18.09.2020
Курьерлик жўнатмаларидаги қинғирликлар
Божхона ходимлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали «тижорат мақсадлар учун мўлжалланмаган» ниқоби остида бир хил турдаги товарларни жўнатиш ҳолатлари ўз вақтида фош этилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Ноқонуний тамаки омбори аниқланди
Куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларини яширин сақланаётган омборни фош қилишди. далее...»» |
18.09.2020
Санамай саккиз дема…
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. хорижий мамлакатдан олиб келинган умумий қиймати 286,5 млн сўмлик «MERCEDES BENZ ECONIC» чиқинди ташишга мўлжалланган юк автотранспорт воситасини божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида эвакуатор юк автотранспорт воситасига қайта жиҳозлагани аниқланди. Натижада фуқаро А.С. мазкур юк автотранспорт воситасини қалбакилаштириб, салкам 740 млн сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги маълум бўлди. Натижада, ноқонуний йўл билан мўмай даромадга эга бўлиш истагида амалга оширилган ҳаракати ўз вақтида тўхтатиб қолинди. далее...»» |
18.09.2020
Давлатга 311 млн сўм зарар етказилишининг олди олинди
Божхона органлари томонидан мамлакатимиз чегаралари орқали товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтиш, божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш, сифати кафолатланмаган маҳсулотларни олиб кириш каби қонунбузарлик ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Тошкент: экспорт-импорт узлуксиз давом этмоқда
Карантин билан боғлиқ ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида аниқ дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Эзгулик, албатта қайтади!
Қалбида эзгулик билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилади. Айниқса, қилаётган хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Бугунги пандемия шароитида эса буни янада теран ҳис қиляпмиз. далее...»» |
18.09.2020
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда
Тадбиркорлик субъектларига жорий этилаётган имтиёзлар уларнинг жадал фаолият олиб боришлари учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Эътиборлиси ушбу имтиёзлардан корхоналар янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда истиқболли режаларни йўлга қўйиш учун унумли фойдаланишмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Самарқанд гилослари жаҳон бозорларида
Ёз яқинлашиши билан серҳосил турли хил бир-биридан мазали меваларимиз дастурхонлар кўркини, бозор расталарининг олд қисмини эгаллай бошлайди. далее...»» |
18.09.2020
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 310-сон қарори билан қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
18.09.2020
Отгул қандай берилиши керак
Ходим дам олиш кунида ишга жалб этилган бўлса, отгул олишга ҳақлими? Тўлиқ иш куни ишланмасдан, жами 3 соат ишланганда отгул давомийлиги қандай бўлади? Ходим дам олиш кунида жами 1 соат ишлаган бўлса-да, бутун иш кунига отгул олишга ҳақлидир. Мазкур вазиятда отгулни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтириб берди. далее...»» |
18.09.2020
Фаолият шакли турлича бўлиши мумкин
Хусусий болалар боғчаси 16 мартдан карантинга ёпилган. Муассаса карантин даврида мактабгача таълим соҳасида хизматларни масофавий тарзда, бундай хизматлар уставда кўрсатилмаган бўлса ҳам, кўрсатиши мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Солиқ инспекцияси талабнома юбориши шарт
ХКнинг шахсий карточкасида ДСИ томонидан камерал текширув ҳужжатларига асосан фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган сумма аниқланди. ХК бунга эътироз билдириб, СКнинг 138-моддаси 7 ва 9-қисмларига мувофиқ ДСИ тафовутларни аниқлаштириш учун талабнома юбориши лозимлигини айтган. ДСИда бунга жавобан СКнинг 138-моддаси 18-қисмига асосан улар ДСҚнинг кўрсатмасига биноан огоҳлантиришсиз қўшимча ҳисоблашга ҳақли эканликларини айтишган. ДСИ солиқ ҳисоботида хатолик аниқланганда, солиқ тўловчига талабнома юбормасдан камерал текширув ҳужжатига асосан қўшимча ҳисоблашга ҳақлими? далее...»» |
18.09.2020
Ижарага берувчининг розилиги билан
МЧЖ қўшма корхонаси (ишлаб чиқариш ва умумий овқатланиш) жисмоний шахслардан биноларни ижарага олади. Covid-19 вируси тарқалганлиги туфайли корхона ўз фаолиятини тўхтатди. 2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармонга асосланган ҳолда, ижарага берувчиларга тўловни амалга ошириш имконият йўқлиги ҳақидаги хатлар юборилган. Коронавирус пандемияси даврида карантин чоралари қўлланилганлиги туфайли ўз фаолиятини тўхатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатиб турилади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон). Карантин даврида МЧЖ қандай ҳужжатга асосан жисмоний шахслардан кўчмас мулкни ижарага олувчи сифатида ижара тўловини ва ЖШДСни ҳисобламаслиги мумкин? далее...»» |
18.09.2020
Муҳрдан қаерда фойдаланиш керак
Жамиятда иккита – асосий ва ёрдамчи («хужжатлар учун») муҳр мавжуд. МЧЖ муҳрдан фойдаланиши ҳужжатлар билан бекор қилинган бўлса-да, амалиёт бунинг аксини кўрсатмоқда. Қандай ҳужжатларга асосий ва ёрдамчи муҳрлар қўйилади ҳамда Низом (АВ томонидан 27.10.2001 йилда 1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бекор қилинган ҳолатда қайси ҳужжатларга амал қилинади? далее...»» |
18.09.2020
Локал стандарт
Корхона локал ҳужжат кўринишида стандартни тасдиқлаши мумкинми? Қандай ҳолларда стандарт қабул қилинади ёки тасдиқланади? далее...»» |
18.09.2020
«Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
18.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
18.09.2020
Инвесторлар портали – инвестиция фаоллигини ошириш дастаги
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти. Мамлакатимизда охирги 3 йилнинг номланиши: 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»; 2019 йил – «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили», 2020 йил – «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши, инвестицион фаолликни оширишга қанчалик урғу берилаётганлигидан далолатдир. далее...»» |
18.09.2020
Такси харажатларини солиқ базасидан чегириш мумкин
Карантин шароитида корхонада ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш, шунингдек – ишга доир масалалар бўйича у ёки бошқа жойга ташиш зарурати юзага келди. Такси хизмати билан шартнома тузилди. Корхонанинг таксига харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланадими? далее...»» |
18.09.2020
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
2020 йилнинг май ойи учун далее...»» |