Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришнинг кўп йиллик тажрибаси бошловчи ишбилармонлар ва бухгалтерлар бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича муайян билимларга эга бўлишлари лозимлигини кўрсатмоқда. Фақат шундагина бизнеснинг муваффақиятли ривожланишига кафолат берса бўлади. Бунинг учун эса олий ўқув даргоҳларини битириш шарт эмас, махсус курсларда билим олинса етарли.
Аввал хабар берганимиздек, «Norma газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ноябрь ойида «Билим – Норма» номли янги акция ўтказишни бошлади. Жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар «СБХ» + «Норма маслаҳатчи» ва (ёки) «НТВ» + «Норма» газеталарининг 2015 йил учун комплектига обунани расмийлаштирган ташкилот ўз ходимларидан бирини бошловчи ва амалиётчи бухгалтерлар учун мўлжалланган «Солиқлар ва солиқ солиш» масофали курслари дастури бўйича «Norma» профессионал ривожланиш марказида бепул ўқитиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дастурда солиқ солиш бўйича назарий ва амалий материаллар мавжуд. Улардан айримларини биз газетамиз саҳифаларида чоп этамиз.
Бугун солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларидан бири ҳисобланмиш уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида фикрлашамиз. Рўйхатдан ўтказиш жараёнида солиқ органлари солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар олишади (муассислар, номланиши, жойлашган жойи, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойи, мол-мулки ва солиқ назоратни олиб бориш учун зарур бўлган бошқа бирламчи ахборот).
Ўзбекистоннинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Солиқ кодекси у ёки бу солиқни тўлаш мажбурияти юзага келиши ҳолатларининг мавжудлигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилишини белгилайди.
Шундай қилиб, биринчи материалимиз турли тоифадаги солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатга қўйиш қандай амалга оширилиши тўғрисида бўлади.
Ҳар бир солиқ тўловчи солиқ органида ҳисобда туриши керак.
Ҳисобда туриш – бу солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш дегани. Бу ҳолат раҳбар (муассис) корхонани ташкил этиш тўғрисидаги гувоҳномани қўлига олиши биланоқ зудлик билан турли хил қоғозларни тўлдириб, солиқ идорасига чопиб бориши кераклигини англатадими? Йўқ, кўп ҳолларда бундай қилиш талаб этилмайди.
Ўзбекистонда кўпгина хўжалик юритувчи субъектлар учун «бир дарча» тизими амал қилмоқда. Бу янги ташкил этилган юридик шахснинг директори ёки бухгалтери рўйхатдан ўтиш учун кўплаб ташкилотларга (солиқ хизмати органлари, статистика, бандлик хизмати, Пенсия ва бошқа жамғармаларга) бориши керак эмас деганидир. Хўжалик юритувчи субъект юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши биланоқ уни давлат органларининг ўзи дарҳол ҳисобга қўйиб қўйишади.
«Бир дарча»да рўйхатдан ўтказилмайдиган бир қатор ташкилотлар бор. Уларга қуйидагилар киради: фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; диний ташкилотлар; адвокатлик тузилмалари; давлат муассасалари ва ташкилотлари; тижорат банклари; чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари; норезидентларнинг доимий муассасалари; юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмалари; транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи ташкилотлар; ер солиғи, шунингдек кўчмас мулкка тааллуқли қисмида мол-мулк солиғи тўловчилари бўлган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари. Ушбу солиқ тўловчилар мустақил равишда ва белгиланган муддатларда (жадвалга қаралсин) тегишли аризани юборган ҳолда солиқ инспекциясида (жойлашган еридаги ва/ёки фаолиятни амалга ошираётган жойидаги) ҳисобга қўйилиши лозим. Агар бу ишлар қилинмаса, санкциялар қўлланилади.
Солиқ ҳисобига мустақил равишда туриши лозим бўлган солиқ тўловчиларнинг
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Солиқ тўловчиларнинг тоифаси
|
Қайси туман (шаҳар) ДСИда ҳисобга қўйилиши керак
|
Ҳисобга қўйиш муддати
|
Қайси пайтдан бошлаб
|
Ариза ким томондан берилади
|
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
|
Ҳуқуқий асос (СКнинг моддалари)
|
ДСИга ҳисобга қўйилишдан бош тортганлик учун санкция (СКнинг моддаси)
|
Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш
|
||||||||
1
|
Давлат рўйхатидан ўтказилиши бир вақтнинг ўзида ДСХО ва ДСОда ҳисобга қўйилишни талаб қилмайдиган ЎзР резидентлари – юридик шахслар (давлат муассасалари ва ташкилотлари, тижорат банклари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлар; адвокатлик тузилмалари)
|
Ўзлари жойлашган ерда (почта манзилида)
|
10 календарь кун давомида
|
Рўйхатга олинган кундан бошлаб
|
ЎзР норезидентлари – юридик шахсларнинг ўзлари томонидан
|
Рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси
|
79-модда
|
Агар фаолият қуйидагича амалга оширилган бўлса: кўпи билан 30 кун – ЭКИҲнинг 50 бараварида жарима, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 10%идан кам бўлмаган миқдорда (113-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси); 30 кундан ортиқ – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 50%дан кам бўлмаган миқдорда (113-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси) |
2
|
Юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмалари (яъни агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган ва улар мустақил балансга эга бўлса)*
|
Алоҳида бўлинманинг жойлашган ери ёки фаолиятни амалга ошираётган жойи бўйича
|
10 календарь кун давомида
|
Алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисида ва (ёки) мустақил балансга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан
|
Мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахс томонидан
|
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги қарори ва унинг раҳбарига берилган ишончнома
|
79-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси,
|
|
3
|
ЎзР резидентлари – жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари)
|
Жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича
|
10 календарь кун давомида
|
СКга мувофиқ солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан
|
Жисмоний шахснинг ўзи томонидан
|
–
|
79-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси, 80-модданинг
|
|
4
|
ЎзРда доимий муассаса (кейинги ўринларда – ДМ) орқали фаолият кўрсатувчи ЎзР норезидентлари – юридик шахслар**
|
ДМнинг жойлашган ери ёки фаолиятни амалга ошираётган жойи бўйича
|
183 календарь кундан кечиктирмай
|
Кўрсатилган фаолият амалга оширилган кундан бошлаб
|
ЎзР норезидентлари – юридик шахслар томонидан
|
Ҳаракатларни ЎзР норезиденти – юридик шахс номидан амалга оширишга шартнома ёки ишончнома, шунингдек мажбуриятларининг бажарилиши ДМ ташкил топишига олиб келадиган шартнома мавжуд бўлса
|
79-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси, 80-модданинг бешинчи қисми
|
|
5
|
Ер солиғи, шунингдек кўчмас мулкка тааллуқли қисмида мол-мулк солиғи тўловчилари бўлган ЎзР норезидентлари – юридик/жисмоний шахслар
|
Солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича
|
10 календарь кун давомида
|
Ер участкаси, кўчмас мулкка ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб
|
Юридик/жисмоний шахсларнинг ўзлари томонидан
|
Аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
79-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси, 80-модданинг олтинчи қисм
|
|
6
|
Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни АЁҚШ орқали реализация қилувчи юридик шахслар
|
АЁҚШ жойлашган ер бўйича
|
10 календарь кун давомида
|
АЁҚШга ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб
|
|
Аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
80-модданинг
|
|
Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш
|
||||||||
7
|
Ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчилар (объектлар бўйича ҳисобга қўйилиши ДСХО томонидан мустақил равишда амалга ошириладиган ер солиғи тўловчи - жисмоний шахслар бундан мустасно)
|
Солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича
|
10 календарь кун давомида
|
Ер участкасига (ёки ушбу участкага бўлган ҳуқуқ билан бирга тегишли кўчмас мулк объектига) бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ёхуд сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан
|
Солиқ тўловчиларнинг ўзлари томонидан
|
|
81-модда
|
Агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан: кўпи билан 30 кун ўтган бўлса – ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида (113-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси); 30 кундан ортиқ ўтган бўлса – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида (113-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси)
|
ДСИда ҳисобга қўйишдан бўйин товлаганлик учун санкцияларга алоҳида эътибор қаратиш лозим, сабаби қонун ҳужжатларида бундай қонунбузарликлар учун анча юқори жарималар назарда тутилгандир.
*Агар юридик шахс - ЎзРнинг резиденти алоҳида бўлинмалардан бир нечтасига эга бўлса, ҳисобга қўйиш ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича тегишли ДСИда амалга оширилади.
*Агар юридик шахс - ЎзРнинг норезиденти ЎзРда бир нечта ДМга эга бўлса, у ҳар бир ДМ бўйича тегишли ДСИда ҳисобга туриши шарт. Битта юридик шахснинг – ЎзР норезидентининг бир нечта ДМ бўйича солиқ ҳисоботини жамлашга йўл қўйилмайди.
Камол МУЗАФФАРОВ,
эксперт-юристимиз.