Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилган.
Ушбу муассаса ва ташкилотларнинг тўлиқ ва аниқ рўйхати борми? Туман ободонлаштириш бўлими, «Баркамол авлод» болалар ташкилоти, «Камолот» ЁИҲ, ижтимоий соҳа муассасаларининг касаба уюшмалари ҳам ижтимоий соҳа ташкилот ва муассасалари ҳисобланадими ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг барчаси шундай муассасалар сирасига кирадими?
Газетхон.
– Ҳақиқатан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 19-бандига асосан товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.
Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади.
Ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасаларининг тўлиқ рўйхатини Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичидан кўриш мумкин. Унга кўра ижтимоий соҳа ташкилот ва муассасаларига асосий фаолият соҳаси ХХТУТ бўйича 91000 дан 92500 гача бўлган қуйидаги субъектлар киради:
91000
|
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот.
|
|
91500
|
Соғлиқни сақлаш.
|
|
91510
|
Даволаш-профилактика муассасалари.
|
|
91511
|
Шифохона муассасалари.
|
Республика, вилоят, шаҳар марказий, шаҳар, туман марказий, туман ва участка шифохоналари. Муқим шифохонага эга бўлган тиббий-санитария қисмлар. Сув транспортидаги шифохоналар ва бошқалар.
|
91512
|
Алоҳида аҳамиятдаги даволаш-профилактика муассасалари.
|
Моховхоналар (Лепрозориялар)
|
91513
|
Диспансерлар.
|
Шифокорлик-жисмоний тарбия, тери-таносил, онкологик, силга қарши, асаб-руҳий, шилпиқлик (трахома), буқоққа қарши, кардиологик, наркологик диспансерлар.
|
91514
|
Амбулатория-поликлиника муассасалари.
|
Шаҳар, туман марказий поликлиникалари (тиш даволаш ва физиотерапевтикларни қўшган ҳолда). Муқим шифохонага эга бўлмаган тиббий-санитария қисмлар, ҚВП, ҚВА, мустақил саломатлик пунктлари ва хоналари. Сув транспортидаги поликлиникалар (марказий ҳавза, бандаргоҳлар).
|
91515
|
Тез ва шошилинч тиббий ёрдам, санитария авиацияси ва қон қуйиш муассасалари.
|
Тез ва шошилинч тиббий ёрдам ва қон қуйиш станциялари.
|
91516
|
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш.
|
Туғруқхоналар, акушер-гинекология мажмуалари, перинатал ва скрининг марказлари, чақалоқлар уйи, сут ва сут маҳсулотлари тайёрлайдиган муассасалар.
|
91517
|
Сиҳатгоҳ-соғломлаштириш муассасалари.
|
Сиҳатгоҳлар, сиҳатгоҳ-профилакториялари, даволаш пансионатлари, сиҳатгоҳ поликлиникалари, бальнеологик шифохоналар, лой-балчиқ билан даволовчи шифохоналар, йил давомида ишлайдиган болалар ихтисослаштирилган оромгоҳлари.
|
91518
|
Фельдшер-акушерлик пунктлари фаолияти.
|
Фельдшер-акушерлик пунктлари.
|
91530
|
Дезинфекция станциялари фаолияти.
|
Дезинфекция станциялари (вилоят, шаҳар, туман).
|
91531
|
Санитария-эпидемиология муассасалари.
|
Республика, вилоят, шаҳар, туман санитария-эпидемиология станциялари, вабога қарши станциялар. Фуқаро авиацияси санитария-эпидемиология станциялари, Сув транспортидаги санитария-эпидемиология станциялари (ҳавзадаги, бандаргоҳ, йўлакай).
|
91532
|
Санитария маорифи муассасалари.
|
Санитария маорифи уйлари (саломатлик марказлари).
|
91540
|
Суд-тиббий экспертиза муассасалари.
|
Суд-тиббий экспертиза бюролари.
|
91550
|
Инсон саломатлигини сақлаш бўйича бошқа фаолиятлар.
|
Инсон саломатлигини сақлаш бўйича шифохона ва шифокорларсиз амалга ошириш фаолиятлар. Беморларни парвариш қилиш бўйича ҳуқуқий кафолатга эга бўлган ноанъанавий тиббиёт ходимлари фаолиятлари киритилади.
|
91800
|
Ижтимоий таъминот.
|
Шифокорлик-меҳнат текшириш ҳайъати, қариялар ва ногиронлар уйлари.
|
91900
|
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот соҳасининг хўжалик бошқаруви.
|
Сиҳатгоҳлар бошқармалари. Сиҳатгоҳлар бошқаруви бўйича ҳудудий кенгашлар, бирлашмалар, трестлар, бюролар ва бошқалар.
|
92000
|
Халқ таълими.
|
|
92100
|
Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш.
|
|
92110
|
Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш.
|
Академиялари (ўқув), дорилфунунлар, олийгоҳлар (бакалавриат, магистратура), консерваториялар, олий мактаблар ва бошқа олий маълумот (сиртқи бўлимларни қўшган ҳолда) берувчи ўқув юртлари.
|
92120
|
Ўрта махсус ва касб маълумотига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш.
|
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт, педагогик, мусиқа, театр, хореография ва бошқа билим юртлари (сиртқи бўлимларни қўшган ҳолда).
|
92300
|
Умумтаълим.
|
|
92310
|
Болалар умумтаълим мактаблари.
|
Бошланғич, умумтаълим ўрта ва тўлиқсиз ўрта мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрмон-сиҳатгоҳ мактаблари, мусиқа, бадиий ва хореография ва санъат мактаблари, ақлий ва жисмоний заиф болалар мактаб-интернатлари.
|
92320
|
Ишчи ёшларнинг умумтаълим мактаблари.
|
Кечки (бўлимли) умумтаълим мактаблари.
|
92400
|
Мактабгача тарбия.
|
Болалар боғчалари ва бошқа болалар мактабгача тарбия муассасалари, боғча-гимназиялари.
|
92500
|
Ота-она тарбиясисиз қолган болаларни тарбиялаш муассасалари.
|
Болалар уйи, етимхоналар, етим болалар ва ота-она тарбиясисиз қолган болаларни тарбиялаш мактаб-интернатлари.
|
Жавобни «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси
Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.