Norma.uz
Публикации
06.01.2017 Законы Республики Узбекистан
опубликованные в номере
далее...»»
05.01.2017 Солиқ чегирмаси татбиқ этилмайди
Қишлоқ жойда намунавий лойиҳа бўйича қурилаётган коттежни сотиб олиш учун жисмоний шахс 2015 йилда ипотека кредити бўйича бошланғич бадални ўз маблағлари ҳисобидан тўлади. 2016 йил бошида банк кредит берди. Солиқ кодексига мувофиқ, ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар ЖШДС тўлашдан озод қилинади. ЖШДС бўйича имтиёз ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммасига татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, ЖШДСни қайта ҳисоблаш учун солиқ органларига декларацияни қайси муддатда тақдим этиш зарур? Шунга ўхшаш вазиятларда қандай меъёрий ҳужжатларга амал қилиш лозим?
далее...»»
05.01.2017 Ипотека: қайси ҳолда имтиёз қўлланмайди
Ёш оила аъзосининг отаси (онаси) олган дивидендлар ипотека кредитини қоплашга йўналтирилганда Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандида назарда тутилган имтиёз қўлланадими?
далее...»»
05.01.2017 Муҳокамада – божхона қийматини аниқлаш масалалари
Божхона қийматини аниқлаш божхона ишидаги энг мунозарали масалалардан бири ҳисобланади. Уни белгилаш усуллари божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри мустаҳкамлаб қўйилган бўлишига қарамай, амалиётда уни қўллаш ташқи савдо операцияси иштирокчиларида ҳам, божхона органларида ҳам кўплаб саволларни туғдиради. Айнан божхона қиймати суд низоларининг энг кенг тарқалган объектига айланиб қолмоқда.
далее...»»
05.01.2017 Бизнес омбудсман тадбиркор ҳимоясида
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Олий Мажлис ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳукуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (бизнес омбудсман) фаолиятининг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар ўтказди.
далее...»»
05.01.2017 Равнение на МРЗП

Работнику в сентябре 2016 года предприятие выплатило материальную помощь по случаю рождения ребенка в размере 1 700 000 сум. Из них со 137 120 сум. был удержан налог на доходы физлиц, так как сумма превышала 12 МРЗП (1 562 880 сум.). С 1 октября 2016 года МРЗП был увеличен до 149 775 сум. и 12 МРЗП составили 1 797 300 сум. Нужно ли пересчитать необлагаемую сумму матпомощи в связи с изменением МРЗП? Кроме матпомощи, на нашем предприятии выплачиваются компенсации за использование личных авто и другие выплаты, размер которых зависит от МРЗП. При расчете каких выплат в 2016 году надо использовать новый МРЗП, а какие не пересчитываются?


далее...»»
05.01.2017 Постановление Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2016 года N ПП-2699

"О прогнозе основных макроэкономических показателей и параметрах Государственного бюджета Республики Узбекистан на 2017 год" [Извлечение]


далее...»»
05.01.2017 Новации 2017 года

Постановлением Президента «О прогнозе основных макроэкономичес¬ких показателей и параметрах Государственного бюджета Республики Узбекистан на 2017 год» (№ПП-2699 от 27.12.2016г.) утверждены ставки налогов и обязательных платежей на 2017 год и внесен ряд изменений в порядок их начисления и уплаты (публикуется в извлечениях в №№ 1 и 2 «НТВ»).


далее...»»
28.12.2016 Хорижий валюталар расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан 2016 йилги динамикаси
Ўзгариш ойи   Ўзгариш куни   1 Англия фунт стерлинги   1 АҚШ доллари   1 евро   1 Туркия лираси   1 Швейцария франки
далее...»»
28.12.2016 Мулкдорни белгиланг
Мен квартира сотиб олиб, уни онамнинг номига расмийлаштирдим. 2 йилдан кейин онам вафот этди, биз ҳанузгача меросни расмийлаштирмадик. Ҳозир бу квартира бузиладиган уйлар қаторига қўшилди, у ерда эса келиним ва унинг қизи пропискадан ўтган. Бузиладиган уйлар қаторига қўшилган квартира ўрнига янги квартира олиш учун унга меросни расмийлаштириш зарурми?
далее...»»
28.12.2016 Нега банк картани бермаяпти
Оилам билан чет элда дам олиш учун жисмоний шахс номига Visa конверсион картасини очмоқчиман. Банкнинг конверсион бўлимига зарур ҳужжатларни: ариза, СТИР, ЎзР паспорти нусхаси, буюртманома бланкаси, банк билан шартномани тайёрлаб топширдим. Банк ходимлари паспортимдаги прописка вақтинча эканлигини аниқлаганликлари сабабли банк кассасига суммани ўтказиш олдидан рад жавобини олдим. Кўп йил аввал узоқ муддатли хизмат сафарида эканлигимда Қозоғистон Республикасида 10 йилга яшаш гувоҳномасини расмийлаштирган эдим. Тошкентдаги рўйхатдан ўчиб, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги консуллик бўлимида ҳисобда турдим. Қозоғистондаги яшаш жойимда доимий рўйхатга олиндим. Хизмат сафари тугагач, Ўзбекистонга қайтдим, пойтахтда доимий прописка ёпилгани боис Тошкентда вақтинча прописка (паспортга ҳар 6 ойга узайтириладиган тилхат) бўйича яшаб келаяпман. ҚРдаги яшаш жойимда доимий рўйхатга олинган ҳолда Қозоғистонда яшаш гувоҳномасига, бироқ мунтазам узайтириладиган вақтинча прописка билан ЎзР биометрик паспортига эгаман. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ЎзР паспортига эга бўлган фуқаро ЎзР резиденти ҳисобланади. Шунингдек конверсион карта орқали чет эл валютасини сотиб олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатида ЎзР паспорти эгаларининг пропискаси ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Вақтинча прописка сабабли Visa халқаро конверсион картасини расмийлаштиришни рад этган банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари тўғрими?
далее...»»
28.12.2016 Бўлинмайдиган мерос
Мен ва акам Тошкентдаги 2 хонали квартиранинг қонуний меросхўрларимиз. Биз меросни олдик ва 2005 йилда барча ҳужжатларни расмийлаштирдик. Кадастр ҳужжатларида иккаламиз кўрсатилганмиз. Айни пайтда квартирани тўлиқ ўз номимга қайта расмийлаштирмоқчиман, акам бунга қарши эмас. Бироқ унинг турмуш ўртоғи ва ўғли бор, улар Россияда яшашади ва 15 йилдан ортиқ вақтдан буён у билан алоқа қилишмайди. Ҳадя шартномасини расмийлаштиришда уларни ҳисобга оладиларми ёки йўқми? Биз мерос бўйича олган квартира менга ҳадя қилинаётганда акамнинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг розилигини олиш зарурми?
далее...»»
28.12.2016 Коммунал тўловлар: қайта ҳисоблаш учун асос
Оилам барча турдаги коммунал хизматлар учун доим олдиндан ҳақ тўлайди. Йил бошидан ахлат учун тўрт кишига бир йиллик тўловни тўладик. Июлда бир киши рўйхатдан чиқди. Яъни энди биз уч кишимиз, бироқ тўрт киши учун олдиндан ҳақ тўланган. Ноябрда қайта ҳисоб-китоб қилишларини илтимос қилганимизда июлда эмас, ноябрда мурожаат этганимиз сабабли фақат ноябрь ва декабрь учун қайта ҳисоб-китоб қилишларини айтишди. Қайта ҳисоб-китоб қайси санадан қилинади – рўйхатдан чиққан кунданми ёки қайта ҳисоб-китоб қилишни сўраб мурожаат этган пайтданми?
далее...»»
28.12.2016 Эшик учун тўлашга тўғри келади
Мен ва онам квартирага биргаликда эгалик қиламиз. Қонуний никоҳимдаги турмуш ўртоғим мени ташлаб, онасиникига кетишга қарор қилди. Ўзи пропискадан ўтмаган квартирамнинг калитига эга бўлган ҳолда йўқлигимиздан фойдаланиб, бизнинг хабаримизсиз ва рухсатимизсиз онаси (қайнонам) билан бирга квартирамизга кирган. Онам уйга қайтганида нарсаларни йиғиштираётганларининг устидан чиқиб қолган. Қайнонам уятли сўзлар билан уни ҳақоратлай бошлаган. Ишдан қайтганимда мен ҳам «тегишимни олдим». Мен онам билан бу жанжални бошламадик, ўзимизни хотиржам тутдик. Юклар ортиладиган машина келганда қайнонам бир неча маротаба эшикни қаттиқ ёпди, шундан кейин уни таъмирлашимга тўғри келди. Квартирага ноқонуний тарзда кирганлик, ҳақоратлаганлик ва эшикни синдирганлик ҳуқуқбузарликларнинг қайси тоифасига киради, қандай номланади ва бунинг учун жавобгарликка тортишга қанча муддатда даъво қилиш назарда тутилган?
далее...»»
28.12.2016 Ҳуқуқларни суд тиклайди
Тошкентда хусусий мулк ҳуқуқида менга тегишли уй бор. Хизмат заруратига кўра узоқ вақт Тошкентда бўлмадим. Қайтганимда эса қўшниларим берухсат қувурни кесиб, мени газ таъминотидан узиб қўйганларини кўрдим. Тумангазга мурожаат қилганимда мени газ таъминотидан узмаганликларини айтдилар, ҳатто қарзим йўқлиги ҳақида маълумотнома бердилар. Бироқ газ таъминоти қувурини тиклаш ҳақидаги барча илтимосларимга қўшним рад жавоби бераяпти. Бу вазиятда мен ва газ таъминоти ташкилотига зарар етказилди, чунки улар яна мени газ таъминотига улаш учун харажат қиладилар. Уйимни газ таъминотидан берухсат узиб қўйган қўшнимга нисбатан қандай чоралар кўриш мумкин? Бу вазиятда қўшним қонунчиликнинг қандай нормаларини бузган?
далее...»»
28.12.2016 Жавобгарликни суғурталашга мажбурсиз
Корхонамизда ходимларни тиббий суғурталаш амал қилади. Шу муносабат билан иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталамаслиги мумкинми?
далее...»»
28.12.2016 Банк тижорати принципи – фойда кўриш

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, тижорат банклари тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслар. Банклар ижара фаолиятини амалга оширишга ҳақлимилар? Банк учун ижара тижорат фаолияти ҳисобланадими?


далее...»»
28.12.2016 «Икки бошли» хорижий фуқаро
Хорижий фуқаро иккита ваколатхона бошлиғи бўлиши ва иккита аккредитация карточкасига эга бўлиши мумкинми?
далее...»»
28.12.2016 Пулларимни қайтаринг!
Муассис, у ҳам директор, ўз маблағларига материаллар сотиб олди. Энди сарфланган суммани пластик карточкага қоплашни сўраяпти. Муассис сотиб олиб, фирмага топширган материаллар қийматини унинг пластик картасига қайтариш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим?
далее...»»
28.12.2016 Доимий рўйхатда турадиган жойида
Мен ҳарбий хизматчининг аёлиман, доимий рўйхатда турадиган жойим йўқ, қисмда вақтинча рўйхатда тураман. Паспортимнинг амал қилиш муддати тугай деб қолди. Доимий эмас, вақтинчалик рўйхатда турган ҳолда паспорт олишим мумкинми?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика