Корхонамизнинг дастлаб рўйхатга олинган вақтда кўрсатилган устав фонди тўлиқ шакллантирилган. Энди МЧЖ устав фондини кўпайтиришга қарор қилди. МЧЖ тўғрисидаги Қонунга мувофиқ устав фондини кўпайтиришга у тўлиқ шакллангандан кейин рухсат берилади. Кўпайтиришга қарор қилинган устав фондига таъсисчи томонидан киритилган товар-моддий бойликлар кўпайтирилган устав фонди давлат рўйхатига олингунига қадар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Таъсисчи томонидан киритилган товар-моддий бойликлар, масалан, асосий восита бўлса – 01, материаллар бўлса – 10, товарлар бўлса – 29 ва ҳоказо счётлар дебетида акс эттирилади. Бу ҳолатда қайси счёт кредитланади?
Масалан, МЧЖнинг устав фонди 50,0 млн сўм эди, у тўлиқ шакллантирилган. Таъсисчилар умумий йиғилиши қарорига асосан устав фондини 1,0 млрд сўм қилиб кўпайтиришга қарор қилинди. Лекин бу ҳолат, яъни устав фондини кўпайганлиги давлат рўйхатидан ўтказилгани йўқ. Чунки у тўлиқ шакллантирилмагунига қадар рўйхатдан ўтказилмайди. Таъсисчи томонидан устав фонди учун киритилган ТМБ бухгалтерияда қандай акс эттирилади?
Илҳомжон.
– Таъсисчи томонидан киритилган асосий восита, товарлар ва (ёки) материаллар бухгалтерия ҳисобида 01, 10 ва 29 счётлар дебетида акс эттирилади. Бу ҳолатда 6690-счёт кредитланади.
Таъсисчилар томонидан қабул қилинган қарорга асосан уставни оширишга товар-моддий бойликлар қўйилганда корхона таъсисчилар олдида товар-моддий бойликлар қарз бўлиб туради ва қуйидагича бухгалтерия проводкалари берилади:
(млн сўмда)
|
дт
|
кт
|
|
ТМБлар берилганда
|
0110
|
6690
|
400
|
Товар берилганда
|
1000
|
6690
|
400
|
Асосий воситалар берилганда
|
2900
|
6690
|
150
|
|
|
|
950
|
Устав фонди тўлиқ шакллантирилиб, устав қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин қуйидагича бухгалтерия проводкалари берилади: |
|||
Устав қайта рўйхатдан ўтказилиб, устав капитали оширилди
|
4610
|
8330
|
9 000
|
Корхонанинг таъсисчилар олдидаги уставни ошириш учун йиғилиб қолган товар-моддий бойликлар бўйича қарзи ҳисобга олиниши натижасида устав тўлиқ шакллантирилди
|
6690
|
4610
|
950
|
Жавобни солиқ маслаҳатчиси Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.