28.01.2025
Ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади
Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда. Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми? далее...»» |
21.01.2025
Ёшингиз нечада?
Корхонамиз қурилиш ишлари билан шуғулланади. Айрим объектларимиз тоғ ҳудудларида жойлашган. Шу сабабли 45 ёшгача бўлган ходимларни ишга қабул қиламиз. Ишга қабул қилишда ёшни чегаралаш мумкинми? далее...»» |
21.01.2025
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланадими?
Корхонада ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ходимлар 2–3 йиллаб меҳнат таътилига чиқмайди. Ишдан бўшаётганда эса барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация талаб қилишади. Корхона ишдан бўшаётган ходимларга барча йиллар давомида фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаб беришга мажбурми? далее...»» |
17.12.2024
Чет эллик ходимнинг маоши
Чет эл фуқаросини ишга қабул қилдик, унга қанча иш ҳақи ёзилиши керак? далее...»» |
04.12.2024
Ўғлим ҳам, қизим ҳам мен билан ишлай оладими?
1. Корхонадаги меҳнат фаолиятим учун охирги марта 2021 йил 10 декабрь ҳолатигача меҳнат таътилидан фойдаланганман. II гуруҳ ногирониман. 2021 йил 11 декабрь – 2022 йил 10 июнь ҳолатигача ярим йиллик меҳнат таътилига чиқмоқчи эдим. Кўрсатилган вақт учун меҳнат таътилига чиқа оламанми? 2. Корхонамизда 18 та ходим ишлайди. Мен молиялаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлайман, қизим шу корхонада умумий бўлим етакчи мутахассиси бўлиб ишлайди, унга вақтинча ходимлар бўйича инспектор бўлиб ишлаш ҳам юклатилган. Бу йилдан бошлаб корхонада янги лавозим – ходимлар бўйича мутахассис лавозими ташкил қилинди. Шу лавозимда ўғлим ишлаши мумкинми? далее...»» |
25.11.2024
Байрам кунида ишга!
Дам олиш кунлари ишлаган ходимларга қай тартибда буйруқ чиқарилади? далее...»» |
19.11.2024
Кимни ва қайси ёшдан ишга қабул қилиш мумкин
Ўзбекистонда ким ишчиларни ёллашга ҳақли? Ишга неча ёшдан ва қандай шартларда қабул қилиш мумкин? Ходимларнинг ёши билан боғлиқ меҳнат шартларининг бузилиши учун ким ва қай даражада жавобгар бўлади? далее...»» |
12.11.2024
Корхонада раҳбар ўзгарганда нималарни унутмаслик муҳим
Ташкилотга янги директор тайинланди. Кейинчалик корхонада ҳам, унинг иккала раҳбарида ҳам – янги ва эски – муаммолар юзага келмаслиги учун нималар қилиш керак – чек-варақда ўқинг: далее...»» |
12.11.2024
Ходимга қатъий ҳайфсан эълон қилиш мумкинми
Ишга алкоголь ичимлигидан маст ҳолатда келганлиги учун ходимга қатъий ҳайфсан эълон қилинди. Агар иш берувчи бундай қилмиш учун «шунчаки ҳайфсан» етарли эмас деб ҳисобласа, бу қонунийми? далее...»» |
29.10.2024
Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини қайси меҳнат шартномасини қайси саналарда бекор қилиш тўғри бўлади
Ходим 2024 йил 18 март куни корхона директори номига ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. У ишдан бўшаш санаси сифатида «19.03.2024 йил»ни кўрсатди, аммо аризада у ёзилган санани кўрсатмади. Директор ишдан бўшаш санасига рози бўлмади ҳамда аризага 2 ҳафталик ишлаб бериш ва ишларни топшириш ҳақида резолюция ёзиб, 18.03.2024 йил санасини қўйди. 19 март икки ҳафталик ишлаб беришнинг биринчи куни ва тегишинча 1 апрель ишлаб беришнинг охирги куни ҳисобланадими? далее...»» |
16.10.2024
Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
Бизга муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилиниши ҳақида тушунтириб берсангиз, илтимос. далее...»» |
01.10.2024
Мулкдор ўзгарди. Ходимлар қисқарди…
Ташкилот мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан ходимлар сонининг қисқариши юзага келганда амалга оширилиши керак бўлган ишлар кетма-кетлиги, расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхати ва муддатлари ҳақида маълумот берсангиз. далее...»» |
01.10.2024
Интизомий жазо қанчалик тез қўлланилиши керак?
Меҳнат кодексининг 314-моддасида интизомий жазони қўллаш муддатлари кўрсатилган. Унга кўра, интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди. Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия томонидан имзоланган кун хизмат текшируви натижалари бўйича аниқланган интизомий қилмиш аниқланган кун деб ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган «бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди» жумласини қандай тушунамиз? далее...»» |
01.10.2024
Ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун ҳақ тўлаш
Ходим Мустақиллик куни – ишланмайдиган байрам кунида ишлаган. У байрам куни ишлаганлиги учун бошқа бир дам олиш куни белгиланган. Ишланмайдиган байрам кунида ишлаган ва кейинги ойда бошқа дам олиш куни олган ходимга бу кун учун иш ҳақи қандай ҳисобланади? далее...»» |
06.09.2024
Иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш мумкинми?
ҚҚС тўловчи корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. У бошқа юридик шахсдан тўқимачилик маҳсулотларини (ҚҚС билан) сотиб олган. Ушбу товар ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун сотиб олинган. Етказиб берувчи томонидан кўрсатилган ҚҚС ҳисобга олинган. Ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун бериладиган тўқимачилик маҳсулотлари қиймати ҚҚСга тортиладими? далее...»» |
06.09.2024
Мустақиллик кунини ҳисобга олган ҳолда қандай дам оламиз ва ишлаймиз
2024 йилда Мустақиллик куни байрами якшанбага тўғри келади. Бухгалтерия нимани ҳисобга олиши кераклигини «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперти Валерия Ляндрес тушунтириб берди: далее...»» |
15.08.2024
Штат қисқаришида ходимларни қайта жойлаштириш қандай амалга оширилади
Штат жадвалидан катта иқтисодчи лавозими чиқариб ташланиб, иқтисодчи лавозими қолдирилмоқда. Катта иқтисодчи лавозимини эгаллаб турган ходимнинг тажрибаси ва малакаси катта. Шунинг учун директор уни қолдириш ниятида. Иқтисодчининг лавозими қисқартирилмаётган бўлса ҳам катта иқтисодчи ўрнига унинг ҳамкасбини ишдан бўшатиш мумкинми? далее...»» |
15.08.2024
Чет элликлар Ўзбекистонда узоқ давом этадиган даврда ишламоқда: хизмат сафарими ёки вахтами?
Россия компанияси Ўзбекистоннинг Қандим туманида доимий муассаса орқали объект қурмоқда. Унинг ходимларининг бир қисми – Россия Федерацияси фуқаролари – ДМ фаолияти доирасида вақти-вақти билан Ўзбекистонда узоқ муддатли хизмат сафарларида бўлишади. Муайян муддатдан сўнг улар Ўзбекистон резидентларига айланишади. Хизмат сафарига юборилган ходим резидент мақомини олгандан сўнг, хизмат сафари давомидаги унинг суткалик харажатлари ва ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олинган даромад ҳисобланадими? далее...»» |
15.08.2024
Ходимларнинг маълумоти ва иш стажи тўғрисидаги талаблар қайси ҳужжатда белгиланиши керак
Иш берувчи меҳнат шартномаларида ходимнинг маълумоти ва иш стажини, масалан, 5 ёки ундан ортиқ йилни белгилаши мумкинми? далее...»» |
22.07.2024
Лицей ўқитувчиларига таътил пулларини ҳисоблаш
Лицей ўқитувчиларининг таътил пуллари қандай маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ҳисобланади? Уларнинг таътил кунлари 48 кун ҳисобланиб тўланадими ёки 56 кунми? далее...»» |