01.06.2017
Ўз вақтида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ
Турмуш ўртоғимнинг эски намунадаги паспорти муддати 10.05.2017 йилда тугади. Яқин ҳафтада паспортини алмаштиришга шароити йўқ. Эски паспортнинг амал қилиш муддати ўтганлиги учун унга жарима солинадими? Турмуш ўртоғим – Ўзбекистон фуқароси биз илгари яшаган квартирада пропискадан ўтган. Эски паспортини алмаштирганидан кейин ўша тумандаги янги яшаш жойида пропискадан ўтиши керак бўлади. Агар у хизматни ўтамаган бўлса, янги манзилда пропискадан ўтиш учун ҳарбий комиссариатга мурожаат қилиши ва маълумотномалар тўплаши зарурми? далее...»» |
01.06.2017
Пенсионерларнинг шахсий карточкалари
Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 4.04.2017 йилда 2657-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. далее...»» |
01.06.2017
Шахсий ҳамёнингизни корпоратив ҳамён билан адаштирманг
Иш ҳақи пластик карточкасидан корпоратив карточкага электрон тўлов тизимлари (Click, Payme ва б.) орқали маблағни ўтказиш мумкинми, қандай ҳужжатлар асосида? далее...»» |
01.06.2017
Апельсин ўрнига картошка
Бухгалтерларнинг ҳаммасига Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари яхши маълум: ташкилотлар ўз пул маблағларини банкларда сақлашлари шарт. Албатта, улар ўз кассаларида иш куни охирида қолган нақд пулларини сақлашлари мумкин, бироқ улар фақат белгиланган лимит доирасида бўлиши керак. Бунда ташкилотга тегишли бўлмаган нақд пул ва бошқа қимматликларни кассада сақлаш тақиқланади. Ташкилотларда барча пуллар ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган металл жавонларда (сейфларда) сақланади. Иш куни тугаши билан улар калит билан қулфланади ва кассир муҳри билан сурғучланади. Муҳр шикастланган, қулф, эшик ва панжаралар бузилган тақдирда кассир дарҳол бундан ташкилот раҳбарини хабардор қилиши шарт. У эса ўз навбатида юз берган воқеа ҳақида ички ишлар органларига маълум қилиши ва милиция ходимлари келишигача кассани қўриқлаш чораларини кўриши керак. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, агар қоидалар бузилган бўлса, демак бу кимгадир керак бўлганидан дарак беради... далее...»» |
01.06.2017
Ўқитувчининг узоқ дам олиши
Давлат мактаби ўқитувчилари учун таътиллар давомийлиги қандай белгиланади ва қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади? далее...»» |
01.06.2017
Кадрларга оид мажбурий ҳужжатлар
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, ходимларнинг сонидан қатъи назар, кадрларга оид ҳужжатлар албатта юритилиши керак. Бу ҳужжатлар Меҳнат кодексида тўғридан-тўғри ёхуд билвосита тилга олинган ва ҳар бир иш берувчида бўлиши шарт. далее...»» |
01.06.2017
Хизмат сафарини расмийлаштирамиз
Корхонамиз Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида объект қурилиши учун пудрат шартномасини тузди. Корхонамиз раҳбари ишларни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун объектга бориши зарур. 1. Тошкент шаҳридаги буюртмачи раҳбаримизнинг хизмат сафари гувоҳномасида у бошқа минтақада қурилаётган объектга келганлиги ва кетганлиги ҳақида белги қўя оладими? 2. Хизмат сафари гувоҳномасини қандай қилиб тўғри ва қанча муддатга бериш мумкин? Агар хизмат сафари объект қурилиши тугагунча давом этиши мумкин бўлса, бироқ раҳбар вақти-вақти билан Тошкент шаҳрига келиб турса, буйруқни қандай расмийлаштириш лозим? 3. Меҳмонхонада яшаганлик тўғрисида бир неча кунлик чеклар бор. Тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган кунларда яшаш ҳақини қандай тўлаш мумкин? далее...»» |
01.06.2017
Компенсация тўланиши лозим бўлган таътиллар
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун компенсацияда қўшимча таътилларни (масалан, нефть-газ соҳасидаги иш стажи учун) ҳисобга олиш зарурми? далее...»» |
01.06.2017
Янги ходимлар учун жадвал – келишувга кўра
Янги ходимлар ишга қабул қилинганда тасдиқланган таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритиладими? далее...»» |
01.06.2017
Қандай қилиб ваколатхона очиш мумкин
1. Ваколатхона фаолиятини қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади? 2. Ваколатхона қаерда рўйхатдан ўтказилади ва бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? далее...»» |
01.06.2017
«Қайта ташкил этиш» операцияси
«А» шуъба корхонаси «Б» ШКни ўзига қўшиб оляпти. Уларнинг ҳар бири ягона муассисга эга (Франция резидентлари). Иккаласи 90-йилларда рўйхатдан ўтказилган, уставларида ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилмаган. Бироқ ушбу корхоналар ўз фаолиятларидаги масалаларни ҳал этишда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун қоидаларига амал қиладилар. Битта ШК муассислари турли шахслар бўлганда бошқасини қўшиб олишга ҳақлими? Уларнинг давлатлари ҳукуматидан қандайдир ҳужжатлар олиниши зарурми? Қўшиб олиш жараёнини батафсил баён этсангиз ва бунинг учун зарур ҳужжатлар рўйхатини келтирсангиз. далее...»» |
01.06.2017
Сенатнинг Х ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг X ялпи мажлисида сенаторлар қуйидаги қонунларни кўриб чиқдилар ва маъқулладилар: далее...»» |
01.06.2017
Божхона интеллектуал мулк ҳимоясида
Интеллектуал мулк борган сари умумжаҳон бозорида аҳамиятли товарга айланмоқда. Товар ва хизматларда мужассам топган интеллектуал мулк объектлари уларнинг сифати, нархи ва рақобатбардошлигини ошириб, бу билан уларнинг эгаларига бир талай афзалликлар беришга қодир. Шу билан бирга ушбу объектларнинг ҳуқуқий ҳимояланмаганлиги борган сари яққол кўзга ташланмоқда, бу хил товар ва хизматларга доир мутлақ ҳуқуқлар эгасининг ижозати ва розилигисиз улардан осонгина нусха кўчириляпти, кўпайтириляпти ҳамда тарқатилмоқдаки, натижада улар эгасини қонуний даромадлардан маҳрум этяпти. Бундай нохушликларга йўл қўймаслик учун нафақат ўз интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш, балки ўз ҳуқуқларини пухталик билан ҳимоя қилиш ҳам жуда муҳим. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларидан бири интеллектуал мулк объектларини Давлат божхона қўмитаси мазкур товарларни Ўзбекистон божхона чегаралари орқали олиб ўтишнинг божхона назоратини амалга ошириш учун юритадиган Реестрда рўйхатдан ўтказишдир. ДБҚда интеллектуал мулк (ИМ) объектларининг ҳуқуқ эгалари, импортчилар, божхона брокерлари ва ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда интеллектуал мулк божхона назоратининг ушбу ва бошқа жиҳатлари ҳақида сўз борди. далее...»» |
01.06.2017
Фирмага керак бўлса
Хусусий корхона ходимнинг ўқиш ҳақини тўлади, ўқиш харажатлари корхона харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилди. Бугунги кунда ходимнинг иш ҳақи камлиги инобатга олинса, корхона ходим билан қарз шартномасини тузмай туриб, унинг ўқиш харажатларини корхона харажатлари сифатида ҳисобга олиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, 2015–2016 йиллар учун бухгалтерия проводкаларида ушбу харажатлар қандай акс эттирилади? далее...»» |
01.06.2017
Хатони бири қилса, жавобни бошқаси ҳам берадими?
МЧЖнинг шаҳар ҳудудида бир нечта дорихонаси мавжуд. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейдларда дорихоналарнинг бирида ҳуқуқбузарлик аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарлик сабабли МЧЖнинг барча дорихоналарида лицензиянинг амал қилиши 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилди. Бир дорихонадаги ҳуқуқбузарлик учун барча дорихоналар фаолиятини тўхтатиб қўйиш қонунийми? далее...»» |
01.06.2017
Нега товар узоқ сақланди?
Товарларни божхона режимига жойлаштириш, хусусан, импорт товарлар таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш долзарб масалалардан ҳисобланади. далее...»» |
01.06.2017
Тадбиркорликка кенг имконият бериб...
Бугун юртимизда тадбиркорларнинг сафи тобора кенгайиб бораётир. Уларга давлат органлари томонидан таклиф этилаётган интерактив хизмат турларининг кўпаяётгани ҳам бу борада яхши омил бўлмоқда. Олий ҳарбий божхона институтида ташкил этилган «Интерактив хизматлар – божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда шулар ҳақида сўз борди. далее...»» |
01.06.2017
Молиявий ижарани ҳисобга оламиз
Корхонамиз ҳар ой ижара тўловини тўлаш шарти билан 5 йил муддатга кўчмас мулкни (нон-булка цехи) ижарага олиш шартномасини тузмоқда. Шартномада унинг муддати тугаши билан ижарага олувчи ушбу объектни унинг бозор қийматидан 20% паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ЯСТ тўловчилари ҳисобланади. Улар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандида назарда тутилган корхоналарга кирмайдилар. 1. Кўчмас мулкни кейинчалик сотиб олиш шарти билан 5 йилга ижарага бериш шартномаси молиявий ижара шартномаси ҳисобланадими? 2. Мол-мулк ижарага берилган даврда қайси корхона балансида ҳисобда туриши керак? 3. Мол-мулкни кадастр хизматида ижарага олувчи номига қайта расмийлаштириш зарурми? 4. Агар ижарага берилган мол-мулк ижарага олувчининг балансида ҳисобда туриши керак бўлса, у ҳолда қандай санадан бошлаб: мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан ёки кадастрда расмийлаштирилган (агар бу мажбурий бўлса) санаданми? 5. Энг кам ЯСТни ҳисоблашда ижара объекти майдонини қайси корхона акс эттириши керак? 6. Ушбу операцияларда қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? далее...»» |
01.06.2017
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик
Солиқ солишнинг белгиланган тартиби билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик (2017 йилда Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят кодекси бўйича) далее...»» |
01.06.2017
МЧЖ оилавий корхонага айланганда
Корхонанинг (МЧЖ) устав фондида 80% ва 20% улушга эга иккита муассиси бор. 20% улушга эга муассис уни иккинчи муассиснинг қариндошига оилавий корхона ташкил этиш учун беряпти (ҳадя шартномасига кўра). Корхонамизнинг асосий фаолият тури макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Молиявий ҳисобот кўрсаткичлари: устав фонди – 6 млн сўм; текинга олинган мол-мулк – 250 млн сўм; жамғарилган зарарлар – 21 млн сўм; жами соф активлар – 235 млн сўм. Текинга олинган мол-мулк учун ягона солиқ тўлови тўланган (бошқа даромад учун бўлганидек). 1. МЧЖ оилавий корхонага ўзгартирилаётганда соф активлар ва устав фонди ўртасидаги фарқ суммасини устав фондини кўпайтиришга йўналтириш мумкинми? 2. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. МЧЖ оилавий корхонага ўзгартирилаётганда қандай ҳисоботларни кимга тақдим этиш зарур? далее...»» |