Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 23 / Солиқ солиш

Иш ҳақини ун билан бериш мумкинми?

Тегирмончилик корхонаси айрим ходимларининг аризасига кўра уларга иш ҳақини ун ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан беради.

Натура билан ҳақ тўлаш ЯСТ тўланадиган реализация ҳисобланадими?

 

Ҳа, бундай операция реализация деб ҳисобланди. Уни ҳужжат билан расмийлаштириш учун ходимлар раҳбар номига ариза бериб, унда кейинчалик қиймати иш ҳақидан ушланадиган, сотиб олишни хоҳлаётган маҳсулотнинг номи ва миқдорини кўрсатишлари керак. Раҳбар виза қўйган ариза ижро учун берилади. Ўз ходимларига маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини реализация қилиш ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади, уни тўлдиришда харидор реквизитларида ходимнинг паспорт маълумотлари қайд этилади.

Ун ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сотганда ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари турличадир. Чунончи, тайёр маҳсулот ҳисобланган ун реализация қилинганда ялпи тушумга уни реализация қилиш қиймати киритилади. Бироқ у ходимларга таннархдан паст нархда сотилса, унинг таннархига ЯСТ солиниши керак (Солиқ кодекси 355-моддасининг иккинчи қисми).

Ишлаб чиқариш чиқиндилари сотилганда ЯСТ тўлаш бўйича мажбуриятлар фақат улар баланс қийматидан ошадиган қиймат бўйича реализация қилинганда юзага келади. Бунда юзага келган ижобий фарқ Солиқ кодекси 132-моддасининг 1-банди ва 133-моддаси бўйича асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинадиган бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Шунга эътибор қаратиш лозимки, фақат қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига иш ҳақини улар томонидан етиштирилган ва қайта ишланган товарлар билан натура шаклида тўлашга рухсат берилган (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон Қарорининг 1-банди). Бундан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кирмайдиган корхоналар иш ҳақини натура шаклида тўлашга ҳақли эмасликлари келиб чиқади. Бироқ кейин унинг қийматини ҳисобланган иш ҳақидан ушлаган ҳолда, айрим ходимларининг хоҳишига ва мурожаатларига кўра уларга ўз маҳсулотини реализация қилиш тақиқланмайди.

 

Светлана КИМ,
«Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 2715 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика