Меҳнат шартномасида кўрсатилишича, ходиманинг декрет таътили вақтига янги ходим ишга қабул қилинган. Бундай шартнома муддатли деб ҳисобланадими?
Бошловчи
кадрлар ходими.
– Ҳа, ҳисобланади, чунки у ходим билан иш жойи (лавозими) сақланадиган аёлнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақтига тузилган (Меҳнат кодексининг 76, 233, 234-моддалари). Мазкур ҳолда меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати аниқ сана билан эмас, балки воқеа – таътилнинг тугаши ёки аёлнинг ишга қайтиши билан белгиланган. Ушбу паллада аёлнинг ўрнига қабул қилинган ходим билан меҳнат шартномаси унинг муддати тугаши билан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси).
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Profi» эксперти.