Norma.uz
Кадрлар бўлими
29.09.2020 Патентга бўлган ҳуқуқ
Корхонанинг собиқ ходими илмий ходим лавозимида ишлаб, ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда хом ашё ва материаллар, ускуналар, коммунал хизматлардан фойдаланган ҳолда янги маҳсулот яратди. Корхона раҳбариятини хабардор қилмасдан ва рухсат олмасдан ихтиро учун патентни ўзига расмийлаштирди. Кейинчалик ушбу маҳсулот реализация қилинган. Бироқ реализация қилишда зарар кўрилди. Ҳозирги пайтда ходим ФКнинг 1090-моддасини ҳавола қилган ҳолда унга даромад суммасини (ушбу маҳсулотни реализация қилишдан тушумни) тўлашни талаб қиляпти. Ходимнинг ҳаракатлари қонунийми?
далее...»»
29.09.2020 Ходима декретга кетмасдан ишламоқчи бўлганда нима қилиш керак
Хусусий ташкилот ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасини келтирди, бироқ туққунига қадар ишлашни давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди. У туққанидан кейин икки ой ўтгач ишга чиқишни режалаштираётган экан, бунда болани парваришлаш нафақасини ҳам олиш нияти бор. Иш берувчи ходиманинг бу илтимосини қаноатлантиришга ҳақлими? «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова ушбу вазиятни тушунтириб берди.
далее...»»
22.09.2020 Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоб-китоби
Ходим 20.06.2019 йилдан ишга қабул қилинган, 10.08.2020 йилдан ишдан бўшатилган. Ушбу давр учун у жами 229 соат ишлаган (ҳар бир ойда тўлиқ ишланмаган кунлар бўлган). 1.06.2020 йилдан 27.06.2020 йилгача ходим меҳнат таътилида (24 иш куни) бўлган. Ходим ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун қанча компенсация тўланади? 2 иш куни учун тўғри ҳисоб-китоб қилинганми?
далее...»»
22.09.2020 «Covid» ташҳиси қўйилган касаллик варақаси учун ҳақ тўлаш

Ходимлардан «Covid» ва «Covid билан алоқада бўлиш» ташхислари қўйилган касаллик варақалари келиб тушмоқда. Бундай диагнозли касаллик варақаларига қандай ҳақ тўланади?


далее...»»
22.09.2020 Ўриндошлик бўйича УМШ директори
УМШга директорни ташқи ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш мумкинми?
далее...»»
22.09.2020 Ўриндошлик бўйича УМШ директори
УМШга директорни ташқи ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш мумкинми?
далее...»»
22.09.2020 Ёки ишлаш, ёки дам олиш керак
ННТнинг вилоятларда бир нечта филиаллари мавжуд, уларда биттадан ходим ишлайди. Таътил даврида филиаллар ходимлари ҳужжатларда меҳнат таътили расмийлаштирилган бўлса ҳам ишлашда давом этадилар. Ташкилот юкларни халқаро йўналишда ташиш билан шуғулланганлиги боис ишни тўхтатиб туришнинг имкони бўлмайди. Ходим ҳужжатда таътилда бўлган, бироқ амалда ишлаётган бўлса, бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим?
далее...»»
22.09.2020 ЯММТ: ишдан бўшатиш билан ¬таътилга чиқишга буйруқ
Ходим 2020 йил 14 августда кейинчалик меҳнат муносабатларини тугатиш билан таътилга (12 иш кунига) ариза ёзди. Демак, 29.08.2020 йил меҳнат таътилининг тугаш санаси, ва тегишинча, меҳнат муносабатлари тугайдиган кун ҳисобланади. Ходим кейинчалик ишдан бўшаш шарти билан таътилга чиқадиган бўлса, меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ЯММТда қандай тўғри рўйхатдан ўтказиш мумкин?
далее...»»
22.09.2020 Нима учун ва қандай қилиб ўз СТИР реквизитларини кузатиб бориш лозим
1 сентябрга келиб корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўйича хизматлари амалдаги меҳнат шартномаларини Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишни якунладилар. Ушбу жараёнда орттирилган тажриба келгусида жуда қўл келиши мумкин. Мисол учун, сизнинг СТИРни олайлик. Унинг реквизитларига лозим даражада эътибор қаратилмаса, у энг ноқулай пайтда нафақат сиз учун, балки иш берувчингиз учун ҳам бош оғриғига айланиши мумкин. «Norma» компаниясининг кадрлар бўйича катта инспектори, кадрлар ишини юритиш соҳаси эксперти Валерия Ляндрес шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди.
далее...»»
18.09.2020 Отгул қандай берилиши керак
Ходим дам олиш кунида ишга жалб этилган бўлса, отгул олишга ҳақлими? Тўлиқ иш куни ишланмасдан, жами 3 соат ишланганда отгул давомийлиги қандай бўлади? Ходим дам олиш кунида жами 1 соат ишлаган бўлса-да, бутун иш кунига отгул олишга ҳақлидир. Мазкур вазиятда отгулни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтириб берди.
далее...»»
18.09.2020 Лавозим йўриқномаси қандай тузилади
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради. Уни қандай тузиш ва у билан қандай ишлаш ҳақида меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди.
далее...»»
18.09.2020 Маълумотлар мос келиши лозим
Маълумотларни ЯММТга киритишда Классификатордан керакли лавозимни танлаган ҳолда «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича лавозими» графасини, шунингдек «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасини тўлдириш лозим, ушбу гафага ташкилотда қабул қилинган лавозим номланиши киритилади. Классификаторда зарур лавозим мавжуд бўлмаса, йўриқнома бўйича ходимнинг лавозимига мазмун жиҳатидан мос келадиган лавозим танланади. Корхонанинг штат жадвалида «аудитор ёрдамчиси» лавозими мавжуд. Ушбу лавозим ходимнинг меҳнат дафтарчасида ҳам кўрсатилган. Классификаторда бундай лавозим ҳамда оддийгина «ёрдамчи» лавозими ҳам мавжуд эмас. Шунга яқин бўлган «ассистент» лавозими танланди ва «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасида ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Шакллантирилган меҳнат дафтарчасида энди ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида лавозим «аудитор ёрдамчиси», электрон шаклида эса «аудитор ассистенти» деб кўрсатса хато бўлмайдими? Ёки қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш лозимми?
далее...»»
18.09.2020 Таътил муддатидан ортиқ давом этмайди
Фавқулодда ва оғир эпидемиологик вазият туфайли туристик фирма деярли фаолият юритмаяпти. 2020 йилда корхона ходимларига иш ҳақи сақланмайдиган таътилни қанча муддатга расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
18.09.2020 Пенсионер ишдан бўшашни ортга сурганда
Корхона ходим пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Ходимга меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш тақдим этилган. Бироқ у огоҳлантиришни олгач, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Бундан кейин эса ишга чиққан ва бир ҳафта ишлаб яна касаллик варақасини очтирган. Огоҳлантириш муддатида 15 кунга жами 4 та меҳнатга лаёқатсизлик варақаси орада 5-6 кунлик танаффус билан расмийлаштирилган. Ҳозирги кунда ҳам унга касаллик варақаси очилган. Мазкур ҳолатда иш берувчи нима қилиши лозим?
далее...»»
18.09.2020 Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ҳам мавжуд
Ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиш билан бир вақтда, 2020 йил 1 январга қадар очилган меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этиш лозимми?
далее...»»
18.09.2020 Қоидабузар қандай жазоланади
Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга нисбатан жазо чоралари қўлланилганига қадар содир этилган ҳолатни ёзма шаклда баён этиш имконияти берилади. Интизомий жазо чорасини қўллашни кўриб чиқиш ва бу ҳақда қарор чиқариш жараёнида ходимнинг тушунтириш хатида кўрсатилган ҳаракатларининг сабабларини инобатга олиш ёки рад этиш учун улар қандайдир ҳужжатларда акс эттирилганлиги текшириб кўриладими?
далее...»»
18.09.2020 Қоидабузар қандай жазоланади
Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга нисбатан жазо чоралари қўлланилганига қадар содир этилган ҳолатни ёзма шаклда баён этиш имконияти берилади. Интизомий жазо чорасини қўллашни кўриб чиқиш ва бу ҳақда қарор чиқариш жараёнида ходимнинг тушунтириш хатида кўрсатилган ҳаракатларининг сабабларини инобатга олиш ёки рад этиш учун улар қандайдир ҳужжатларда акс эттирилганлиги текшириб кўриладими?
далее...»»
18.09.2020 Қоидабузар қандай жазоланади
Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга нисбатан жазо чоралари қўлланилганига қадар содир этилган ҳолатни ёзма шаклда баён этиш имконияти берилади. Интизомий жазо чорасини қўллашни кўриб чиқиш ва бу ҳақда қарор чиқариш жараёнида ходимнинг тушунтириш хатида кўрсатилган ҳаракатларининг сабабларини инобатга олиш ёки рад этиш учун улар қандайдир ҳужжатларда акс эттирилганлиги текшириб кўриладими?
далее...»»
18.09.2020 Ишга кечикиш бўлганмиди?
Ходим ишга 2 соату 7 дақиқа кечикиб келди. Белгиланган иш тартиби соат 8.00 дан 17.00 гача. Аввалига у оилавий шароити сабабли кечикканлигини тушунтириб берди. Бироқ интизомий жазо чораси қўлланилиши ҳақидаги масала кўтарилганда, у кадрлар бўлимига прокуратурадан келган чақирув қоғозини тақдим этди. Унда бўлиш вақти соат 9.00 дан 9.40 гача кўрсатилган. Прокуратурага чақирув қоғозида соат 9.00 дан 9.40 гача бўлган вақт кўрсатилган бўлса, иш берувчи ходим иш жойида соат 8.00 дан 9.40 гача ва соат 9.40 дан 10.07 гача бўлмаганлиги учун интизомий жазони қўллаши мумкинми?
далее...»»
18.09.2020 Нима учун сизга карантин даврида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ҳақ тўланмайди

Карантинда бўлган ходимларнинг меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотномаларга ҳақ тўлаш лозимми? Бу ҳолда маълумотномани меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан алмаштириш мумкинми? Шунингдек, поликлиникаларнинг болалар боғчалари карантинга ёпилган болаларнинг ота-оналарига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни рад этиши қонунийми?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика