Norma.uz
Норма маслахатчи / 2015 йил / № 13 / Қонунчилик палатасида

Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилмоқда

25 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Депутатлар ўз ишларини иккинчи ўқишдаги қонун ҳужжатларини, жумладан, «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан бошладилар. Қонун лойиҳасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча турдаги транспорт воситаларида ташишларни амалга ошириш чоғида йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш орқали қопланишини кафолатлашдан иборат.

Қонун лойиҳасида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектлари бўлмиш ташувчи, суғурталовчи, йўловчи ва наф олувчи, яъни йўловчи вафот этган тақдирда суғурта товони олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс белгилаб қўйилмоқда. Йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини шаҳар йўловчилар транспортида, темир йўл, ҳаво, автомобиль, дарё транспортида ва бошқа транспортда қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва бунинг учун махсус рухсатномага (лицензияга) эга шахс ташувчи этиб белгиланган.

Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида суғурталовчилар томонидан йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар учун биргаликдаги мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш мақсадида суғурта шерикчилиги тузилади ҳамда суғурта товонининг тўланишини кафолатлаш учун суғурта захираларини шакллантиришга доир талаб жорий этилмоқда.

Сўнгра депутатлар «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Амалдаги қонунчиликни янги қонунга мувофиқлаштириш, қарама-қаршиликлар ва такрорланишларни бартараф этиш мақсадида Ҳаво кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунларга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар киритилмоқда.

«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси мажлис кун тартибидаги кейинги масала бўлди. Қонун лойиҳаси радиочастота ресурсидан фойдаланиш хавфсизлиги ва самарадорлиги даражасини ошириш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Ҳужжат мамлакатимиз радиоэлектрон воситаларининг барқарор ишлашини таъминлашга, радиочастота спектрини бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштиришга қаратилгандир.

Мажлис кун тартибига биринчи ўқишда иккита қонун лойиҳаси ҳам киритилди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фуқароларнинг судларга мурожаат этишини соддалаштиришга, электрон ҳужжат айланишини жорий этиш, шу жумладан, судга аризалар ва бошқа ҳужжатларни электрон тизим воситасида жўнатиш тартибини белгилаш йўли билан судларда иш юритишни такомиллаштиришга қаратилгандир.

Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда депутатлар ушбу қонун лойиҳаларининг асосий қоидаларини маъқулладилар ва уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар. Масъул қўмиталарга ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш топширилди.

 

Олий Мажлис

Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 2112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика