Чораклик ҳисоботга тайёрланаяпмиз. ЯСТ ҳисоб-китобининг қаерида ягона солиқ тўлови бўйича пасайтирувчи коэффициентлар кўрсатилади?
У.Григорьева.
– Сизни бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ҳамда (ёки) муайян фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўлови тўловчилари ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилганда қўллайдиган пасайтирувчи коэффициентлар қизиқтираётган бўлса керак (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 1-илова). Улар йил учун ҳисоб-китобда ЯСТнинг энг кам миқдорини белгилашда ҳисобга олинади ва фақат Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобида кўрсатилади (Низомга 2-илова). Низомга 3-иловага кўра шаклда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида ҳисобот чораги учун ЯСТ энг кам миқдорининг ҳисоб-китоби унга қараб амалга оширилади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобда2 пасайтирувчи коэффициент кўрсатилмайди. Унда энг кам миқдорни ва Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобидан ЯСТ ҳисоб-китоб суммасини таққослаш натижаси – қўшимча ҳисоблаш суммаси такрорланади.
Жавобни «Norma Profi» мутахассислари тайёрладилар.
1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова.