Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 38 / Бевосита мулоқот

Иш ҳақидан ушланмалар ҳисоб-китоби

Ходимга бир ойда 1 700 000 сўм ҳисобланади, ЖШДС – 275 492,38 сўм, Пенсия жамғармасига ажратмалар – 110 500 сўм. Шунингдек ундан даромаднинг 1/3 қисми (33,3%) миқдорида – 566 100 сўм алимент ушланади. Умумий мажбурий ушланма 952 092,38 сўмни ташкил этади. Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим.

Бизнинг ҳолатимизда умумий ушланма 50%дан ошади. Корхона ушланмаларнинг бир қисмини бошқа ойга кўчира олмайди, чунки қолган ойларда ҳам худди шундай вазият юзага келади.

Агар ЖШДС ва суғурта бадалларидан ташқари алиментлар ҳам ушланса ва ушланмаларнинг умумий суммаси ҳисобланган иш ҳақи суммасининг 50%идан ошса, иш ҳақидан ушланмаларни қандай амалга ошириш керак?

А.Тохтияров,

АК филиали бош бухгалтери.

 

– Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларига қаратилганда ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

Ижро ҳужжати бўйича ушланмалар (алиментлар) суммаси қуйидагича белгиланади:

1) алиментлар 1 314 007,62 сўмлик суммадан (1 700 000 – 275 492,38 – 110 500) ушланади;

2) алиментлар суммаси 437 564,54 сўмни (1 314 007,62 х 33,3%) ташкил этади.

Ушланмаларнинг умумий миқдори 48,4%га (275 492,38 + 110 500 + 437 564,54) / 1 700 000 х 100%) тенг, бу эса ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ошмайди.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 7121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика