Ташкилот балансида асосий воситалар мавжуд. «Дамас» автомашинаси тўлиқ амортизацияланган, бироқ ундан фойдаланиляпти. Унинг дастлабки харид қиймати – 9 020 615 сўм, баланс қиймати – 15 381 891 сўм. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ташкилотимиз «Дамас» учун тўлов тўлаши керакми?
– Тўловчилар, тўлов ҳисоб-китоби тартиби ва уни тўлаш муддатлари Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низом (ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган. У рўйхатда (кўрсатилган Низомга 1-илова) кўрсатилган тўлиқ эскирган ускунадан фойдаланганлик учун амалга оширилади. Автотранспорт воситалари унга киритилмаган. Тегишинча, тўлиқ эскирган ускуна учун тўловга доир мажбуриятлар юзага келмайди.
Жавобни «Norma Ekrpert» мутахассислари тайёрладилар.