Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 46 / Бевосита мулоқот

Инкассация қилинган пулга ким жавоб беради?

Амалиётда банк ходимларининг лоқайдлиги оқибатида, купюраларни бир-бирига ёпишиб қолиши, анча эскирганлиги туфайли уларни ҳисоблаш машинкасида қайта саналганда йўл қўйилган хатоликлар, ходимларнинг суиистеъмолликлари натижасида ортиқча ва камомад юзага келиши ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бунда банк корхонани ой давомида юзага келган хатоликлар ҳақида ҳар доим ҳам ўз вақтида хабардор қилавермайди.

Корхона томонидан банкка инкассация қилинган тушумни банк ходимлари қайта ҳисоб-китоб қилганда ортиқча ёки камомад юзага келган ҳолатларга нисбатан СКнинг «Фискал хотирали назорат-касса машиналаридан ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш» деб номланган 119-моддасини қўллаш мумкинми?

Н.Наимов,

бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг 119-моддасининг амал қилиши инкассация хизматлари ва тижорат банкларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу моддада НКМ ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлган солиқ тўловчилар солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари этиб белгиланган.

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (МБ бошқарувининг АВ томонидан 27.06.2008 йилда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейинЙўриқнома) хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумларини инкассация қилиш, шунингдек қимматликларни сақлашнинг тартиби белгиланган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ камомад, тўловга яроқсиз ва қалбаки пуллар (улар миқдорининг қанчалигидан қатъи назар) аниқланган тақдирда, пломба тизимча билан бирга, топширувчининг хоҳишига биноан, кўриб чиқиш учун унга берилади. Бундай ҳолларда халта пломбаси тизимчадан ажратилмайди ва ёрлиқда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектнинг халта рақами, аниқланган сана ва камомад суммаси, ҳисобчи-кассир ва бригада назоратчисининг имзолари қўйилган ҳолда, бригада назоратчисида 10 иш куни мобайнида сақланади (Йўриқноманинг 154-банди).

Халталардаги суммалар илова қайдномаларида кўрсатилган суммаларга мос келмаган тақдирда, кассир назоратчи билан бирга санаб бўлинган пулларни илова қайдномасининг орқа томонидаги купюралар рўйхати билан солиштириб кўриши, назоратчи эса, суммаси мос келмаган ўша қийматдаги пулларни қайта санаб кўриши шарт (Йўриқноманинг 157-банди).

Камомад, ортиқча, (тўловга яроқсиз, қалбаки) пуллар тасдиқланган тақдирда, кассир томонидан илова қайдномасининг олд томонидаги далолатнома тўлдирилади ҳамда халтанинг юкхатига кассир ва назоратчи, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг вакили, агар у пул тушумини қайта санаш вақтида иштирок этган бўлса, имзолайдилар (Йўриқноманинг 158-банди).

Пул ва чекларнинг камомад суммаси 1 000 сўмдан юқори бўлса, назоратчикасса мудирини, мижозни ва банк раҳбарини хабардор қилади (Йўриқноманинг 159-банди).

Маблағлар олдиндан мижоз ҳисобварағига ўтказилган ҳолда, қайта санаш вақтида улар томонидан халталарга солинган пулларнинг нотўғри қўйилганлиги (ортиқча, камомад, тўловга яроқсиз, қалбаки) аниқланса, кассир бу ҳақда алоҳида далолатнома тузади. Ушбу далолатнома бухгалтерия ходимларига мижоз ҳисобварағидаги ўтказмани тартибга келтириш учун асос бўлиб ҳисобланади (Йўриқноманинг 160-банди).

Бундан ташқари, қайта санаш вақтида аниқланган камомад, ортиқча, пуллар қайта санаш кассасида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида дафтарда, шунингдек халтага нотўғри қўйилган тушумларни аниқлаган ҳар бир кассир бўйича эса алоҳида китобга қайд этилади (Йўриқноманинг 163-банди).

Банк раҳбарлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул тушумининг топширилиши бўйича тартиб ўрнатиш чораларини кўришлари шарт (Йўриқноманинг 164-банди). Кассаларда барча қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгарлик банклар ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, касса мудирлари, пул тушумини инкассация қилиш ва қимматликларнинг ташилиш ҳолати бўйича эса банк раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Инкассация бирлашмаси (Халқ банки тизимида эса ушбу банкнинг инкассация хизматлари) бошлиқлари жавобгардирлар (Йўриқноманинг 407-банди).

Касса ишининг тўғри ташкил этилганлиги, сақланаётган барча қимматликларнинг тегишли тарзда ва бут сақланиши, шунингдек мижозларига касса хизмати кўрсатилишининг аниқ олиб борилиши учун банк бош бухгалтерлари, касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари (касса мудирлари), қимматликларнинг ўз вақтида йиғиб олиниши, ташилиши ҳамда уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун инкассация бошқармалари, бўлимлари бошлиқлари ёки уларнинг вазифасини бажарувчи шахслар банк раҳбарлари билан бир қаторда жавобгардирлар (Йўриқноманинг 408-банди).

Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 бараваридан кўп бўлган суммада пул ва қимматликлар ўғирлангани, касса ҳисобида хатога йўл қўйилган ҳар бир ҳолат тўғрисида ва кўрилган чоралар юзасидан банк раҳбарлари ўзлари бўйсунувчи бош банкка хабар берадилар (Йўриқноманинг 412-банди). Касса ходимлари ўзлари тайёрлаган пул боғламлари, дасталар ва улар имзолаган бошқа ўрамлардаги пул ва қимматликлар орасидан камомад чиқса, шунингдек улар томонидан сараланган ва ўраб-боғланган пуллар ичидан тўловга яроқсиз ва қалбаки пуллар ҳамда тангалар чиққани ва кундалик иш фаолиятида банкка етказилган моддий зарар ва йўл қўйилган бошқа камчиликлар учун тўла моддий жавобгардирлар. Касса ходимлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўзлари ўраб-боғлаган ва имзолаган боғламлардан қачон ва қайси банкда далолатномалар билан расмийлаштирилган камомад, тўловга яроқсиз ва қалбаки пуллар ёки бошқа нуқсонлар чиқишидан қатъи назар, кўрсатиб ўтилган жавобгарликка тортиладилар (Йўриқноманинг 415-банди).

Инкассаторлар белгиланган жойга етказиб бериш учун қабул қилиб олинган пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишига тўла моддий жавобгар ҳисобланадилар (Йўриқноманинг 416-банди).

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3357 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика