Norma.uz
Публикации
22.10.2018 Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар: истеъмолчи нима қилсин?
Контрабанда фаолияти, контрафакт товарларни олиб киришга қарши курашиш божхона органларининг асосий вазифаси. Жисмоний шахслар тижорат мақсадида четдан олиб келадиган товарлар ҳужжатсиз, сертификатсиз бўлса, унинг салбий оқибатлари кўпроқ кимга таъсир кўрсатади? ДБҚ Божхона экспертизаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахтиёр ¬АБДУҒАНИЕВ шулар ҳақида гапириб берди.
далее...»»
22.10.2018 Ислоҳотлар кўзгусида
Божхона брокерлари уюшмасининг яқинда бўлиб ўтган 9-анжумани доирасида ББУнинг умумий мажлиси ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар учун семинар ўтказилди. Тадбирда ЎзР ДБҚ вакиллари иштирок этди.
далее...»»
22.10.2018 Божхона омборини қандай очса бўлади
Божхона омборини ташкил этиш қайси ҳужжат билан тартибга солинади? Божхона кодексининг янги таҳрири чиққанидан кейин омбор эгасига қўйиладиган талаблар ўзгардими? Ким омбор эгаси бўла олади ва бунинг учун нима қилиш керак? Омборни ташкил этиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?
далее...»»
22.10.2018 Касаначига солинадиган солиқ
2018 йилда касаначининг даромадларига қай тартибда солиқ солинади?
далее...»»
22.10.2018 Фойдаланилмаган таътил ҳисобга олинмайди
Иш жадвали – олти кунлик. Ходим 2018 йил 10 августда ишдан бўшади. Табелга кўра 1 августдан 10 августгача 9 иш куни чиқди. 14 иш кунидан иборат фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланди. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация кунлари ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадими?
далее...»»
22.10.2018 Хорижий ваколатхона: фаолиятни ташкил этиш
«Baker Tilly Uzbekistan» компаниялар гуруҳи бир неча йил аввал ишлаб чиқилган «Бизнес шакллари бўйлаб гид» ноёб қўлланмасини янгилади («Норма маслаҳатчи»нинг 2014 йилдаги 15, 17, 18, 38, 39, 40, 41, 42-сонлари). У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланмадир. У инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган. «Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини эътиборингизга ҳавола этамиз.
далее...»»
22.10.2018 Қўшиб олинган компания зарарлари
Оилавий корхона МЧЖга қўшилмоқчи, балансида УФга киритилган ишлаб чиқариш ускунаси бор. Ушбу ускуна ҳали тўлиқ эскирмаган ва 2 марта қайта баҳоланган. 1. Агар қабул қилиб олувчи тараф АВни олишни истамаса, бошқа корхонага қўшилаётган корхона қўшилгунга қадар уни ҳисобдан чиқариши мумкинми? 2. Қўшиб олинаётган корхона балансида мол-мулк бўлмаса, топшириш далолатномасини расмийлаштириш зарурми? 3. Бошқа корхонага қўшилаётганда жамғарилган зарарни нима қилиш керак?
далее...»»
22.10.2018 АВ: таъмирлашми ёки реконструкция?
Корхона балансида юкни темир йўл орқали ташишга мўлжалланган темир йўл тепловозлари ва цистерналар бор. Таъмирлаш ташкилотлари ҳар йили цистерналар ва икки хил турдаги тепловозларни хизмат муддатини узайтирган ва узайтирмаган ҳолда капитал таъмирлайдилар. Тепловозни хизмат муддатини узайтирган ҳолда таъмирлаш далолатномасида унинг техник паспортида кўрсатилган конструктив ўзгартиришлар киритилгани қайд этилди. Хизмат муддатини узайтирган ҳолда капитал таъмирлаш харажатларини маҳсулот таннархига киритиш мумкинми ёхуд тепловоз ва цистерна қийматини ошириш керакми?
далее...»»
22.10.2018 Текинга олинган мол-мулк ҳисоби
Деталларни уларнинг қийматини кўрсатган ҳолда «тўлов тўламаслик» шарти билан етказиб беришга доир импорт контракти тузилди. Деталларнинг сифати ва бошқа тавсифлари ишлаб чиқаришга мос келса, ушбу ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланилади. Кейинчалик ҳақини тўлаган ҳолда етказиб берилади. Техник тавсифлари ушбу ишлаб чиқаришга мослигини текшириш учун намуналар сифатида текинга олинган хом ашё ва материаллар қайси счётда ҳисобга олинади?
далее...»»
22.10.2018 Дам олиш кунидаги хизмат сафари
Ходим дам олиш куни Россияга хизмат сафарига жўнаб кетиб, байрам куни хизмат сафаридан Ўзбекистонга қайтиб келади. Кўрсатилган кунлар ходим йўлда бўладиган кунлар ҳисобланади. Хизмат сафарига жўнаб кетиш ва қайтиб келиш кунлари (ходим йўлда бўладиган кунлар) байрам ва (ёки) дам олиш кунлари бўлса, уларга қандай ҳақ тўланади?
далее...»»
22.10.2018 Суғурта мукофотини ҳисоблаш учун МҲТФ
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт. Амалиётда суғурта ташкилотлари суғурта мукофоти суммасини ҳисоблаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг йиллик миқдори ҳақидаги маълумотномани талаб қиладилар. Суғурта мукофотини ҳисоблаш учун маълумотномага тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларни киритишлари керакми?
далее...»»
22.10.2018 Оралиқ дивидендлар
Ташкилот (МЧЖ) 15.05.2018 йилда АЖга айлантирилди. Президентнинг 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ, хорижий инвесторларнинг акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадлари 1.01.2020 йилгача солиқ тўлашдан озод қилинади. 15.05.2018 йилгача (АЖга айлангунга қадар) ва 15.05.2018 йилдан кейин (АЖга айланганидан кейин) топилган фойда мавжуд. 1. Ташкилот ПҚ-2454-сон қарорга мувофиқ имтиёзни қўллаб, 15.05.2018 йилдан 12.09.2018 йилгача бўлган давр учун акциядорга 12.09.2018 йилда дивидендларни тўлаши мумкинми? 2. АЖга айлантирилгунга қадар топилган фойдадан солиқ тўлаб, уни кейинроқ (масалан, декабрда) олиш мумкинми?
далее...»»
22.10.2018 Солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи қандай таҳлил қилинади
Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (5.10.2018 йилда 3075-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди.
далее...»»
22.10.2018 Қоидабузарликларга йўл қўйилганда божхона тўловлари сўзсиз ундирилади
ДБҚнинг қарори (8.10.2018 йилда 2823-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
22.10.2018 Ягона солиқ тўлови: ҳисоботдаги ўзгаришлар
Навбатдаги ҳисобот даври якунланди. Бухгалтерлар солиқ ҳисоботини тайёрлашга киришдилар. Ногаҳон биринчилардан бўлиб солиқ ҳисоботини топширадиган микрофирма ва кичик корхоналар бухгалтерлари кутилмаган ҳолатга тўқнаш келдилар.
далее...»»
22.10.2018 А воз и ныне там
Я гражданин Узбекистана. В 2014 году потерял свой паспорт в Республике Корея. Вернулся на родину с временным документом, выданным Посольством Узбекистана в Корее. Нарушений за пределами и внутри страны не было. Мне поставили запрет в ГУ МиОГ, но причину и когда его снимут не объяснили. В итоге вот уже 2 года я не могу выехать за пределы бывшего СНГ. Что мне делать?
далее...»»
22.10.2018 Согласно договору
Наша 12-летняя дочь вылетела из Москвы без нашего сопровождения по нашему нотариальному согласию через авиакомпанию «Узбекистон хаво йуллари» (срок указан вплоть до 18-летия ребенка, туда и обратно). Сможет ли она обратно прилететь с этим согласием без нашего сопровождения?
далее...»»
22.10.2018 Заявление и не только
Я получил гражданство РФ в 16 лет, при этом имея гражданство РУз. Документы на выход из гражданства РУз не подавал. На данный момент хочу отказаться от него. Какие действия нужно предпринять для ¬этого?
далее...»»
22.10.2018 Согласие удостоверяю
Мы живем в квартире моих родителей. И я не могу временно прописать моего мужа без разрешения отца, который находится в другом городе и неизвестно когда приедет. Смогу ли я прописать мужа по доверенности отца? Или, может, есть другие варианты?
далее...»»
22.10.2018 Имеют право
Может ли отец прописать к себе своего ребенка, если брак – гражданский, но при этом у ребенка фамилия отца и в метриках в графе «Отец» записаны его Ф. И. О.?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика