Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 18 / Тадбиркорлик муҳити

Хусусий корхона автомобилидан бепул фойдаланиш оқибатлари

– Ўзбекистон қонун ҳужжатларида маҳаллий ҳокимият органлари ташкилотларнинг мол-мулкини жалб этиш ҳуқуқи бошланадиган ҳоллар назарда тутилади. Чунончи, Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.01.2010 йилдаги 2-сон Қарори билан тасдиқланган) 10-бандига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид бўлганда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари мустақил равишда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун фавқулодда вазиятлар зоналаридаги ташкилотларнинг моддий ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишга ҳақлидир. Хусусий корхоналарнинг автотранспорт воситаларини олиб қўйиш (вақтинчалик бўлса ҳам) учун бундай салмоқли асослар бўлмаганда ҳокимлик ва мудофаа ишлари бўлимининг бундай ҳаракатлари нотўғри, улар мулкка тажовуз сифатида баҳоланиши мумкин.

Фуқаролик кодексининг (ФК) 166-моддасига мувофиқ мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. Чунончи, ФКнинг 164-моддасида айтилишича, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

«Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг (31.10.1990 йилдаги 152-XII-сон) 35-моддасида давлат бошқаруви идораси ёки давлат ҳокимияти маҳаллий идораси томонидан қонунга хилоф бўлган ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида мулкдорнинг ва бошқа шахсларнинг ўзларига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш борасидаги ҳуқуқлари бузилган тақдирда бундай ҳужжат мулкдорнинг ёки ҳуқуқи бузилган шахснинг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши сингари мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усули назарда тутилади. Мазкур ҳужжатларни чиқариш оқибатида фуқароларга, ташкилотлар ва бошқа шахсларга етказилган зарарлар мулк ҳуқуқини бузган идора ихтиёридаги маблағ ҳисобидан тўла-тўкис қопланиши шарт.

Сизга хўжалик судига маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳуж­жатини қонун ҳужжатларига му­вофиқ келмайдиган, корхонанинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳақиқий бўлмаган (тўлиқ ёки қисман) ҳужжат деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат этишни тавсия қиламиз.

Текширувчи органларнинг транспортни бепул тақдим этишга йўл қўймаслик тўғрисидаги даъволарига келсак, бунда шуни қайд этиш лозимки, юқорида кўрсатилган Қонун 1-моддасининг 3-бандига мувофиқ мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлидир. ФКнинг 36-бобида шартноманинг текин фойдаланиш сингари тури назарда тутилган. ФКнинг 617-моддасига кўра текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Ушбу меъёрдан кўринадики, мол-мулкни текин фойдаланишга бериш қонун ҳужжатлари билан тақиқлан­маган.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА,

Абдураҳмон БАХТИЕВ, эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 2674 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика