Ходимни 16 февралда ишга қабул қилишди. Меҳнат дафтарчасига қараганда у 2015 йилда ишламаган. Тегишинча, аввалги иш жойидан даромадлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмади. Меҳнат шартномасига кўра унга ойига 500 000 сўм меҳнат ҳақи белгиланди. Февралда ходим 10 кун ишлади, унга 250 000 сўм ҳисобланди. «СБХ»да чоп этиладиган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубиятида, афсуски, йил бошидан қабул қилинмаган ва 2015 йилда меҳнат стажига эга бўлмаган ходимнинг даромадидан олинадиган солиқлар ва тўловлар ҳисоб-китобига мисол келтирилмаган.
Бундай ходимга ҳисоблаб ёзилган даромад суммасини «0» даражали ставкада солиқ солинадиган ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтириш керакми? Бундай шароитда жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар қандай қилиб тўғри ҳисобланади?
Бухгалтер.
– Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳисобланади (Солиқ кодексининг 186-моддаси). Ходимнинг даромади ҳам, солиқ солиш шкаласи ҳам, ходим ишлаган ойлар сонидан қатъи назар, ортиб борувчи якун билан ҳисобланди. Шу сабабли ходим январда ва февралнинг биринчи ярмида ишламаганлигига қарамай, унинг февраль учун иш ҳақидан ЖШДС январь–февраль ойлари учун шкала бўйича ҳисобланади, яъни ЭКИҲнинг 2 бараварига ноль даражали ставка бўйича ЖШДС солинади. 2015 йилда ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида «0» даражали ставкада солиқ солинадиган даромад – ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг бир баравари ҳисобга олинмайди. Сизнинг ҳолатда февраль учун ЭКИҲнинг 2 баравари ҳисобга олинмайди.
Ходим йил бошидан ишга тушмаганда ЯИТ ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари умумий тартибда ҳисобланади.
МИСОЛ. Ходим 2015 йил 16 февралда ишга қабул қилинди (йил бошидан даромадлар мавжуд эмас). Февраль учун унга 250 минг сўм иш ҳақи ҳисобланган.
Февраль учун ЖШДС 1 122 сўмни (250 000 – 118 400 х 2) х 8,5%) ташкил этди, ШЖБПҲ – 132 сўм (250 000 – 118 400 х 2) х 1%), суғурта бадаллари – 17 500 сўм (250 000 х 7%). Ходимга 231 378 сўм (250 000 – 1 122 – 17 500) тўланиши керак.
Шуни таъкидлаш лозимки, Солиқ кодексининг 186-моддасига кўра, ходим ўз СТИРини тақдим этиши керак. Акс ҳолда ЖШДС бутун ҳисобланган суммадан энг юқори ставкада – 23% ушланади. Шкала бўйича солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш у ўз СТИРини тақдим этганда амалга оширилади.
Жавобни
«Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.