Norma.uz
Норма маслахатчи / 2014 йил / № 9 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИСТИСНОЛАР МАВЖУД

Президентнинг 14.02.2014 йилдаги ПФ-4602-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳуж­жатларига қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Президентнинг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (18.11.2008 йилдаги ПФ–4053-сон), шунингдек Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига аукцион ва тендер савдолари орқали сотиш тартибига (Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф–4010-сонли Фармойиши) қўшимчалар киритилди. Маълумки, ушбу ҳужжатларга биноан банкрот корхоналар тижорат банкларига аукцион ва тендер савдолари орқали сотилиши мумкин. Стратегик ҳамкорлар ва инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш натижасида айтиб ўтилган корхоналар банклар орқали бозор нархида уларга сотилиши мумкин. Бундай сотиш тартибига қўшимча киритилди: қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

ОБЪЕКТ РЕЖИМИГА РИОЯ ҚИЛГАН ҲОЛДА

Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2014 йилдаги 29-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Қўшимчалар билан Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган субпудрат ташкилотларини жалб этиш қоидалари тартибга солинди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ субпудрат ташкилотларини мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришга жалб этишга фақат уларга тааллуқли қисми бўйича тақдим этиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича йўл қўйилади.

Субпудрат ташкилотларининг ходимлари мудофаа объектлари ҳудудига уларнинг рўйхатлари белгиланган тартибда келишилгандан кейин киритилади.

Лицензиат субпудрат ташкилотлари ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши, шунингдек давлат сирларини сақлашнинг таъминланиши учун жавобгар бўлади.

 

ШАҲРИСАБЗ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2014 йилдаги 31-сон қарори билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини эҳтиётлаб сақлаш ва улардан замонавий фойдаланишга, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга, аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш – хусусан, Қарши–Шаҳрисабз–Китоб йўналиши бўйича Қашқадарё вилоятининг ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш, кўчаларни реконструкция қилиш ва бошқа чора-тадбирлар;

шаҳар атрофида янги замонавий автобус станциялари қуриш ва мавжудларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек автобус паркининг ҳаракатдаги таркибини янгилаш – 2014 йилда «ИСУЗУ» маркали 95 та автобусни лизинг асосида харид қилиш режалаштириляпти. Шунингдек 2014–2015 йилларда «Шаҳрисабз» автовокзали капитал таъмирдан чиқарилади ва Гулистон даҳаси ҳудудида янги автостанция қурилади;

муҳандислик коммуникациялари тизимларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш – сув олиш иншоотлари, тармоқлари, «Қорасув» ВУ-2, ВУ-3 насос станцияси қурилади;

шаҳарнинг архитектуравий-режалаштириш қиёфасини ях­шилаш;

тарихий-маданий мерос объектларини – «Коба» кар­вон­саройи, «Чубин мадрасаси», «Дорус-соадат» ва бошқа архитектуравий комплексларни реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш;

замонавий меҳмонхоналар қуриш;

якка тартибдаги ва кўп қаватли уй-жойларни лойиҳалаш ва уларни қуриш учун ер участкалари ажратиш.

 

ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 18.02.2014 йилда 2290-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари элект­рон базалари яратиш қоидаларини тас­диқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшим­чалар киритилди.

Қоидалар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишни бошқариш тартибига дахлдор меъёрлар билан тўлдирилди. Аниқлаштирилишича, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган таъсис ҳужжатларида уларда кўрсатиб ўтилган органлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш назарда тутилган оммавий ахборот воситалари уларнинг расмий нашрлари ҳисобланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар нор­матив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами»да расман эълон қилингунга қадар ўзларининг расмий нашрларида эълон қилган тақдирда бу ҳақда эълон қилинган кундан кечикмай, расмий нашр реквизитларини кўрсатган ҳолда Адлия вазирлигига маълум қилишлари лозим.

Бундан ташқари, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳуж­жатлар уларнинг расмий веб-сайтига расман эълон қилин­гандан кейин 2 кундан кечикмай жойлаштирилиши керак.

Норматив-меъёрий ҳужжатларни расмий ва норасмий нашрларда эълон қилишда, маълумотларнинг электрон базаларида ноаниқликлар аниқланган тақдирда хатоларни тузатиш тартиби батафсил баён этилган.

Ҳужжатда бир қатор бошқа ўзгартиришлар ва қўшим­чалар келтирилган.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳуж­жатлари тўплами»нинг 24.02.2014 йилдаги 8 (612)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

СУВ НАЗОРАТ ОСТИДА

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ­лаштирувчи Республика кенгашининг қарори (АВ томонидан 19.02.2014 йилда 1573-8-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс­лар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни му­во­фиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгар­тиришлар киритилди.

Хусусан, Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (вилоят комиссияси) билан қўшимча келишувларсиз амалга ошириладиган назорат функциялари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (Низомга 4-илова).

Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан илгари қа­бул қилинган 19.03.2013 йилдаги 82-сон қарорга муво­фиқлаштириш доирасида назорат қилувчи органнинг но­мига тузатиш киритилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Лимитланган сувдан фойдаланилишини назорат қилиш бўйича республика сув инспекциясининг номи Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекциясига ўзгартирилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари нафақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан мажбуриятларига риоя этилиши ҳолларида, балки сувни лимитдан ортиқча олганлик, сувни рухсат этилмаган сув олиш жойларидан олганлик, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳолларида Кенгаш билан қўшимча келишувларсиз назоратни амалга оширишга ҳақлидир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 19.03.2013 йилдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда қуйидаги жарима санкциялари қўлланилади:

сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун – лимитдан ортиқча олинган ҳар 1 000 куб. метр сув учун ЭКИҲнинг 10%и миқдорида;

сув олишга рухсат этилмаган жойлардан сув олганлик учун, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик учун – олинган ҳар 1 000 куб. метр сув учун ЭКИҲнинг 20%и миқдорида.

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.

Ўзбошимчалик билан сув олиш жойини тугатиш ва уни дастлабки ҳолатига келтириш қонунбузувчининг ўзи томонидан ёки унинг маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика