«Бекободцемент» ОАЖ билан назорат қилувчи солиқ органлари ўртасида қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базани аниқлаш масаласи юзасидан ихтилоф чиқди. Қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб ушбу солиқни ҳисоб-китоб қилиб берсангиз.
Ҳисобот ойи мобайнида жамият цементни турли нархларда реализация қилди. Чунончи, 10 тонна цементнинг тоннаси 100 минг сўмдан, 20 тоннаси эса – 200 минг сўмдан сотилди. Бир ой ичида жами 30 тонна цемент 5 000 минг сўмга реализация қилинди. Цементнинг ҳисоб-китоб нархи 1 тонна учун 105 минг сўмни ташкил қилади.
Қуйида келтирилган мисолларнинг қайси бирида солиқ солинадиган қўшимча фойда тўғри ҳисобланган:
1) (20 тонна х 200 минг сўм) – (20 тонна х 105 минг сўм) = 1 900 минг сўм;
2) (10 тонна х 100 минг сўм) + (20 тонна х 200 минг сўм) – (30 тонна х 105 минг сўм) = 1 850 минг сўм?
Қўшимча фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун реализациянинг қандай ҳажми олинади: 20 тоннами ёки 30 тонна?
А.Эргашев,
«Бекободцемент» ОАЖнинг иқтисодиёт бўйича директори.
– Солиқ кодексининг (СК) 248-моддасига кўра қўшимча фойда солиғи тўловчилар айрим фойдали қазилмаларни (фойдали компонентларни) кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилардир. Қўшимча фойда суммаси билан қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган соф тушумдан ҳисоблаб чиқарилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган соф қўшимча фойда ушбу тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база саналади (СКнинг 250-моддаси).
СКнинг 251-моддасига кўра, қўшимча фойда солиғи солинадиган фойдали қазилмалар ва маҳсулот турлари рўйхати, шунингдек солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Мазкур моддага асосан Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ишлаб чиқилган. Унинг VI бўлимига кўра солиқ ва ҳисобот даври бўлиб ой ҳисобланади.
Цементга қўшимча фойда солиғи ҳисоб-китобида (Низомга 1-илова) кўрсатилишича, унинг солиқ солинадиган базаси цементнинг реализация қилинган суммасидан келиб чиқиб аниқланади, ушбу сумма реализация қилинган цементнинг бутун ҳажмига ҳисобланади. Ушбу меъёрлардан келиб чиқиб қўшимча фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани қуйидаги тартибда ҳисоблашингиз керак:
(10 тонна х 100 минг сўм) + (20 тонна х 200 минг сўм) – (30 тонна х 105 минг сўм) = 1 850 минг сўм.
ЦЕМЕНТГА ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ |
|||
|
|||
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Ўлчов
|
Суммаси
|
Реализация қилинган цемент ҳажми
|
010
|
тонна
|
30
|
Цементни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва ҚҚС чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси
|
020
|
минг сўм
|
5 000
|
1 тонна цементнинг ҳисоб-китоб баҳоси
|
030
|
сўм
|
105 000
|
Реализация қилинган цементнинг барча ҳажми ҳисоб-китоб баҳоси (010-сатр х 030-сатр) |
040
|
минг сўм
|
3 150
|
Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (020-сатр – 040-сатр) |
050
|
минг сўм
|
1 850
|
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ____%лик ставкада: (050-сатр х ___%)
|
060
|
минг сўм
|
|
Солиқ солинадиган база (050-сатр –
|
070
|
минг сўм
|
1 850
|
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси
|
080
|
%
|
50
|
Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси (070-сатр х 080-сатр) |
090
|
минг сўм
|
925
|
Мурод МУҲАММАДЖОНОВ,
«Soliq kalkulyatori» СМТ солиқ маслаҳатчиси.