Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 21 / Аудитор маслаҳат беради

Ҳавони ифлослантирганлик учун 94 миллион

Корхонамиз қуввати кам бўлган тезюрар ва хавфсизлиги юқори дизеллар гуруҳига кирадиган 3 та дизель-генератордан фойдаланади. Фаолиятимиз жараёнида бизда 16,4 тонна ишлаб чиқариш чиқиндиси ҳам вужудга келди. Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари суммасини ҳисоблашда ёрдам берсангиз.

Бухгалтер.  

 

– Газетхон берган саволга ўхшаш масалаларга кўп йирик корхоналар тўқнаш келадилар ва, тегишинча, атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўлайдилар. «Ифлослантирганлик учун тўлов» мақоласида («СБХ»нинг 17.02.2015 йилдаги 7 (1071)-сони) биз атроф муҳитни ифлослантирганлик учун ким компенсация тўловларининг тўловчиси ҳисобланиши, нималар ушбу тўловларни солиш объекти бўлиб ҳисобланиши ва улар суммасини қандай қилиб ҳисоб-китоб қилиш кераклигини батафсил кўриб чиққанмиз.

Компенсация тўловлари ҳисоб-китоби формуласини эслатамиз:

П = (Мн х R) + (Мсн х R х Ккр), бунда:

П – атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмдаги компенсация тўлови миқдори;

Мн – тонна ёки килограммларда нормалар доирасида ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;

Мсн – тонна ёки килограммларда нормадан ортиқча ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;

R – 1 тонна ифлослантирувчи модда табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги (оқизилганлиги) ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмда компенсация тўлови миқдорлари;

Ккр – ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Ккр ифлослантирувчи моддалар атроф муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилиши ва чиқиндилар нормативлар (лимитлар)га кўра жойлаштирилиши массаси кўпайтирилиши (камайтирилиши)га қараб табақалаштириб аниқланади.

Компенсация тўловини аниқлаш учун қандай маълумотлар ҳисоб-китобга қабул қилинишини белгилаш зарур. Бунинг учун яна Атмосферага чиқариладиган (ташланадиган) ифлослантирувчи моддаларни белгилашнинг ҳисоб-китоб қилиш услубиятларига (Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун ифлослантириш манбаларини инвентаризациялаш ва атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни нормалаштириш бўйича йўриқномага1 1-илова, бундан кейин – Ҳисоб-китоб қилиш услубиятлари) мурожаат қиламиз.

 

Ҳисоб-китоб қилиш услубиятлари
1.6.4-жадвали

Мукаммал таъмирланган турғун дизель қурилмаларининг турли
гуруҳлари учун q
эi (ёқилғи г/кг) ташланмалари қиймати 

 

Гуруҳ

 

Ташланма, ёқилғи г/кт

 

СО 

 

NOх 

 

CH

 

C

 

SO2

 

CH2O

 

БП 

 

А 

 

36

 

41

 

18,8

 

3,75

 

4,6

 

0,7

 

6,9 х 10 –5

 

Б

 

31

 

38

 

15,0

 

2,5

 

5,1

 

0,6

 

6,3 х 10 –5

 

В

 

26

 

33

 

12,5

 

1,9

 

6,1

 

0,5

 

5,6 х 10 –5

 

Г

 

36

 

43

 

18,8

 

3,15

 

5,1

 

0,7

 

6,9 х 10 –5

 

 

Ҳисоб-китоб қилиш услубиятларининг 1.6-бўлими ва сиз тақдим этган маълумотларга кўра сиздаги 3 та дизель-генератор А гуруҳига киради. Улар чиқарган ташланмалар миқдорини ҳисоблаймиз:

 

Т/р

 

Кўрсаткичлар номи

 

1 донага миқдор, г/кт

 

3 донага миқдор, г/кт

 

1

 

Углерод оксиди (СО)

 

36

 

108

 

2

 

Азот оксидлари (NOх) (NO2га қайта ҳисоблаганда)

 

41

 

123

 

3

 

Углеводородлар (CH)

 

18,8

 

56,4

 

4

 

Қурум (С)

 

3,75

 

11,25

 

5

 

Олтингугурт диоксиди (SO2)

 

4,6

 

13,8

 

6

 

Формальдегид (CH2O)

 

0,7

 

2,1

 

7

 

Бенз(а)пирен (БП)

 

6,9 х 10 –5

 

0,000207

 

 

Кейин ҳисоб-китоб тузамиз ва компенсация тўлови миқдорини ҳисоблаймиз.

20__ йил ___ чораги учун атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари суммаси ҳисоб-китоби  

 

Компенсация тўлови объекти номи

 

Масса (т, кг, куб м)

 

 

 

 

норматив

 

нормативдан ортиқча

 

аварияда

 

1 т, кг, куб м учун компенсация тўлови миқдори (сўм)2

 

Оширганлик (камайтирганлик) учун ёки авария ҳолатида карралик коэффициентлари (бирл.)

 

Компенсация тўловлари суммаси, сўм (2-уст. х 4-уст. х 5-уст.) + (3-уст х ­4-уст. х 5-уст.)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

1. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари:

 

 

 

 

 

 

 

углерод оксиди (СО)

 

108 000

 

 

 

6,24

 

 

673 920

 

азот оксидлари (NOX)

 

123 000

 

 

 

327,6

 

 

40 294 800

 

углеводородлар (CH)

 

56 400

 

 

 

23,4

 

 

1 319 760

 

қурум (С)

 

11 250

 

 

 

390

 

 

4 387 500

 

олтингугурт диоксиди (SO2)

 

13 800

 

 

 

390

 

 

5 382 000

 

формальдегид (CH2O)

 

210

 

 

 

6 552

 

 

1 375 920

 

бенз(а)пирен (БП)

 

0,207

 

 

 

196 560 000

 

 

40 687 920

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

2. Мотор ёқилғиси ёндирилганда ифлослантирувчи моддалар ташланмалари:

 

 

 

 

 

 

 

3. Сув объектлари ва жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташланмалари:

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:

 

16,4

 

 

 

93,6

 

 

1 535,04

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

Ҳаммаси

 

 

 

 

 

 

94 123 355,04

 

Бўнак компенсация тўловлари

 

 

 

 

 

 

 

Тўланади

 

 

 

 

 

 

94 123 355,04

 

Пеня

 

 

 

 

 

 

 

Тўланади

 

 

 

 

 

 

94 123 355,04

 

 

Маълумот учун. Ҳисоб-китоб қилиш услубиятларига кўра хорижда ишлаб чиқарилган, Европа иқтисодий ҳамжамияти мамлакатлари, АҚШ, Япониянинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилиги талабларига жавоб берадиган турғун дизель қурилмалари учун ташланмалар қийматлари тегишинча: СО бўйича 2 баравар, NO2 ва NO бўйича – 2,5 баравар; CH, С, CH2O ва БП бўйича – 3,5 баравар камайтирилиши мумкин.

 

Татьяна ДАУРОВА, «Bizouts» лойиҳаси раҳбари, «Rastax Group» МЧЖ СМТ.

 

1Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1533-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 6.02.2006 йилдаги «Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 15-сон Қарори.

Прочитано: 2203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика