Norma.uz
Норма маслахатчи / 2015 йил / № 6 / Биз яшайдиган уй

Қарорларни қандай қабул қилиш лозим?

Бошқарувнинг йиллик умумий йиғилишни тайёрлашга доир барча саъй-ҳаракатлари у кворумни таъминламаса ва кун тартиби масалалари бўйича қарорлар қандай қабул қилиниши ҳақида қайғурмаса, бир зумда чиппакка чиқиши мумкин. Кворумни таъминлаш, яъни ХУМШ аъзолари 50%дан ортиғининг ҳозир бўлишига эришиш анча мушкул иш. Шу сабабли қонун ҳужжатларида умумий йиғилишда қарорларни қабул қилишнинг турли усуллари назарда тутилган.

 

ИШОНЧНОМА БЎЙИЧА ОВОЗ БЕРИШ

Умумий йиғилишда ҳозир бўла олмайдиган ширкат аъзоси овоз бериш ҳуқуқини ўз вакилига топшириши мумкин. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ жой мулкдорининг ишончномасига эга бўлган шахс умумий йиғилишда ХУМШ аъзосининг вакили бўлиши мумкин. ХУМШ аъзосининг – жисмоний шахснинг ишончномасида унинг паспортидаги маълумотлар кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланади. ХУМШ аъзосининг – юридик шахснинг ишончномаси эса раҳбарнинг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади.

Ишончнома ХУМШ аъзосининг вакилига битта умумий йиғилишда ёки ишончномада кўрсатилган вақт давомида барча йиғилишларда ширкат аъзосининг номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб сўзга чиқиш ҳамда битта йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ёхуд барча ҳолларда овоз бериш ваколатини бериши мумкин. Агар бир шахс жой мулкдорларидан бир нечтасининг вакили бўлса, у ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилишида манфаатларини ифодалаётган ҳар бир ширкат аъзосининг номидан алоҳида-алоҳида овоз беради.

Ишончнома бўйича овоз бериш шунчаки расмиятчиликка айланиб қолмаслиги муҳим. Бунинг учун ўз овозини вакилига ишониб топширадиган ширкат аъзоси умумйиллик йиғилиш кун тартибидан хабардор бўлиши лозим. У ишонч билдирилган шахс йиғилишга етказиши керак бўлган муайян масала бўйича ўз фикри ҳақида уни хабардор қилиб қўйиши шарт. Ишонч билдирилган шахс ўз навбатида умумий йиғилишда ХУМШ аъзоси номидан қандай овоз бергани ҳақида ишонч билдирган шахсни хабардор қилиши лозим. Бу умумий йиғилишда ҳозир бўлмаса ҳам, муҳокама этилган масалалар ҳақида хабардор бўладиган турар жойлар мулкдорлари фикрини иложи борича инобатга олиш имконини беради. Ширкат аъзоси ўз вакилига берган ишончномани бекор қилиши мумкин, бунинг учун йиғилиш раисига уни чақириб олганлиги ҳақида хабарнома беради ёки умумий йиғилишда шахсан иштирок этади.

 

ЁЗМА РАВИШДА ОВОЗ БЕРАМИЗ

Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилишича, қарор қабул қилинаётганда йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича ширкат аъзосининг қарори кўрсатилган ва имзоси қўйилган ҳолда йиғилишга ёзма шаклда берилган ширкат аъзоларининг овозлари ҳисобга олиниши ширкат уставида белгилаб қўйилиши мумкин.

 

СИРТДАН ОВОЗ БЕРИЛГАНДА

ХУМШ аъзолари умумий йиғилишида белгиланган алоҳида ҳолларда умумий йиғилиш қарори сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилиниши мумкин. Сиртдан овоз бериш ҳақидаги хабарномада овоз беришга қўйиладиган масалалар, ХУМШ аъзоларининг ёзма қарорлари жўнатиладиган муддат ва жой кўрсатилган бўлиши керак (Намунавий уставнинг 11.8.6-банди).

Ширкат аъзоларининг қабул қилиш муддатигача олинган, ёзма равишда расмийлаштирилган ва имзоланган қарорлари овоз беришда иштирок этган деб ҳисобланади. Ушбу қарорларда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ХУМШ аъзоси ва унга тегишли турар жой (жойлар) тўғрисида маълумот;

овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича «ҳа», «қарши» ёки «бетараф» деган шаклда ифодаланган қарор (Намунавий уставнинг 11.8.7-банди).

Прочитано: 2380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика