30.01.2020
Қоровулнинг иш графиги қандай тузилади
Корхона кун ора соат 23.00 дан 8.00 гача ишлаш режими билан икки нафар қоровулни ишга қабул қилмоқчи. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ икки баравар, тунги вақтдагисига – бир ярим баравар тўланади. Бундай иш учун меҳнат қонунчилигида қандай иш режими ва сменалар графиги назарда тутилган? далее...»» |
29.01.2020
Ички ўриндошлик: расмийлаштиришдаги ўзига хос хусусиятлар
Ходимни ўзининг асосий мажбуриятларидан озод қилмаган ҳолда вакант лавозимга вақтинча ўтказиш мумкинми? далее...»» |
29.01.2020
Касаллик бўйича нафақа олиш учун асос
Ходим бир ой давомида ишхонада бўлмади. Табелда «Номаълум сабабларга кўра келмади» деб ёзилди. Келгуси ойда унинг қариндоши ходимнинг онкология ва радиология бўлимида даволангани тўғрисида касаллик тарихидан кўчирма нусхасини келтирди, лекин касаллик варақасини бергани йўқ. Касаллик варақаси бўлмаган ишга келмаган ходимга фақатгина касалхонанинг кўчирмаси асосида компенсация тўлаш мумкинми? далее...»» |
29.01.2020
Қисқартиришда компенсация тўловлари
Қисқартиришга тушган ходим 2 ой олдин огоҳлантирилди ва унга мавжуд вакант жой таклиф этилди. У ёзма равишда вакант жойдан ҳам, 2 ой ишлаб беришдан ҳам воз кечди. Унга тўланиши лозим бўлган ҳақлар ҳисобланган ҳолда қисқартириш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Ишдан бўшатилгандан кейин 5-куни ходим меҳнат биржасида рўйхатга турди ва маълумотнома келтирди. Корхона унга ўртача ойлик маошида ҳақ тўлаши керак. Меҳнат биржаси томонидан берилган маълумотнома асосида корхона қўшимча тўловга буйруқ чиқариши керакми ёки ҳақ тўлаш учун уни бухгалтерияга топширишнинг ўзи етарли бўладими? далее...»» |
29.01.2020
2020 йилги жамоа шартномаси: нималар ўзгарди
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва аъзолик ташкилотларининг таклифлари асосида 2020 йил учун жамоа шартномасининг янгиланган Умумий макети ишлаб чиқилди (https://kasaba.uz/ru/razrabotan-obshhij-maket-kollektivnogo-dogovora-na-2020-god/). далее...»» |
20.12.2019
Ўқиш учун таътилни расмийлаштирамиз
Ходима Тошкент университетининг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Унга (МКнинг 256-моддаси) 2019 йил 25 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқиш учун таътил берилиши лозим. 1. Ўқиш учун таътил ҳақини ҳисоблаш тартиби қандай? Иш ҳақи барча устамалари билан сақланадими ёки аввалги 12 ой учун ўртача иш ҳақи ҳисобидан таътил пули ҳисобланадими? 2. Бунда табель қандай тўлдирилади? далее...»» |
20.12.2019
Иш вақтидан ташқари иш ёки юкламанинг ортиши
Дорихоналар тармоғида талабалар соат 16.00 дан кейин иккинчи сменада 0,5 ставкада ишлашмоқда. Баъзида машғулотлардан озод пайтларида хоҳишларига қараб кўпроқ ишлашлари ҳам мумкин. Масалан, 16.00 дан 20.00 гача – бу уларнинг ярим ставкадаги иш вақти. 20.00 дан кейин жойлашган манзилига қараб 22.00 ёки 23.00 гача ишлашлари мумкин. Кейин дорихона ёпилади. 1,0 ставкада бўлганлар учун 8 соатлик иш кунидан кейин ишланган вақт иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. 0,5 ставкада ишлайдиган дорихона ходимлари учун иш вақтидан ташқари соатларни қандай тўғри белгилаш мумкин? Бу табелда қандай акс эттирилади? далее...»» |
20.12.2019
Шартнома шартлари ўзгармайди
Ташкилот почта манзили ўзгарганда меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш лозимми? далее...»» |
13.12.2019
Ким нафақа тўлайди
Ходимага ҳомиладорлик ва туғиш варақаси бўйича 126 кун учун ҳақ тўланди. Ҳозирги пайтда у 2 ёшга тўлгунича болани парваришлаш бўйича ҳақ тўланадиган таътилга ариза ёзди. Корхона болани парваришлаш таътилини расмийлаштириши ва унга ҳақ тўлаши зарурми ёки буни корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда раҳбарият ҳал этадими? далее...»» |
13.12.2019
Амал қилиш муддати белгиланмаган
Корхонада жамоа шартномаси тузилмоқда. У қандай энг кам ва энг кўп муддатга тузилиши мумкин? далее...»» |
13.12.2019
Иш вақтидан ташқари иш: ҳисобга олиш жиҳатлари
Иш вақтидан ташқари ишлар ҳар бир ходим учун кетма-кет 2 кун ичида 4 соатдан (зарарли ва оғир меҳнат шароитларида – бир кунда 2 соатдан) ва бир йилда 120 соатдан ошмаслиги керак. Қонун ҳужжатларига кўра бир ойда неча соат иш вақтидан ташқари ишлаш мумкин? Шунингдек бир йилда ортиқча иш соатлари қандай ҳисобланади – календарь бўйичами ёки ходим ишга қабул қилинган кундан бошлабми? далее...»» |
06.12.2019
Иш юкламаси турлича бўлган ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш
Дорихоналар тармоғида 6 кунлик (40 соат) иш ҳафтасида ишланади. Айрим ходимлар 1,5 ставка ишлашни хоҳлайди. Бошқа асосий иш жойи бўлмаса-да, бошқалар учун 0,75 ёки 0,5 ставкада ишлаш қулайдир. 1. Бир ҳафтада ставка 40 соатдан ошмайдиган тақдирда, 1,5 ставка ишлайдиган шахслар учун иш вақтини ҳисобга олиш табели қандай юритилади ва соатларни қандай тўғри қўйиш зарур? 2. 0,75 ставкада ишлаганда ҳафтасига неча соат бўлиши лозим? 3. Бошқа жойда ишламайдиган бўлса, тўлиқ ставкада ишламаса бўладими? далее...»» |
06.12.2019
Тўлиқсиз иш ҳафтасида меҳнат таътили учун тўлов
МЧЖ штатида ишлайдиган ходимга ҳафтасига 2 кун ишлайдиган режим белгиланган, бу меҳнат шартномасида ҳам қайд этилган. Тўлов тури – маош. У 7 ой ишлаганидан кейин меҳнат таътилига чиқмоқчи. Меҳнат таътили кунлари ва тўлов миқдори қандай ҳисобланади? далее...»» |
04.12.2019
Ўриндош учун ишдан бўшатиш нафақаси
Ходим доимий ишга қабул қилинаётганлиги туфайли ўриндош ишдан бўшатилмоқда. Ишдан бўшатилаётган ўриндошга 2 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши зарурми? Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида ўриндошга 1 ой учун нафақа тўланиши қайд этилганми? далее...»» |
04.12.2019
Бошлиқсиз ёрдамчи
МЧЖда ходимлар билан ишлайдиган бош менежер (кадрлар бўлими бошлиғи) лавозими мавжуд эмас. Олий маълумотга эга бўлмаган шахс МЧЖда (устав фондининг 50%дан ортиғи давлат улуши 50% бўлган юридик шахсга тегишли) ходимлар билан ишлаш бўйича менежер ассистенти ёки бош ассистенти лавозими учун 1 штат бирлиги мавжуд бўлган тақдирда, шу лавозимда ишлаши мумкинми? далее...»» |
20.11.2019
Нодавлат ташкилотлар ҳам суд-экспертлик фаолиятини олиб боради
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида давлатимиз раҳбарининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (17.01.2019 йилдаги ПҚ-4125-сон) ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |
01.11.2019
Таътилда касаллик варақаси очилган бўлса
Ходим таътилга чиқди. Таътил даврида у бетоб бўлиб қолди. Таътилдан чиққач касаллик варақасини тақдим этди. Ходим таътилини бетоб бўлган кунлари сонига узайтириш лозимми? далее...»» |
01.11.2019
Дипломми ёки тажриба?
2001 йилда мутахассис иқтисодиёт йўналиши бўйича техникумни тугатди. Тармоқда мутахассислиги бўйича 18 йил ишлади. Олий маълумоти йўқ. Олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ иш тажрибаси катта бўлган ходимни бош мутахассис лавозимига ишга олиш мумкинми? далее...»» |
01.11.2019
Ишончнома бўйича ва буйруқсиз
Компания директори тез-тез хизмат сафарларида бўлади. Шу муносабат билан у сафардалигида ҳужжатларни (буйруқлар, шартномалар ва бошқалар) имзолаш учун ўз ваколатларини ўринбосарига ўтказиши тўғрисидаги ишончномани имзолади. Директордан ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончнома мавжуд бўлганда, директорнинг вазифалари вақтинча унинг ўринбосарига юклатилганлиги тўғрисида буйруқ чиқариш лозимми? далее...»» |
01.11.2019
Иккита иш – иккита нафақами?
Эр-хотинлар битта корхонада ишлайди. Аёли ўриндошликда ишлайди, бир ойда 10 кун ишга келади. У ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болани парваришлаш таътилига чиқиш арафасида. Унинг асосий иши ҳам бор (расман ишга жойлашган). 1. Ўриндош ходима учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай ҳисобланади? 2. Болани парваришлаш таътилини расмийлаштиришимиз ва унга ҳақ тўлашимиз лозимми? 3. Унга бола туғилганлиги муносабати билан бир йўла нафақа тўлашимиз зарурми? далее...»» |