Фирмамиз директори нақд пул билан муаммо бор, шу боис ходимлар бутун иш ҳақини доим ўз вақтида пластик карточкада оладилар дейди. У ҳақлими?
Х.Абдуқодирова, Т.Бондарь ва
хусусий фирманинг бошқа ходимлари.
Тошкент вилояти.
– Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири ва Марказий банк раисининг 12.12.2004 йилдаги 01/27-сон Кўрсатмасига кўра ходимларнинг кўнгилли хоҳиши асосида пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда корхоналар ва ташкилотлар томонидан иш ҳақи тўлаш тизимига ўтиш қоидасига қатъий амал қилиниши, уларнинг корхона бухгалтериясига ёзма аризалари асосида пластик карточкаларга қайд этиладиган иш ҳақи улушининг ходимлар томонидан мустақил белгиланиши масалаларига риоя этилиши керак.
Маҳаллий бошқарув органлари ва тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда иш ҳақи тўлашга ўтишга ёки унинг карточкага ҳисобланадиган қисмини ўрнатишга мажбурлаш далиллари аниқланганда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қаттиқ чоралар қўлланилади.
Мазкур Кўрсатманинг бажарилишини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, Марказий банк бош ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Шу тариқа, фирма директори сизнинг розилигингиз сизга тегишли бутун иш ҳақини пластик карточкага ўтказишга ҳақли эмас. Шунингдек у бутун иш ҳақини карточкага қайд этишга ариза ёзишга сизни мажбур эта олмайди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтамизки, бугунги кунда Ўзбекистонда банк пластик карточкаларидан оммавий равишда ҳамма жойда фойдаланилмоқда. Кўпчилик тўлов терминаллари орқали тўловларни пластик карталар воситасида амалга ошириш қулайлигини тан олмоқда.
Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида низомда1 аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи, қуйидаги тўлов терминалини мажбурий ўрнатиши керак бўлган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари белгиланган.
1МБ бошқаруви ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илова.
Ленара ХИКМАТОВА,
юрист.