– Ташкилотимиз хизмат кўрсатиш билан шуғулланади, бинобарин биз ягона солиқ тўловчиларданмиз. Мени «1UZ – Бухгалтерия ҳисоби» дастурининг таянч деб аталадиган йўналиши кўпроқ қизиқтиради. Мен бу ҳақда «Norma» компаниялар гуруҳи ўтказаётган семинарлардан бирида хабар топган эдим. Дастлабки тарзда танишиш учун унинг намойиш ифодасини 1uz.uz сайтидан кўчириб олиб ўтирмадим. Таваккалига иш тутиб, биратўла дастурни сотиб олақолдим. Бу йўсин иш тутишим ўзини оқлади, дейишга ҳақлиман.
«1С: Бухгалтерия» дастурида ишлаб келаётганимга 10 йилдан ошибди. Шу сабабли янги дастурий маҳсулотни ўзлаштиришим қийин кечмади. Гапнинг рости, мураккаблик бўлишини кутган эдим. Амалда 1UZ дастури ниҳоятда соддалиги, ишлатишга қулайлиги билан мени лол қолдирди. Бирламчи ҳужжатлар тўлдирилганидан кейин кўпгина проводкалар шаклланиши, асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби жуда қулай тарзда намоён бўлиши мени айниқса қувонтирди. Контрагентлар бўйича, шунингдек ходимлар бўйича маълумотларни тўлдириш бироз қўлни олди, холос. Лекин бу нарса дастур ҳақидаги ижобий таассуротларимга асло соя сололмайди. Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, дастурдан фойдаланувчиларнинг барчасига озгина вақтдан кечиб бўлса ҳам, бутун ахборот базасини тўлдиришни маслаҳат берган бўлур эдим. Негаки, бу нарса кейинчалик кадрлар билан олиб бориладиган ва бухгалтерияга оид ишларни анчагина соддалаштиради. 1UZ дастурида ходимларнинг иш ҳақи анча мақбул тарзда ҳисоблаб чиқилиши мени бениҳоя шод этди. Иш вақти табелини дастурга шунчаки киритиб қўйишнинг ўзи етарли экан, қолганини дастурнинг ўзи ҳисоблаб берар экан. Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни шакллантириши ва айни бир вақтда ДСИга, Халқ банкига, статистика идораларига топшириладиган ҳисоботларнинг тайёр электрон ифодасини чиқариб бериши ҳам жуда маъқул бўлди. Бу нарса ишимиз учун хўп қулайлик яратди-да! Солиқ ҳисоботлари ва бошқа ҳисоботларни топширишга доир талаблар ўзгарган тақдирда дастур мунтазам равишда янгиланиб бориши қўл келар экан. Бунинг учун унинг муаллифлари ва дастурларига алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Тараққиёт йўлидаги келгуси ишларида ҳам омад ёр бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром билан
«ANALYTIС PLUS» бош бухгалтери,
1UZ дастуридан фойдаланувчи Елена ЕГОРОВА.
Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.