Norma.uz
Публикации
22.02.2016 Ободонлаштириш соҳасининг «устаси фаранглари»

Уюшган жиноятчилик ҳақида моҳиятан нималарни биламиз? Шахсан менинг бу борада билганларим яқин-яқинларгача бадиий фильмлар билан чекланган эди, холос. Биринчи навбатда, Италия гангстерлари ҳақидаги «Спрут» («Саккизоёқ») сериали ёдга тушарди дарҳол. Ўша фильмлар, қолаверса, шов-шув бўлган суд процесслари уюшган жиноятчилик ҳақидаги тасаввурларимизнинг шунчаки чизгилари бўлиб, ҳокимият идораларида ҳам жиноий гуруҳларнинг ўз одамлари ва ришталари бўлганидан далолат берарди.


далее...»»
22.02.2016 Камида иккига бўлиниш керак

Президентнинг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон) билан акциядорлик жамиятлари устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15%дан кам бўлмаслиги кераклиги тартиби жорий этилди. Бизнинг АЖда 100 дан зиёд акциядор бор, устав капиталимизда хорижий инвесторлар иштирок этмайди. Шу сабабли компаниямиз 2016 йил 1 июлгача кўрсатилган миқдорда чет эл инвесторларини жалб этиши ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга қайта ташкил этилиши керак. Кейинги ҳолат муносабати билан савол туғилади: агар бирорта акциядор жамиятдан чиқиш ва ўз акцияларини сотиш ниятида бўлмаса, биз қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўтишимиз мумкин?


далее...»»
22.02.2016 Принтер – асосий восита эмас
Корхона 2 000 000 сўмга принтер сотиб олмоқчи. Уни корпоратив карточка орқали сотиб олса бўладими? Принтерни қандай таснифлаш лозим – инвентарь сифатидами ёки асосий восита дебми?
далее...»»
22.02.2016 Дастгоҳ тўхтадими? – Консервацияланг
Тикув корхонамиз 2015 йил мартдан фаолиятини тўхтатди. Биз ягона солиқ тўловчилари ҳисобланиб, мол-мулк солиғини тўламасдик. Ҳозирда ускуналар ишламаяпти, харидор қидиряпмиз. Солиқ кодексида амортизация ажратмалари нормасини камайтириш мумкин деб кўрсатилган. Агар ускуналардан бутунлай фойдаланилмаётган бўлса, ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаса-чи? Фаолиятнинг мавжуд эмаслиги муносабати билан асосий воситалар эскиришини ҳисоблаб ёзмасак бўладими?
далее...»»
22.02.2016 Таъмирлаш қийматни оширмайди
2015 йилда ташкилот бинони пудрат усули билан капитал таъмирлади. Бинони капитал таъмирлаш муносабати билан унинг баланс қийматини кўпайтириш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай?
далее...»»
22.02.2016 Мақсадли даромадларни мақсадли харажатларга
Жамоат ташкилотида бухгалтерия ҳисоби қандай хусусиятларга эга? Аъзолик бадаллари бухгалтерия ҳисобининг тартиби қандай? Унинг аъзолигидан чиқишда бирор-бир шартнома тузиш керакми?
далее...»»
22.02.2016 2016 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Февраль ойида иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167; 36 соатлик иш ҳафтасида – 150.   Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 21; 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.   ♦ 2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг
далее...»»
22.02.2016 2016 йилги солиқ янгиликлари
      БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ   2015 йилда шундай бўлган эди   2016 йилда шундай бўлади   Изоҳлар   Ставкалар   2015 йилда Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон ва 13.08.2015 йилдаги ПҚ-2388-сон қарорлари билан тасдиқланган божхона
далее...»»
22.02.2016 Хайрия ўз жойини топсин
Фойда солиғи тўловчилари учун хайрия ташкилотларига ажратмалар бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?
далее...»»
22.02.2016 Ёрдамни беғараз беринг
Корхонамизга баъзан жамоат ташкилотлари (масалан, кўрлар жамияти ёки маҳалла) ёрдам учун озроқ миқдорда пул ўтказишимизни сўраб ёзма мурожаат қилишади. 10–15 йил аввал корхонага «Нуроний» хайрия жамғармасига муайян суммани ўтказиб, ягона солиқни ана шу суммага камайтиришга рухсат беришар эди чамамда. Ҳозир ЯСТ бўйича ҳисобот шаклида «Хайрия жамғармасига пул ўтказиш ҳисобига камайтиришга» сатри мавжуд эмас. Тўланадиган ЯСТ суммаси расмий тарзда рўйхатдан ўтказилган хайрия жамғармаларига йўналтирилган пул маблағлари суммасига камайтириладими? Қандай ташкилот расмий равишда рўйхатдан ўтказилган хайрия жамғармаси ҳисобланади? ННТ, жамоат ташкилоти ва хайрия жамғармаси бир-бирларидан қандай фарқ қиладилар?
далее...»»
22.02.2016 Тушум харажатларни қопламаганда
Бизнинг МЧЖ (ХХТУТ бўйича коди – 84300) реклама хизматларини кўрсатади. Ўтган йили иш ҳажми оз бўлди, IV чоракда буюртмалар умуман бўлмади. Молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботда харажатлар соф тушумдан 30 млн сўмга ошганлиги маълум бўлди. Агар тушум йўқ бўлса, реклама хизматлари кўрсатувчи корхона IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблайди? Реклама хизматларини кўрсатиш таннархи билан ундан олинган соф тушум ўртасидаги фарққа ЯСТ солинадими?
далее...»»
22.02.2016 Кўчма ер участкаси

Агар корхона кадастрдагидан катта ер участкасидан фойдаланса, йил мобайнида участка майдони ўзгарса ва ундан автойўл ўтса, ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисоблаб чиқарилади?


далее...»»
22.02.2016 Сувсиз қайнамайди

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонада асосий фаолият тури пиво пишириш ҳисобланади. Ўз ишлаб чиқариш хонасини у ЯСТ тўловчидан ижарага олган. Унинг ҳудудида шаҳар водоканал тармоғидан бошқа сув манбалари мавжуд эмас. Корхона пиво пишириш учун шаҳар водоканал тармоғидаги ичимлик сувдан фойдалана оладими? Ушбу ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш лозимми?


далее...»»
22.02.2016 Коррупцияга қарши қаратилган ислоҳот: дастлабки якунлар

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул Ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистонда ўтказилган мониторингнинг 3-раунди якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Матбуот хизмати Тошкент давлат юридик университетида матбуот конференцияси ўтказди. Мониторинг якунлари ҳақида мамлакатимиз ОАВ вакилларига мониторинг гуруҳи аъзолари Инесса Куште (ИҲТТ1 тармоғи котибияти) ва Ольга Зудова (БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси) ахборот бердилар.


далее...»»
22.02.2016 Уйда ўтириб тўлаш мумкин
Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 декабрдаги «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонуни электрон ҳисоб-китобларни, хусусан, банк тўлов тизимларини кенг қўллаш орқали электрон ҳисоб-китобларни янада ривожлантиришга имконият яратди.
далее...»»
22.02.2016 Посилкада эҳтиёт қисмлар жўнатилса...

Биз компьютер жиҳозлари, шунингдек бошқа офис жиҳозларини таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатамиз. Бизга улар учун эҳтиёт қисмларни хориждан Интернет-дўконлар орқали сотиб олиш мумкинлигини айтишди. Бунда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Айтишларича, расмийлаштиришнинг қандайдир янги тартиби пайдо бўлибди. Ҳақиқатан ҳам бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ноль даражали ставка мавжудми? Ёки жўнатма учун барибир божхона божлари ва яна қандайдир йиғимларни тўлашга тўғри келадими? Агар тўғри келса, тахминан қанча тўланади?


далее...»»
22.02.2016 Божхона ишининг ҳуқуқий асоси

Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири – божхона ишининг ҳуқуқий асоси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


далее...»»
17.02.2016 Ўзганинг ҳақи

2015 йил январида омонат сақловчи (1-МЧЖ) билан юк топширувчи ¬(2-МЧЖ) 100 млн сўмлик ноозиқ-овқат товарларини 6 ой муддатга омонат сақлаш шартномаси туздилар. 2-МЧЖ омонат сақлаш хизматлари ҳақини вақтида тўлади. Омонат сақловчи 2015 йил июлида хусусий корхонадан омонат сақланаётган товарни бермай туриш ҳақидаги илтимос баён этилган хат олди, негаки юк топширувчи маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича фирмага 150 млн сўм қарз бўлиб қолган экан. Ўз навбатида хусусий фирма ¬1-МЧЖдан қарздор бўлиб, омонат сақловчи шу қарзни узиш муддаоси билан омборхонани муҳрлаб қўйиб, 2-МЧЖга мол-мулкини олиб чиқишга ижозат бермаган, буни хусусий фирма кўрсатилган омонат сақлаш хизмати учун у билан ҳисоб-китоб қилиши нияти билан изоҳлаган. Юк топширувчи омонат сақловчининг важ-корсонларига рози бўлмай, 2015 йил августда ўзганинг ноқонуний эгалигидаги 100 млн сўмлик мол-мулкни талаб қилиб олиш даъвоси билан судга мурожаат этган. Ишни кўриб чиқишга низо предмети юзасидан мустақил талаб билдирмаган учинчи шахс сифатида хусусий фирма жалб этилди.


далее...»»
17.02.2016 Ишдан бўшаш қоидаларига риоя қилинг
Слесарь Р.Раҳимов мўлжалланган муддатдан 2 ҳафта олдин меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиши тўғрисида ариза берди. Бироқ ариза берган кундан кейинги кундан бошлаб ишга келмай қўйди. КБ инспектори қўшнилар орқали унга ишга чиқмаслик сабабларини асослаши зарурлиги тўғрисида хат юборди. Раҳимов яна оғзаки равишда, қўшнилар орқали, огоҳлантиришнинг 2 ҳафтасидан янги иш жойини қидириш учун фойдаланаётганини маълум қилди. Ходимнинг ушбу ҳаракатлари тўғрими? Прогул учун уни ишдан бўшатиш мумкинми?
далее...»»
17.02.2016 Ишдан бўшаш – ишга жойлашиш – ўриндош бўлиш

Мен кичик корхонада ишлайман. Бироқ, ишдан бўшамасдан туриб унда ўриндош бўлиб ишлашни ва бошқа фирмадаги доимий иш жойига ўтишни хоҳлайман. Бироқ юрист бундай қилиб бўлмайди деяпти, чунки аввал корхонамиздан ишдан бўшашим, бошқа корхонада доимий иш жойига ўрнашишим, шундан кейингина корхонамизга ўриндошлик ишига жойлашишим керак экан. У тўғри айтдими?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика