ЯСТ тўловчиси бўлган ташкилот лотерея чипталарини харид қилди ва уларни ходимларига текинга тарқатди. Ҳисобда ушбу операциялар қандай акс эттирилади? Ушбу ҳолда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
– Солиқ кодекси (СК) 177-моддасининг 2-бандига мувофиқ ходимлар ўртасида текинга тарқатилган лотерея чипталарининг қиймати (у харид нархи билан белгиланади) уларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади. Тегишинча, унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши керак. Бироқ моддий наф тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди.
Лотерея чипталарини харид қилиш ва ходимлар ўртасида тарқатиш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дт 4310 – Кт 5110 – шартномага кўра лотерея чипталари учун олдиндан ҳақ тўлаш;
Дт 1090 – Кт 6010 – лотерея чипталарини ҳисобварақ-фактура бўйича олиш;
Дт 6010 – Кт 4310 – бўнакни ҳисобга олиш;
Дт 6710 – Кт 9220, Дт 9220 – Кт 1090 – лотерея чипталарини ходимлар ўртасида тарқатиш;
Дт 9430 – Кт 6710 – лотерея чипталари қийматини харажатларга ҳисобдан чиқариш.
Лотерея чипталари ходимларга харид нархи бўйича берилиши боис мазкур ҳолда мол-мулк чиқиб кетишидан даромадлар (СКнинг 133-моддаси) ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база вужудга келмайди.
Наталья ГРИШУТИНА,
экспертимиз.