Norma.uz
Публикации
05.11.2018 Текинга олинганини тугатиш чоғида ҳисобдан чиқаринг
Ташкилот «А» лойиҳаси доирасида БМТТДдан грант (инструментлар ва асбоб-ускуналар тарзида) олди. Лойиҳанинг амал қилиш муддати – 2018 йил 31 июлгача. Грант олинди. Инструментларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мавжуд. Улар ташкилот балансига кирим қилинган. Биз улардан қандай фойдаланганлигимиз тўғрисида ҳисобот топширдик, ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳисобот бердик. Ҳисобот даври охирида 8530-счёт даромадлар счётларига ёпиладими?
далее...»»
05.11.2018 Директор касал бўлганда иш ҳақи тўлаш
Корхона тиббиёт муассасаси билан тузилган шартномага кўра директорнинг даволаниш ҳақини тўлади. Директор кундузги стационарда даволанди. Бир вақтнинг ўзида масофадан туриб раҳбарлик вазифаларини бажарди. Касаллик варақасини расмийлаштирмади, фақат олган тиббий хизматлар суммасига ҳисобварақ-фактурани имзолади. Корхона раҳбарга тиббиёт муассасасида даволанган пайти учун иш ҳақи ҳисоблашга ҳақлими?
далее...»»
05.11.2018 Имтиёз сабабли тежалган маблағларни ҳисобдан чиқариш
Корхона Инновация маркази резиденти ҳисобланади. Солиқлар бўйича имтиёзларга эга. Бўшаган маблағларни балансдан ташқари счётлардан қандай қилиб тўғри ҳисобдан чиқариш мумкин? Имтиёзли давр тугагач, улар давр харажатларига киритиладими?
далее...»»
05.11.2018 Сертификатлаштиришдан даромадлар ҳисоби
Давлат корхонасининг асосий фаолият тури сертификатлаштириш бўйича хизматлар ҳисобланади. Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига мувофиқ, у корхона ва мижоз ўртасида тузилган битим асосида мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун мижозлардан бир марталик тўловни ундиради. Мижоз ажратмалар миқдори кўрсатилган маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этади. Давлат корхонаси ушбу суммага ҳисобварақ-фактура ёзиб бермайди. Корхона мижозлар томонидан мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни ҳисоблаши керакми? Амалда келиб тушган маблағлар бошқа даромад деб тан олинадими?
далее...»»
05.11.2018 Муассисга моддий ёрдамдан солиқ
Юридик шахс ўз муассисига молиявий ёрдам кўрсатди. Юридик шахсдан олинган жисмоний шахсга молиявий ёрдам суммасига қандай солиқлар солинади?
далее...»»
05.11.2018 ШЖБПҲ: солиқ солинадиган даромад бўлмаганда
ШЖБПҲнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобланган ЖШДС суммасидан кўп бўлиши мумкинми?
далее...»»
05.11.2018 Ўриндошлар ҳақида ЖШДС бўйича ҳисобот
Жисмоний шахсларга асосий бўлмаган иш жойидан даромад тўлаган ташкилотлар солиқ органларига қандай ҳисобот топширадилар?
далее...»»
05.11.2018 Буйруқ бўйича ўқиш – корхона харажатлари
Корхона автомобиль сотиб олишни режалаштириб, ходимнинг ҳайдовчилар малакасини ошириш курсида ўқиш ҳақини тўлади. Бироқ молиявий қийинчиликлар туфайли автомобиль олиш кейинга қолдирилди. Ўқиш якунланди. Ўқиш ҳақи суммасига даромад солиғи солиш ва моддий наф сифатида тан олиш керакми? Корхона кейинчалик автотранспорт сотиб олмаган бўлса, ходимнинг ҳайдовчилар малакасини ошириш курсларида ўқиш ҳақига ЖШДС солинадими?
далее...»»
05.11.2018 Корхона ёпилаётганда топшириладиган солиқ ҳисоботлари
Муассис 2018 йил 8 августда корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Муассис, директор ҳам унинг ўзи, 2018 йил 10 августда ишдан бўшади. Август ойида у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, иш ҳақи берилди. 2018 йил август ойи учун Халқ банкига ЯИТ бўйича ҳисобот ва ШЖБПҲ реестри топширилди. 2018 йил 10 августда ДСИга тугатиш ҳақида хабарнома юборилди. Тугатиш ҳақида хабарнома юборилган бўлса, корхона сентябрь ойи учун ва 2018 йил 9 ойи якунларига кўра солиқлар (ЯИТ, ЖШДС, ЯСТ) бўйича ҳисоботларни топшириши керакми? Тугатиш таомили бошлангани эълон қилинганидан кейин солиқ мажбуриятлари бекор бўладими?
далее...»»
05.11.2018 Дивидендларни тўлашда солиқлар ва ҳисоботлар
1. Муассислар – жисмоний ва юридик шахсларга тўланган дивидендлар бўйича қандай ҳисоботлар топширилади? Ҳисоботларни топшириш даврийлиги қандай? 2. Жисмоний шахс асосий бўлмаган иш жойидан дивиденд олганда қандай ҳисобот топширилади?
далее...»»
05.11.2018 Транспорт хизматларига солиқ солинг
Биз импорт товарни харид қилиш учун контракт туздик. Уни FCA шартларида (Инкотермс 2010 йил) етказиб берадилар. Сотувчига қоплаб бериладиган ташиш харажатлари суммаси спецификацияда товар қийматидан кейин алоҳида сатрда кўрсатилади. Автотранспорт ташкилоти билан алоҳида шартнома тузмадик. Товарларни импорт қилувчи транспорт харажатларининг қопланадиган суммалари бўйича тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолиши керакми?
далее...»»
05.11.2018 Битирувчилар бўйича ЯИТ
Корхонамизда 2 нафар коллеж битирувчиси ишлайди. ЯИТни ҳисоблаётганда имтиёзни қўллаймиз. ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари ПЖга суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» иловаси юзасидан савол юзага келди. ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ходимларнинг умумий сонида битирувчилар ҳисобга олинадими? Коллеж битирувчилари ишлаган кунлар барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари ҳисоб-китобига киритиладими?
далее...»»
05.11.2018 Сув учун солиқ тўламайсиз
Президентнинг 2.07.2018 йилдаги ПҚ-3823-сон қарорига мувофиқ, саноат корхоналари 1.10.2018 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари керак. Корхона (ЯСТ тўловчи) ишлаб чиқариш жараёнида сувдан фойдаланмайди. Мазкур қарорга иловага кўра, у иккинчи бандга киради. Илгари ушбу солиққа тўқнаш келмаганмиз. Бир ойда ўрта ҳисобда 70 куб атрофида сув сарфланади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
далее...»»
05.11.2018 Янгидан ташкил этилганлар учун имтиёз
2018 йил июлда корхона (ЯСТ ва ер солиғи тўловчиси) фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган завод қуриш учун 1,64 гектарлик ҳудудни сотиб олди. Айни пайтда фақат мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга эга. Завод 2019 йил апрелда ишга туширилиши режалаштирилган. Қурилиш қисман хўжалик усулида ва қисман пудрат усулида олиб борилади. 1. Ушбу вазиятда солиқ солиш хусусиятлари қандай? 2. Солиқлар бўйича имтиёзлар мавжудми?
далее...»»
05.11.2018 Тилимиз барҳаётлигини нима таъминлайди?
Тилимизнинг бойлиги, бугунги имкониятлари ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин ва гапириш керак ҳам. Қабул қилинганига қарийб ўттиз йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни ўзбек тилининг давлат тили сифатида майдонга чиқиши ва ҳар томонлама тараққий топишида тарихий аҳамиятга эга бўлди.
далее...»»
05.11.2018 ЯТТ келгуси йилда нима билан шуғулланади
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон ВМҚга 1-илова) ўзгартишлар ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарори билан киритилди.
далее...»»
05.11.2018 2019 йилги бюджет-солиқ сиёсати: аҳоли даромадлари ва иш ўринлари кўпайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
далее...»»
05.11.2018 Календарь налогоплательщика

на декабрь


далее...»»
05.11.2018 Бизнес требует грамотного освещения реформ
Общественный фонд поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств Узбекистана совместно с ГТК, ГНК, Министерством инновационного развития провели семинар-тренинг для журналистов. К участию в нем также пригласили руководителей пресс-групп региональных управлений таможенной и налоговой служб. Учитывая важность оперативного и грамотного освещения новостей для бизнес-сообщества в Год поддержки активного предпринимательства, инновационных идей и технологий, тематика мероприятия была посвящена нововведениям в таможенное и налоговое законодательство.
далее...»»
05.11.2018 Нормативные документы
опубликованные в номере
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика