МЧЖ қўшма корхонаси (ХХТУТ бўйича коди – 14420), асосий фаолият тури – қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқишдан ташқари, ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Яъни тракторлар йиғиш, ўз ускунасида турли асбоб-ускуналар учун ўз материалларидан деталлар тайёрлаш ва ҳоказолар билан шуғулланади. ҚК ЯСТ тўловчиси ҳисобланиб, кичик бизнес тоифасига киради. ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаган ҳолда ҳисобланади. 0,5 пасайтирувчи коэффициенти асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан қўлланади. Икки чоракда бундай хизматларнинг ҳажмлари ўз ишлаб чиқариш ҳажмларидан ошиб кетди ва шу муносабат билан камерал текширув чоғида ДСИ ЯСТ суммасини қўшимча ҳисоблаб, пасайтирувчи коэффициентни қўллашнинг нотўғрилигини важ қилиб кўрсатди.
ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида, агар ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар товарлар ишлаб чиқаришдан ошиб кетган тақдирда, амалга оширилаётган фаолият турини ҳисобга оладиган 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тўғрими?
– Саноат маҳсулоти корхоналарнинг товарлар ва моддий хизматлар (саноат тусидаги ишлар) шаклида ифодаланадиган ишлаб чиқариш фаолиятининг тўғридан-тўғри натижасидир.
Вазифасига кўра саноат корхонаси маҳсулотини қуйидаги элементларга бўлиш мумкин:
тайёр буюмлар;
саноат тусидаги ишлар ва хизматлар.
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) саноат соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналарга ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида пасайтирувчи коэффициентдан фойдаланиш имкониятини беради. Бунда асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш бўлиши кераклиги белгиловчи шартдир.
Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида саноат тусидаги ишлар ва хизматлар ҳажмлари устун бўлган тақдирда пасайтирувчи коэффициентдан фойдаланишга асос мавжуд эмас.
Ноила МУҚМИНОВА,
экспертимиз.