Тикувчи ой давомида 24 смена ишлаб берди. Олти соатлик иш кунида тариф ставкаси 12 000 сўмни ташкил этади. Болалар буюмларини тикиш режасини бажарганлик учун иш ҳақининг 12%и миқдорида, режани ошириб бажарган ҳар бир фоиз учун иш ҳақидан 0,7% миқдорида мукофот тўланади. Ойлик режа 105%га бажарилган.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида асосий ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи қандай ҳисобланади?
Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бажарганлик учун тикувчига мукофот тўлаш корхонанинг солиқларига таъсир кўрсатадими?
Ҳужжатли расмийлаштириш
Тариф ставкаси (маоши) бўйича иш ҳақидан ташқари қўшимча равишда, маълум миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришгани учун ходимларга мукофот тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шакли деб аталади.
Режани бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофот тўлаш тўғрисидаги низом корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ҳақидаги ички меъёрий ҳужжатларида (масалан, ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомда, жамоа шартномасида) мустаҳкамланган бўлиши шарт. Мукофот ишлаб чиқариш ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатлар, наряд маълумотлари асосида тўланади.
Иш ҳақини ҳисоблаш
Шундай қилиб, ушбу ой учун тикувчининг умумий иш ҳақи тариф ставкаси бўйича иш ҳақи суммаси, болалар кийимини тикиш режасини бажарганлик учун мукофот ва режани ошириб бажарганлиги учун мукофот суммаларидан шаклланади.
Бир смена учун тариф ставкаси 12 000 сўм бўлганда, тикувчининг ишлаб берган 24 сменаси учун иш ҳақи 288 000 сўмни (24 х 12 000) ташкил этади.
Режани бажарганлик учун мукофот – иш ҳақидан 12% миқдорида, яъни 34 560 сўм (288 000 х 12%).
Тикувчи ойлик иш режасини 105%га бажарди, шундай экан, унга мукофотлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ режани ошириб бажарганлиги учун ҳар бир ошириб бажарилган фоиз учун иш ҳақидан 0,7% миқдорида мукофот тўланиши лозим. Мукофот 10 080 сўмни (5 х 0,7 х 288 000 / 100) ташкил этади.
Умумий иш ҳақи 332 640 сўмни (288 000 + 34 560 + 10 080) ташкил этади.
Солиқ солиш
Ижтимоий суғуртага ажратмалар
Иш ҳақи ва мукофотлар суммаси ягона ижтимоий тўлов ва пенсия жамғармасига суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 307-моддаси).
Жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ
Мукофотлар суммаси рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ҳисобланиб, иш ҳақи суммаси билан бирга ходимнинг жами даромадига киритилади ва даромад солиғига тортилади (Солиқ кодексининг 173-моддаси).
Жамғариб бориладиган пенсия тизими
Иш ҳақи ва мукофотлар суммаси жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратма объекти ҳисобланади. Ажратма ставкаси 1% миқдорида белгиланган. Бунда ҳисобланган сумма жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ суммасининг камайиши ҳисобига ўтказилади.
Бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:
Т/р
|
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма (сўмда)
|
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни
|
|
дебет
|
кредит
|
||||
1
|
Иш ҳақи ҳисобланди
|
288 000
|
2010, 2310
|
6710
|
Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси
|
2
|
Мукофот ҳисобланди
|
44 640
|
2010, 2310
|
6710
|
Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси
|
3
|
Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланди
|
83 160
|
2010, 2310
|
6520
|
Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси
|
4
|
Фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланди
|
19 958,4
|
6710
|
6520
|
Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси
|
5
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ва ходимнинг суғурта бадаллари ўтказилди
|
8 316 019 958,4
|
6520
|
5110
|
Тўлов топшириқномаси
|
Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»
ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.