Norma.uz
Норма маслахатчи / 2015 йил / № 6 / Кадрлар бўлими

Пенсионердан ишлаб туришини сўранг

Ходимлар билан иш олиб борувчи менежерман. Яқинда бизда хўжалик мудири бўлиб ишлайдиган пенсионер меҳнат шартномасини пенсияга кетаётганлиги муносабати билан ўз хоҳиши бўйича тугатиш хусусида ариза билан раҳбариятга мурожаат қилди. Дарвоқе, унга пенсия 3 йил муқаддам расмийлаштирилган эди. Ўрнига бошқа ходим топгунимизга қадар, ундан 2 ҳафта ишлаб беришини талаб қилишимиз мумкинми?

Марина.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 99-моддасида меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бир тарафлама тартибда бекор қилиш мустақил асос ва ходимнинг шартсиз ҳуқуқи сифатида қаралади. Ана шу ҳуқуқнинг амалга оширилиши меҳнат шартномасининг турига ҳам, ходимнинг меҳнат бобида бажараётган вазифасининг хусусиятига ҳам, иш берувчининг ҳуқуқий мақомига ҳам боғлиқ эмас.

МК 99-моддасининг биринчи қисмига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини арзгўй илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак (МК 99-моддасининг бешинчи қисми).

Мабодо пенсия ёшига етган ходим пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра тугатиш ҳақида ариза берган бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини МК 99-моддасининг бешинчи қисмидаги асосга кўра ходим айтган муддатдан эътиборан, яъни ходим огоҳлантиришнинг 2 ҳафталик муддати мобайнида ишлаб бермасиданоқ тугатиши шарт.

Бироқ айтганларингизга қараганда, хўжалик мудирингиз пенсияни 3 йил муқаддам расмийлаштирган экан. Демак, ёшга кўра пенсия олаётган ходим меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра тугатиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган бўлса, МК 99-моддасининг биринчи қисмида белгилаб қўйган тартибда иш берувчини огоҳлантирмоғи лозим эди. Зотан, меҳнат шартномасини 2 ҳафта ишлаб берган ҳолда ёки бу шартни қўлламаган ҳолда бекор қилиш ҳуқуқи иш берувчи ихтиёридадир.

Прочитано: 1980 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика