Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 41 / Бевосита мулоқот

Солиқ ҳисобида курс фарқлари

2014 йилнинг I чораги учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган даромад 25 942 минг сўмни, зарар 20 334 минг сўмни ташкил қилди, яъни ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши 5 608 минг сўм бўлди.

Мазкур фарқ I чорак учун бошқа даромадга киритилди ва солиқ солинадиган ялпи тушум суммасида қайд этилди.

II чорак учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган даромад 9 393 минг сўмни, зарар 16 023 минг сўмни ташкил қилди, салбий курс фарқининг ижобий курс фарқидан ошиши 6 630 минг сўмга етди.

Жорий йилнинг I ярми учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган даромад 35 335 минг сўмни, зарар 36 357 минг сўмни ташкил қилди, салбий курс фарқи ижобий курс фарқидан 1 022 минг сўмга ошди.

Бизнинг ҳолатда I чорак учун солиқни ошиш суммаси – 5 608 минг сўмдан тўладик, II чоракда ижобий курс фарқи салбий курс фарқидан ошмади. I ярим йил учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида бошқа даромадларда I чорак учун ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиш суммаси – 5 608 минг сўм қолди.

ЯСТ ҳисоб-китобида ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши ҳар бир ҳисобот даври учун алоҳида олинадими ёки ортиб бориши биланми?

Н.Одобецкая, МЧЖ бош бухгалтери.

 

 

– Солиқ кодексининг (СК) 355-моддасига кўра, баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Бундан ташқари, шуни ҳисобга олиш лозимки, СКнинг 359-моддасига мувофиқ, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ даври бўлиб календарь йил ҳисобланди, СКнинг 360-моддасига кўра эса Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан тақдим этилади.

Бинобарин, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база ҳам йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳиcобланиши керак. Яъни, бизнинг фикримизча, сиз ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган суммасини ортиб борувчи якун билан олишингиз керак.

Сиз келтирган мисолда ярим йиллик якунларида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база мавжуд эмас.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2164 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика