Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 10 / Тадбиркорлик

Фаровонлик кафолати

Айтиш жоизки, бугун халқимиз фақатгина ойлик-маош ҳисобига кун кечирмайди. Аҳолининг аксарияти қўшимча даромад манбаига эга. Хусусан, қишлоқ аҳолиси шахсий томорқа хўжаликларида етиштирган мева-сабзавот маҳсулотларини нафақат ўзи истеъмол қилади, балки эҳтиёжидан ортганини бозорда сотиш орқали қўшимча маблағга эга бўлади.

Ҳозирда мамлакатимиздаги мавжуд аҳоли пунктларида жами 454 мингдан зиёд хўжалик ташкил этилган бўлиб, улар ихтиёридаги ерларнинг 452 минг гектари айнан томорқа хўжаликлари ҳисобига тўғри келади. Бундан кўриниб турибдики, аҳоли қарамоғида анчагина ер захиралари мавжуд. Шуни инобатга олган ҳолда, сўнгги йилларда шахсий томорқа хўжаликларидаги экин майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йилнинг 23 январида бўлиб ўтган қўшма мажлисида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракат дастурида ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида қайд этилган. Ҳозирда мазкур Ҳаракат дастурига мувофиқ 2015–2019 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Унда, асосан, ҳосилдорлиги паст бўлган ғўза майдонларини қисқартириш ва бўшайдиган ерларга мева-сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва интенсив боғлар барпо этиш ҳисобига экин майдонларини босқичма-босқич оптималлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, дастурда селекция ва уруғчиликни янада ривожлантиришга, янги ва юқори самарали, шўрга ва қурғоқчиликка чидамли навларни яратишга доир чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳам белгиланган. Мазкур дастурни ишлаб чиқишда мамлакатимизда озиқ-овқат дастурини амалга ошириш масалалари бўйича 2014 йилнинг 7 май куни ўтказилган халқаро Конференцияда Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ва жойларда фермерлар билан ўтказилган учрашувларда улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асос қилиб олинмоқда.

Ҳаётимиз фаровонлигида, бозорларимиз тўкин-сочинлигида ва дастурхонларимизнинг бекаму-кўстлигида томорқачиликнинг ўрни нақадар катта эканлигини бугун ҳаётимизнинг ўзи кўрсатиб турибди. Ушбу йўналиш ривожи нечоғли муҳим эканлиги ҳисобга олиниб, Юртбошимиз ташаббуси билан истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бошланган эди. Ўлкамиздаги вазиятни чинакамига ўнглаш, собиқ иттифоқ давридаги ҳуқуқсизликдан азият чеккан халқимизнинг қадди бастини кўтариш, улар қалбида бугунги куни ва порлоқ келажагига нисбатан ишонч туйғуларини уйғотиш учун, аввало, халқ вакилларининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида Юртбошимиз одамларга томорқа ерлари беришни кун тартибига олиб чиқди. Шунга мувофиқ, қишлоқда яшовчи ҳар бир оилага ўртача 25 сотихдан ер ажратиб берилди ва натижада томорқа майдонлари қарийб 4,5 баробар кенгайди. Мазкур йўналишдаги амалий ишлар натижаси ўлароқ, мамлакатимизнинг мустақилликка эришиш остонасида бир ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер берилди, 700 минг оила янги томорқа эгаларига айланишди. 90-йиллар бошидаги иқтисодий турғунлик даврида ана шундай оқилона йўл тутилгани сабабли минглаб одамлар уй-жойли, ишли бўлди, бозорларимизда сархил мева-сабзавот маҳсулотлари кўпайиб, нарх-наво арзонлашди ҳамда пировардида ижтимоий барқарорлик таъминланди.

 

Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2590 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика