Norma.uz

Дастлабки шартнома мажбуриятни истисно этмайди

2013 йил май ойида МЧЖ ва ХФ 2014 йил май ойида бино ва иншоотларнинг 400 млн сўмлик олди-сотдисини назарда тутадиган дастлабки шартномани имзоладилар. МЧЖнинг кредит мажбуриятлари, солиқлар ва бошқа тўловлари бўйича 50 млн сўм қарзини ХФнинг сўндириши дастлабки шартноманинг муҳим шарти бўлди. МЧЖ зиммасига олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш мажбурияти юкланди. Унинг лойиҳасини тайёрлаш ХФ зиммасига юкланди, у 2013 йил июнда МЧЖга тегишли хат билан бирга шартнома лойиҳасини юборди.

2014 йил май ойида ХФ ўзининг қарзни сўндириш бўйича мажбуриятларини бажариб, МЧЖга олди-сотди шартномасини тузиш талаби билан мурожаат қилди. Бироқ МЧЖ уни тузишдан бош тортиб, 400 млн сўмлик сотиш нархи пасайтирилган, мол-мулкнинг ҳақиқий қиймати 650 млн сўмни ташкил этади деб эълон қилди ҳамда ХФга бино ва иншоотларни ушбу нархда харид қилишни таклиф этди.

Тўловни ошириш талабига ва МЧЖнинг олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортишига қўшилмаган ХФ хўжалик судига МЧЖни бино ва иншоотлар олди-сотдиси шартномасини тузиш ва 50 млн сўм миқдоридаги зарарларни қоплашга мажбур этиш талаби билан мурожаат қилди, чунки ХФ қарзни ўтказиш шартномаси бўйича МЧЖнинг қарзини сўндирган.

Хўжалик суди ХФнинг даъво талабларини тўлиқ қондирди. Бундай қарорга қўшилмаган МЧЖ апелляция шикояти берди. Апелляция инстанцияси уни қондиришдан бош тортди. МЧЖ биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарори устидан кассация шикояти берди. Кассация инстанцияси уларни ўзгартиришсиз, кассация шикоятини эса қондирмасдан қолдирди.

 

 

ХФнинг ПОЗИЦИЯСИ

– 2013 йил май ойида биз 2014 йил май ойида бино ва иншоотлар олди-сотди шартномасини имзолашни тақозо этадиган дастлабки шартномани туздик. Унда назарда тутилган барча мажбуриятларни, шу жумладан МЧЖ учун 50 млн сўм қарзни тўлаш ва унга олди-сотди шартномаси лойиҳасини юбориш бандини бажардик. Бироқ МЧЖ олди-сотди шартномасини тузишдан бўйин товлаяпти ва асоссиз тарзда оширилган тўловни талаб қиляпти. ХФ жавобгарни олди-сотди шартномаси тузиш ва 50 млн сўм етказилган зарарни қоплашга мажбур этишни сўради. Зеро биз ушбу пулни оборотга йўналтиришимиз мумкин эди, чунки биз дастлабки шартномани имзолашга қадар ликвид товарнинг олди-сотди шартномасини тузгандик, унга 50 млн сўм қўйиб, ХФ фойда олган бўлар эди.

 

МЧЖнинг ПОЗИЦИЯСИ

– 2013 йил май ойида биз дастлабки шартнома туздик. Бироқ унда кўрсатилган бино ва иншоотларни сотиш нархи – 400 млн сўм очиқдан-очиқ пасайтирилган. МЧЖ собиқ раҳбариятининг кўчмас мулк объектларини сотишга розилиги МЧЖ манфаатларига жавоб бермасди. 2014 йил апрелда бино ва иншоотлар мустақил баҳоланиб, уларнинг ҳақиқий қиймати 650 млн сўмлиги аниқланди. Шу сабабли биз ХФга қолдиқ қийматни эмас, балки ҳақиқий қийматни тўлашни таклиф қилдик. 50 млн сўм миқдорида зарар етказилганига келсак, МЧЖ уни асоссиз деб ҳисоблайди, чунки ХФ унинг етказилганлиги далилларини келтирмади, у ўйлаб топилгандир.

 

СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

Биринчи инстанция суди ХФнинг МЧЖни бино ва иншоотлар олди-сотди шартномасини тузишга ҳамда 50 млн сўм миқдоридаги зарарларни қоплашга мажбур этиш талаби бўйича иш материалларини ўрганиб, даъвогарнинг важлари, жавобгарнинг эътирозларини тинглаб ҳамда муҳокама қилиб, қонун ҳужжатларининг қоидаларини таҳлил қилиб, иш моҳиятида баён қилинган далилларни тасдиқлади.

Фуқаролик кодексининг (ФК) 14, 333, 361 ва 377-моддаларига асосланиб, у қарор қилди:

1) МЧЖни бино ва иншоотлар олди-сотди шартномасини тузишга мажбур этиш қисмида даъво талаблари тўлиқ ҳажмда қондирилсин;

2) жавобгардан даъвогар фойдасига 50 млн сўм ундирилсин;

3) Хўжалик процессуал кодекси 95-моддасининг биринчи қисмига кўра жавобгардан суд харажатлари – давлат божи ва почта харажатлари тўлиқ ҳажмда ундирилсин.

 

ЮРИСТ ШАРҲИ

ФКнинг 361-моддасига мувофиқ дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади.

ФКнинг 361-моддаси бешинчи қисмига ҳамда ФКнинг 377-моддаси олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда иккинчи тараф судга бунга мажбур этиш талаби билан мурожаат қилишга ҳақли. Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф иккинчи тарафга бу билан етказилган зарарларни қоплаши керак.

Кўрилаётган ҳолда ХФ дастлабки шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажарган. Шу сабабли суд ўз мажбуриятларидан бўйин товлаётган МЧЖни кўчмас мулк объектлари олди-сотди шартномасини тузишга асосли тарзда мажбур қилди.

ФКнинг 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФКнинг 324-моддаси биринчи қисмига кўра эса қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.

Даъвогар судга жавобгар томонидан ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаганлиги ва шу муносабат билан етказилган зарарнинг далилларини – олди-сотди шартномаси ва МЧЖ учун 50 млн сўм тўлаганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаларини тақдим этди. Шу муносабат билан суд 50 млн сўм зарарни ундириш тўғрисида ҳақли равишда қарор қабул қилди.

Мазкур ҳолда МЧЖ ХФ даъво аризасини бугунга қадар у билан сотиш нархи хусусида музокаралар юритиши керак эди. Бундан ташқари, ХФга дастлабки шартномага қўшимча битим тузиш ва олди-сотди шартномаси тузишни кечиктиришни таклиф қилиши мумкин эди. Шу тариқа, у музокаралар ўтказиш ва низони судгача ҳал қилиш учун вақтдан ютар эди.


Павел СИЛЬНОВ,

адвокат.

Прочитано: 3756 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика