб қаралмайди. Чунки қонунчиликда тайёрлов ёки таъминот-сотиш фаолияти учун аниқ таъриф берилмаган.

Тайёрлов фаолияти билан таъминот-сотиш фаолиятини фақатгина Халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифномаси бўйича бир биридан ажратишимиз мумкин. Бошқа алоҳида ­меъёрий ҳужжатлар билан таърифлар берилмаган.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 31.10.2006 йилда 1633-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 22-бандига асосан корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишга олиб келувчи тадбиркорлик субъекти – юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектларини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни, давлат солиқ хизмати органларини ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.

Бундан келиб чиқадики, корхона олиб бораётган фаолият турининг у ёки бу тармоққа мансублигини, ХХТУТ коди бўйича асосий фаолият турини давлат статистика органлари белгилаб берадилар.

Агар давлат статистика органлари томонидан «А» корхонасининг асосий фаолияти ХХТУТ коди бўйича 81100 қилиб белгиланган бўлса, у ҳолда унинг асосий фаолияти тайёрлов ҳисобланади ва тайёрлов корхонаси улгуржи савдога тенглаштирилмаганлиги сабабли ўтказилган ҳар бир савдо операциясидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўламайди. Ўз навбатида, унинг фаолияти бўйича таъминот-сотиш корхоналари учун эмас, балки тайёрлов корхоналари учун белгиланган ставкаларда 33 фоизлик ЯСТ ҳисобланади.

 

2. Бу саволингизга жавоб бериш учун Халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифномасининг тегишли бўлимидан кўчирма келтирамиз.

 

Код

 

Тармоқ

 

Тушунтириш

 

80000

 

Моддий-техника таъминоти ва сотиш

 

80100

 

Давлат буюртмаси ва ҳукуматлараро келишувлар бўйича моддий-техника таъминоти

 

Давлат буюртмаси ва ҳукуматлараро келишувлар бўйича етказиб беришни амалга оширувчи корхоналар

 

80190

 

Моддий-техника таъминоти хўжалик бошқармаси

 

Фақат бошқарув функциялари ёки асосан бошқарув функцияларига эга бўлган моддий-техника таъминоти бирлашмалари, бошқармалари, конторалари, бўлимлари

 

80200

 

Сотиш

 

Фақат сотиш ёки асосан сотиш функцияларига эга бўлган база ва омборлар, салон-дўконлар, конторалар ва бўлимлар, энергия таъминоти, газ таъминоти идоралари

 

80290

 

Сотиш хўжалик бошқармаси

 

Фақат бошқарув ёки асосан бошқарув функцияларига эга бўлган конторалар, бошқармалар ва бўлимлар

 

80300

 

Ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги ускуна ва машиналарни ижарага бериш

 

Ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги ускуна ва машиналарни ижарага (лизинг, хайринг, рентинг) беришга ихтисослашган корхоналар, ташкилотлар

 

81000

 

Тайёрлов

 

81100

 

Тайёрлов ташкилотлари

 

Тайёрлов (линия, пристань, олис жойда) пунктлари, бўлимлари, реализация ва қайта жўнатиш базалари, элеваторлар, уруғ тозалаш ва уруғ қуритиш фабрика ҳамда пунктлари, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотини тайёрлаш конторалари ва бошқалар

 

81190

 

Тайёрлов хўжалик бошқармаси

 

Фақат бошқарув ёки асосан бошқарув функцияларига эга бўлган тайёрлов ташкилотлари, шу жумладан матлубот уюшмалари ҳузуридаги тайёрлов конторалари

 

81200

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти олди-сотдиси чоғида воситачилик хизматлари

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти олди-сотдиси чоғида воситачилик хизматларини кўрсатадиган товар-хом ашё биржалари, брокерлик конторалари ва агентликлари

 

 

Тайёрлов ташкилотлари фаолиятининг хусусиятларидан бири уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини топширувчилар билан банкдан олган нақд пулларга ҳисоб-китоб қилишларига рухсат берилганлигидадир (Юридик шахслар томонидан касса операциялари юритилиши қоидалари, АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг мазмунидан келиб чиқиб:

тайёрлов фаолияти – шахсий хонадонлар, фермер (деҳқон) хўжаликларининг эгалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчиларни етиштирилган маҳсулотни кафолатланган сотиш борасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотини тайёрлаш ва сотишнинг улгуржи тизимини шакллантиришга йўналтирилган фаолиятдир;

таъминот-сотиш фаолияти – корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ҳамда тайёр маҳсулот (товарлар)ни сотиш билан боғлиқ фаолият туридир.

 

3. Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар зиммасига юклатилган. Агар фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган республикамиз норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.

Ушбу модданинг ўзида жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидагилар кириши белгиланган:

1) Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари;

2) Солиқ кодексининг 177-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар;

3) мулкий даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс – Ўзбекистон Республикасининг резиденти, фаолиятини Ўзбекистонда доимий муассаса орқали амалга ошираётган республикамизнинг норезиденти, чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси бўлса;

4) Солиқ кодексининг 178-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс – Ўзбекистон Республикасининг резиденти, фаолиятини Ўзбекистонда доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти, чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси бўлса.

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини декларация асосида тўлаши шарт.

Жисмоний шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўлаб бериладиган тўлов Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан тўлов манбаида солиқ солинадиган даромад ҳисобланмайди. Ўз навбатида, «А» корхонасида жисмоний шахсларга уларнинг топширган маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда тўлов манбаида ҳеч қандай солиқ ушлаб қолиш мажбурияти юзага келмайди.

Агар «А» корхонасига гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бераётган жисмоний шахслар ҳам ушбу маҳсулотларни ўзлари етиштирмасдан (яъни уйда қорамол боқмасдан ва томорқада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирмасдан) бозордан сотиб олиб қимматроқ нархларда «А» корхонага етказиб бераётган бўлсалар, бу фаолият жисмоний шахслар учун тадбиркорлик фаолияти бўлиб қолади. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятлари учун белгиланган солиқларни тўлаш жисмоний шахсларнинг зиммасида бўлади.

Бундай ҳоллар текширувда аниқланса ҳам жисмоний шахснинг бюджет олдидаги мажбурияти учун «А» корхонаси жавобгар ҳисобланмайди. Шундай экан, «А» корхонасининг ушбу жисмоний шахслардан даромадлари декларацияланганлиги ҳақидаги маълумотни сўрашга ҳақи ҳам йўқ.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Мурод МУҲАММАДЖОНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 4865 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика