|
28.01.2025
Нашримизда ёритилган мавзулар
2025 йилга қадам қўйганимиздан кейин ўтган йилда ёритган мавзуларимизни бир ёдга олайлик. Кўп квартирали уй-жой фонди бошқаруви соҳаси учун қандай йил бўлди? Қандай бўлмасин, биз уни яшаб ўтдик ва келажакка умид билан қарашни хоҳлаймиз. Ўтган йил осон бўлмади. ККУни бошқаришнинг энг мақбул йўлларини излаш давом этди. Биз бу жараённи «Норма маслаҳатчи»нинг мавзувий сонида акс эттирдик: янги ҳужжатларнинг моҳиятини тушунтирдик, муаммолар ва уларнинг сабабларини аниқладик, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ечим йўлларини таклиф қилдик, ўқувчилар саволларига жавоб бердик. Келинг, ККУни бошқариш соҳасида йил тенденциясини белгилаб берган айрим мақолаларни ёдга оламиз. далее...»» |
|
28.01.2025
Қандай дори воситалари клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг «Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (АВ рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.). далее...»» |
|
28.01.2025
Аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
Президентнинг 17.01.2025 йилдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
28.01.2025
Тадбиркорлар олиб чиқилаётган маҳсулотларни фумигация қилишлари мумкин
Президент томонидан 20.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1020-сон Қонун имзоланди. далее...»» |
|
28.01.2025
Ягона божхона тўлови назарда тутилган
Жисмоний шахс Хитойдан фурада (10 кг) 300 долларлик ўз эҳтиёжлари учун товарни йиғма юк таркибида олиб келмоқда, лекин 10 дона. Божхона расмийлаштируви қандай амалга оширилади? БЮД орқалими? ТПО орқалими? 30%ми, ёки юридик шахслар учун умумий ставкалар бўйичами? далее...»» |
|
28.01.2025
Совға тўпламини таснифлаш
Совға тўплами олиб кирилмоқда, у соябон, термофинжон, USB, ён дафтар, ручка ва динамикдан иборат. Ушбу товарнинг ТИФ ТН кодини қандай аниқлаш керак? далее...»» |
|
28.01.2025
Солиқ тўловчининг тақвими
ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН 2025 ЙИЛ ФЕВРАЛЬ далее...»» |
|
28.01.2025
Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш керак
Тавсияга иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғига мувофиқ янги 5-сон БҲМС тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди. далее...»» |
|
28.01.2025
2025 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
Иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167; 36 соатлик иш ҳафтасида – 150. Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 22; 6 кунлик иш ҳафтасида – 25. далее...»» |
|
28.01.2025
Чегирма берганда «минус»ли ЭҲФ тақдим этиши керакми?
Корхона цемент сотиб олади. Ой охирида етказиб берувчи пул чегирмаси тақдим этади ва унинг суммасига «минус»ли ЭҲФ тақдим этади. Бу тўғрими? Бундай чегирмани олишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? далее...»» |
|
28.01.2025
МҲЭКМнинг қайси санадаги кўрсаткичини оламиз
Ходимга 2024 йил ноябрда моддий ёрдам берилди. ЖШДС бўйича имтиёз ҳисоб-китоб санасидаги МҲЭКМ – 1 155 000 сўм асосида ҳисобланди, МҲЭКМнинг 4,22 баравари – бу 4 874 100 сўм. Ҳозир «автокамерал»дан қўшимча ҳисоблаш олдик – унда ЖШДС бўйича имтиёзли суммани ҳисоблаш учун 2024 йил бошидаги МҲЭКМ (1 050 000 сўм) қабул қилиниши кўрсатилган. Унда имтиёзли сумма камроқ чиқади. Ходимга моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун қайси МҲЭКМни олиш керак? далее...»» |
|
28.01.2025
Электромобилни бозор қийматида сотишнинг солиқ оқибатлари
Корхона 2024 йил июлда Ўзбекистондаги сотувчидан электромобиль автомашинасини харид қилди ва ундан асосий восита сифатида фойдаланди. Кейин электромобилларнинг бозор баҳоси кескин тушиб кетди. Натижада корхона электромобилни кирим қилинган суммадан паст бўлган нархга сотди. Сотишдаги ҚҚС ҳам ҳисобга олинган ҚҚС суммасидан кам чиқди. Ушбу вазиятда ҚҚС қандай ҳисобланади? Ўртадаги фарқ суммасидан ҚҚС тикланмайдими? далее...»» |
|
28.01.2025
Божхона тўловлари кечиктириб тўланганда фоизлар тўланмаслигининг солиқ оқибатлари
Корхона Ваколатли иқтисодий операторлар реестрга киритилган. Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-боби 20-банди 7-хатбошисига асосан божхона тўловларини 60 кунга кечиктириб тўлайди. Бунинг учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди. Йил давомида барча импорт қилинган товарлар бўйича БЮДлар кечиктирилган божхона тўловларига асосан расмийлаштирилади. Божхона тўловлари кечиктириб тўланганлиги учун МБ қайта молиялаштириш ставкасида фоизлар ҳисобланиб, шундан фойда солиғи тўланиши керакми? далее...»» |
|
28.01.2025
Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади? далее...»» |
|
28.01.2025
2025 йилдан бошлаб асосий воситаларни қайта баҳолаш қандай ўтказилади
2025 йил 1 январдан янги 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» кучга кирди. «Норма» экспертлари янги қоидалар бўйича асосий воситаларни қайта баҳолаш тартибини тушунтирди: далее...»» |
|
28.01.2025
Енгил автомобиль учун ҚҚС бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун
Корхоналар енгил автомобилларни харид қилишда кўпинча ҚҚСни ҳисобга оладилар ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни сақлаш харажатларини чегириб ташлайдилар. Солиқчилар эса бундай харидларга доимо синчковлик билан қарайдилар ва битимнинг солиқ оқибатлари бўйича бухгалтернинг ҳаракатлари тўғрилигига шубҳа билдирадилар. далее...»» |
|
28.01.2025
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. далее...»» |
|
28.01.2025
Тўқимачилик соҳасини ривожлантириш қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг 16.01.2025 йилдаги ПФ-6-сон Фармони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
|
27.01.2025
Календарь налогоплательщика для юридических лиц
на февраль 2025 года далее...»» |
|
27.01.2025
Что такое акт выполненных работ
Акт выполненных работ является первичным документом для двух сторон договора по выполнению работ или оказанию услуг. Из публикации вы узнаете, когда и для чего оформляют этот документ, какие ключевые элементы в нем должны быть указаны и какова процедура его подписания. далее...»» |
