Norma.uz
Публикации
12.09.2020 Мажбуриятларни юклаш ҳужжатлар билан расмийлаштирилади
Электрон меҳнат шартномалари ва меҳнат дафтарчалари тизими билан ишлашда ходимга мажбуриятларни юклаш тўғрисида буйруқ чиқариш зарурми?
далее...»»
12.09.2020 Устамани бекор қилиш – интизомий жазо эмас
Меҳнатни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхонаси бўлинмасининг барча ходимларининг иш ҳақига ойлик шахсий устамалар белгиланган. Бир ходим меҳнат интизомини бузганлиги аниқланди (техник ҳужжатларни расмийлаштиришда хатога йўл қўйган, иш вақти тугамасдан ишдан кетиб қолган). Раҳбар уни шахсий устамадан маҳрум этишга қарор қилди. Ходимдан тушунтириш хатини ёзиш талаб қилинди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ишга келмаслик меҳнат интизомини қўпол тарзда бузишга киради, бундай ҳолат бир марта қайд этилганда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Шахсий устаманинг бекор қилиниши интизомий жазо чораси ҳисобланадими? Ушбу ҳаракат учун ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим?
далее...»»
12.09.2020 Вақтинча олинган ходимни ишда қолдириш
Спорт мактабида асосий иш жойи бўйича тўлиқ ставкада ишлайдиган шифокор (1-ходим) болани 3 ёшгача парваришлаш таътилига чиқди. 3 йил ўтгач таътилдан қайтди ва 0,5 ставка иш юкламаси белгилашни сўраяпти. У таътилда бўладиган даврга муддатли меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ ставкада шифокор (2-ходим) ишга қабул қилинган. Асосий ходимнинг ўрнига ишлаётган ходимни ўриндошлик бўйича иккинчи ярим ставкада ишда қолдириш мумкинми?
далее...»»
12.09.2020 Огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация
Штат қисқартирилганда ходим 2 ой ишлаб бермасликка қарор қилган бўлса, унга қандай тўловлар тўланади?
далее...»»
12.09.2020 Ишончномадаги муҳр
ТМБни олишга ишончномада асосий бўлмаган муҳрни қўйса бўладими?
далее...»»
12.09.2020 Расмий иш юритувда давлат тили
Хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни (шифокорнинг кўчирмалари, хулосалари) давлат тилида юритиш мажбурийми?
далее...»»
12.09.2020 Ҳисобот давлат сири эмас

Ўзбекистон фойдали қазилмаларининг захиралари ҳисоби ва ҳисобот балансларини тузишга доир йўриқномада нефть захираларининг баланси (6-ГР шакли), газ захираларининг баланси (7-ГР шакли) шакллари келтирилган. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур ҳисоботларда кўрсатиладиган ахборот давлат ёки хизмат сири ҳисобланмайдими?


далее...»»
12.09.2020 Лимитдан ошдими – тўланг!

Газ таъминоти ташкилоти қишки даврда истеъмолчи – юридик шахсга муайян лимит беради. Истеъмолчи ушбу лимитдан ортиқча истеъмол қилса, газ таъминоти ташкилоти лимитдан ортиқча истеъмол учун икки ҳисса тўлашга мажбур қилади. Газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари тўғрими?


далее...»»
12.09.2020 Ижара шартномаси: қачон рўйхатдан ўтиш зарур
Жисмоний шахс (ижарага берувчи) ва юридик шахс (ижарага олувчи) ўртасида 2019 йил 3 январдан 2024 йил 30 декабргача тузилган нотурар жойнинг ижара шартномаси 2019 йилда солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилган. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 2020 йилдан оширилган. Ижара тўлови миқдори ўзгарганда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида нотурар жойларнинг ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай бўлади?
далее...»»
12.09.2020 Муассисни алмаштириш: жараённинг ўзига хос жиҳатлари
Вазирлик МЧЖнинг ягона муассиси ҳисобланади. Жамият ҳукумат қарорига биноан бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилади. 1. Давлат улуши 100 фоиз бўлган МЧЖни қабул қилиш-топшириш тартиби қандай? 2. МЧЖнинг барча мол-мулки, шу жумладан пул маблағлари бошқа вазирликка ўтказиладими? МЧЖ қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ўз маблағларидан ва мол-мулкидан фойдалана оладими? 3. Муассис ўзгарганлиги муносабати билан МЧЖ ходимларига нисбатан қандай йўл тутилади?
далее...»»
12.09.2020 МЧЖнинг устав фондини бошқа МЧЖ мол-мулки ҳисобига ошириш
Иккита МЧЖ ҚК шаклидаги битта муассисга эга. Муассис бино ва ускуналарни 1-МЧЖдан 2-МЧЖга устав фондини ошириш тариқасида ўтказмоқчи. Кадастр 1-МЧЖга расмийлаштирилган. Муассис шундай қилиши мумкинми?
далее...»»
12.09.2020 Пенсия учун 2005 йилдан кейинги стаж автоматик тарзда тасдиқланади

Пенсияни расмийлаштириш учун 2005 йилдан бошлаб амалга оширилган меҳнат фаолияти бўйича стажни тасдиқлашнинг янги тартиби Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан белгиланган (Фармон матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).


далее...»»
12.09.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.


далее...»»
12.09.2020 Масофадан хизмат: банк ҳисобварағини ким ва қандай очиши мумкин
Марказий банк банк ҳисобварақларини узоқдан туриб ишлаш режимида ва мижозларга масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали очиш тартиби тўғрисидаги саволига жавоб берди.
далее...»»
12.09.2020 Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим?
далее...»»
12.09.2020 Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим?
далее...»»
12.09.2020 Шартли чиқарилишда тўлиқ бўлмаган декларациялаш
Ташкилотимиз товарни импорт қилди. Расмийлаштириш чоғида у НД-40 режимига жойлаштирилди. Товар ИМ-40 режимига расмийлаштирилишини кутмасданоқ биз уни реализация қила оламизми? Агар реализация қила олсак, қандай рухсат этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?
далее...»»
12.09.2020 Судга фақат юқори солиқ органи орқали
Солиқ кодексида белгиланган қарорлар устидан шикоят бериш тартиби фақат солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатларига тааллуқли эканлиги ушбу Кодексда илк бор аниқлаштирилган. Солиқ тўловчи қандай қарорлар устидан шикоят бериши мумкинлиги ва буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида адвокат, «Norma» МЧЖнинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора ¬МАЗУРОВА сўзлаб берди.
далее...»»
12.09.2020 Моддий активлар ҳисоби
Корхона бухгалтери офис учун мебель ва компьютерларни харид қилиш чоғида уларни материалларни ҳисобга олувчи счётларга кирим қилди. Ушбу мол-мулкдан корхона маъмурияти фойдаланади. 1. Корхонада фойдаланиш учун харид қилинган офис учун мебель ва компьютерлар асосий восита ҳисобланадими ёки ТМЗми? 2. Мол-мулк асосий воситалар таркибига кирим қилиниши лозим бўлганда хатони қандай тўғрилаш мумкин?
далее...»»
12.09.2020 Фойдаланилмаётган ускуна амортизацияси
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дастлаб битта маҳсулот ишлаб чиқарган. Айни пайтда фаолият турини ўзгартириб, умуман бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган. Аввалги маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуна ҳозир ишлатилмаяпти, консервация ҳам қилинмаган. Ускуна бўйича эскириш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асосий воситаларнинг эскириши чегириб ташланадими?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика