Корхона (ЯСТ тўловчиси) Маҳаллийлаштириш дастури иштирокчиси бўлиб, сотишдан тушган тушумининг маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулоти қисми бўйича ЯСТдан имтиёзга эга.
Корхона ер солиғининг 3 баравари миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари қаторига кирадими?
– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига асосан ягона солиқ тўловининг базавий миқдори ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга татбиқ этилмайди. Бунда ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган корхоналарга барча даромадларга (ҳеч қайси қисмини ажратмаган ҳолда) имтиёзни қўллаш ҳуқуқи бўлган корхоналар киради.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар, агар уларнинг барча тушуми (100%) маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан келиб тушган бўлиб, ЯСТдан озод этилган бўлса, ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган деб тан олинади.
Агар корхона маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотини сотишдан келиб тушган даромадидан ташқари бошқа даромадларга ҳам эга бўлса, у ҳолда корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган деб тан олинмайди ва унга ер солиғининг 3 баравари миқдори ҳисобида ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилади.
Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар»
электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.