Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 49 / Амалий бухгалтерия

Таътилсиз уч йил

Ходим 2010, 2011 ва 2012 йиллар учун таътил олиши керак. Маълумки, таътилларга ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақининг ҳисоб-китоби тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки ҳисоб-китоб кунидаги лавозим маошидан келиб чиқиб амалга оширилиб, ҳисоб-китоб даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошадиган сумманинг ўн иккидан бир қисмига кўпайтирилади.

Масалан, ходимнинг маоши таътил ҳақи тўланадиган кунда 826 000 сўмни ташкил қилади. 2010 йилда 800 000 сўм, 2011 йилда 500 000 сўм, 2012 йилда 1 500 000 сўм мукофот ҳисобланиб ёзилган.

3 йил учун таътилнинг муддати 45 кунни (ҳар бир йил учун 15 кун) ташкил этади.

Мен 1, 2 ва 3-йил учун олинган мукофотларни танлашим ва ҳар бир тегишли йил учун алоҳида ҳисоблашим керакми?

Наргиза, бухгалтер.

 

– Аввало шуни таъкидлаш лозимки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми ке­йинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим (Меҳнат кодексининг (МК) 143-моддаси). Яъни ходим ҳар йили камида 12 иш куни таътилда бўлиши керак. Бунда йиллик таътилнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 140-моддаси).

Таътилнинг ҳисоб-китобига келсак, Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг* (бундан кейин Тартиб) 1-бандига мувофиқ таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим мао­шидан ошган суммани ўн иккидан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бу эса ҳисоб-китоб даври мазкур ҳолда таътил ҳақи ҳисоб-китоби кунидан аввалги 12 ойга тенг деб қабул қилинишини англатади.

 

МИСОЛ. Ходимга 15 иш кунидан иборат йиллик меҳнат таътили белгиланган. У таътилдан 3 йил (2010 йил октябр­дан 2013 йил сентябргача) фойдаланмаган. 2013 йил 1 октябрдан унга 45 иш кунига таътил берилган. Таътил ҳақи ҳисоб-китоби санасида ходимнинг лавозим маоши 826 000 сўмни, ҳисоб-китоб даврида (2013 йил сентябрдан 2012 йил октябргача) мукофотлар суммаси 1 500 000 сўмни ташкил этди.

133-сон Тартибга мувофиқ ҳисобланган таътилга тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 951 000 сўмни (826 000 + 1 500 000 / 12) ташкил қи­лади.

Таътил пули 1 684 843 сўмга (951 000 / 25,4 х 45) тенг. 

 

 Жавобни “Norma ekspert” мутахассислари тайёрладилар

_________________________________

 

*ВМнинг 11.03.1997 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 133-сон қарорига 6-илова.

 

 

 

Прочитано: 2538 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика