Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 24 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: мухтасар таълим

– Чоғроқ хусусий корхона эгаси сифатида ишлаб чи­қа­ришни ҳамиша мақбул­лаштиришга, хўжа­лик фаолияти сарф-харажат­ларини камайтиришга ҳаракат қила­ман. Шу сабабли 1UZ янги бухгалтерия дастури мени жуда қизиқтириб қолди. Маълум бўлишича, уни Интернетдан кўчириб олиб, тўлиқ ифодасини икки ойга қадар бўлган муддат мобайнида ундан фойдаланиш мумкин экан. Мен ҳам шундай қилдим. Кўчириб олинган ифодани ишга тушириш асносида бир неча савол туғилди.

Уларга жавоб олиш мақ­са­дида дастурни ишлаб чи­қувчиларга бориб учрашдим. Менга «NORMA» профессио­нал ривожланиш маркази томонидан ўтказиладиган, 1UZ профессионал бухгалтерия дастурида иш олиб бориш асосларига бағишланган семинар-тренингда иштирок этишни таклиф қилишди. Уларнинг гапига кириб шундай қилганимдан сира ачинмайман.

Семинар етакчилари Ольга Шабанова ва Инара Хамзина биз, хусусий фирмаларнинг тадбиркорлари ва бухгалтерларига дастурнинг имкониятлари, ўзига хос хусусиятлари ҳақида, уни ишлатишда учраб қолиш эҳтимоли бўлган хатоликлар ҳақида гапириб беришди. Семинарда олган билимларимни бундай тадбирларда ҳали иштирок этмаган кишилар билан бажонидил ўртоқлашмоқчиман.

Ҳар қандай дастурда ишлашни ўрганиш, билиб олиш жоиз. Ишлаб чиқувчилар се­минар-тренингда 1UZ дас­тури иши асослари билан таништиришни, ундан фойдаланувчилар тушунарсиз вазиятлардан холи бўлишига ёрдам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган эканлар. Интерфаол деса бўлаверадиган семинарда дастур ишлаб чиқувчилари қатнашчиларнинг хоҳиш-истакларини тингладилар ҳамда, бизнинг фикримизча, дастурни яхшилайдиган ўзгартишлар киритишга ваъда бердилар. Ўн кунлик курсларда таълим олганларга дастурни харид этишда сийлов берилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.

1UZ дастурининг афзалликлари ҳақида кўп бора гапирилди. Ундан фаолиятнинг ҳар қандай тури билан шуғулланувчи кичик корхоналар фойдаланиши мумкин, чакана ва улгуржи савдода, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ишлаб чиқаришда ҳам дас­турдан бемалол фойдаланса бўлади. Бу дастур бошқа лицензияланган бухгалтерия маҳсулотларига нисбатан анча арзон. 1UZ дастури мунтазам равишда такомиллашиб бормоқда, бизнес соҳасининг муайян турига мосланмоқда ҳам. Қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар билан боғлиқ барча мажбурий янгиликларни Интернет орқали кўчириб олиш мумкин.

Дастурнинг интерфейси жуда қулай ва содда. Юқори менюда «Контрагентлар», «Валюталар», «Ходимлар», «Банк кўчирмалари», «Ай­ланма-сальдо ведомости», «Солиштирув далолатномаси» деган лавҳа-дарчалар бор. Уни ўзгартириш, яъни иш учун керакли опцияларни киритиб, нокеракларини чиқариб ташлаш мумкин.

Тик (вертикал) менюнинг чап қисмини асосий дейиш мумкин, негаки унда «Умумий объектлар», «Банк, касса», «АВ/НМА ҳисоби», «ТМЗ ҳисоби», «Харид, сотув», «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар», «Солиқлар» модуллари бор.

Дастурни ишга тушириб, ўз базасини ҳосил этгач, ўз ташкилотига доир маълумотларни киритилгани ҳамони, ишни бошлайвериш мумкин. Бундай маълумотлар қуйидаги тартибда киритилади: юқори менюда «Операциялар – Константлар» ёки чап менюда «Асосий воситалар – Константлар» очилади.

Компьютер экранида очилган ойнадаги «Номи», «Юридик манзили», «Телефонлари», «Фаолият тури», «СТИР» ва «Ташкилот коди» сатрлари тўлдирилади. Худди шу жойдаги «Банк» бўлимида ҳисоб-китоб варағи, банк ҳамда ШЖБПҲ, ҳисоб-китоб варағи кўрсатилади. Дарвоқе, 1UZ дастури ишлаб чиқувчилари ҳисобварақларнинг бир неча турини киритиш ҳолатини, шунингдек таклиф этилаётган рўйхатдан банкни танлаб олиш имкониятини назарда тутганлар. Мабодо рўйхатда керакли банк бўлмаса, уни қўлда териб киритиш зарур.

«Константлар»га корхона менежменти (раҳбарият, бош бухгалтер, кассир), фаолият турини ҳамда товар-моддий бойликлар ҳисоби бўйича комиссия аъзолари номини киритиш лозим. Бу ҳол кейинчалик керакли ҳужжатларни тезгина шакллантиришингизга ёрдам беради.

«Иш ҳақи» блокига алоҳида тўхталиш лозим. У ўз ичига «Иш вақтининг асосий жадвали», «Пластик карточкалар ҳисобварағи», ЯИТ нормативи фоизлари ҳамда маош ҳисобидан тўланган бўнак кўрсаткичлари, дам олиш, байрам кунлари, тунда ишланган вақт юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаш коэффициентларини қамраб олади. Мабодо жамоа шартномаси бўйича бошқа кўрсаткичлар ва қоидалар белгиланган бўлса, шу асосда тегишли ўзгартишлар ифода топиши мумкин. Солиқларни ходимларга ҳар хил устамаларни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг энг кам миқдори кўрсаткичини ҳам бунга киритиш керак. Айтмоқчи, дас­турда қулай опция, яъни энг кам иш ҳақи миқдори архиви мавжуд. Унда мазкур миқдор ўзгарган саналар кўрсатиб ўтилган.

Шуни ҳам назарда тутиш керакки, «Константлар»да «Ҳисобдан чиқариш усули» – ФИФО, АВЕКО ёки НАРХЛАР БЎЙИЧА деган сатрларни тўлдириш лозим. Кейинчалик товар-моддий бойликлар ана шу усул билан ҳисобдан чиқарилади.

Ишларим йиғилиб қолгани учун, 1UZ дастурининг бошқа жиҳатлари ҳақида насиб бўлса, кейинги сафар ҳикоя қилиб бераман.

 

Дмитрий Викторов,

хусусий корхона муассиси.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2573 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика