ЁАЖ 2013 йилда 300 млн сўм соф фойда олди ва бу фойданинг барча суммаси бўйича 2014 йил январь ойида ЁАЖ акциядорларига дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Дивидендларни пул маблағлари билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
– Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамият кузатув кенгашининг аъзоларига ҳақ тўланиши ва (ёки) уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Ҳақлар ва товонларнинг миқдорлари жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади (26.04.1996 йилдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сон Қонуннинг 53-моддаси). Дивидендлар жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Муайян турдаги имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан тўланиши мумкин. Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим (Қонуннинг 56-моддаси).
Тўланадиган дивиденд суммаларидан даромад солиғини ушлаб қолиш юридик шахсларда ҳам, жисмоний шахсларда ҳам тўлов манбаида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси иккинчи қисми 3-банди ва 165-моддасининг иккинчи қисми). Дивидендлар кўринишида олинган даромадлар солиқ ставкаси 10%ни ташкил этади (ЎзР Президентининг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорининг 3-банди).
Мазкур операция 21-сон БҲМСга асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс этирилади:
Т/р
|
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||||
1
|
Дивидендлар ҳисобланди
|
300 000
|
8710
|
6610
|
Акциядорлар умумий йиғилиши қарори
|
2
|
Дивидендлардан солиқ ҳисобланди (300 000 х 10%)
|
30 000
|
6610
|
6410
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
3
|
Дивидендлардан солиқ ўтказилди
|
30 000
|
6410
|
5110
|
Банк кўчирмаси
|
4
|
Дивидендлар ўтказилди
|
270 000
|
6610
|
5110
|
Банк кўчирмаси
|
Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» электрон-маълумотлар тизимидан олинди.