Агар ташкилот меҳнат дафтарчасининг бланкасини меҳнат биржасидан олса, меҳнат дафтарчасини бераётганда ходимдан унинг қийматини ундириши лозимми?
К.Хайруддинова,
кадрлар бўйича инспектор.
– Ҳар бир корхона меҳнат дафтарчаларини жойлашган жойидаги аҳолининг бандлигига кўмаклашиш бўлимларидан олди-сотди шартномаси асосида штат жадвалида назарда тутилган ходимларнинг сонидан ошмайдиган миқдорда харид қилади. Иш берувчи меҳнат дафтарчасини олиш билан боғлиқ ўз харажатларини Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5.1-бандига кўра компенсациялайди, янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Римма СОЛОДОВНИКОВА,
эксперт-юристимиз.