|
21.11.2016
Сертификат тақдим этиб, имтиёзга эга бўлинг
ТИФ ТН коди 9028 10 000 0 бўлган товар (газ ҳисоблагичи) Ўзбекистонга олиб кирилаётганда қандай тўловлар ундирилади? Божхона божини тўлашда унга имтиёз берилганми? далее...»» |
|
14.11.2016
Тўлов ва харажатлар нимадан келиб чиқади?
Компаниямиз РФдан озиқ-овқат товарларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Божхона таомиллари билан боғлиқ барча жиҳатлар бизни қизиқтиради. Қандай божлар белгиланади, қандай сертификатларни тақдим этиш зарур, қанча сумма, солиқлар тўланади?.. ЎзРга кириб келишидан омборгача қилинадиган барча харажатларни санаб ўтсангиз. далее...»» |
|
14.11.2016
Имтиёз – мақомга кўра
МЧЖ 2012 йил 27 июнда ҳокимликда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ХХТУТ коди 19400 берилган ҳолда гувоҳнома олди. 2012 йил 7 сентябрда тузиладиган контрактга кўра ускуна олдик. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида матбаа корхоналари ҳисобига қўйилганлик ҳақида гувоҳнома 2012 йил 27 сентябрда олинди. Шу сабабли 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарор билан назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланишга қарор қилдик. Бироқ божхоначилар божхонада расмийлаштириш пайтида ПҚ-1672-сон қарорни ижро этиш мақсадида тасдиқланган божхона тўловларини тўлашдан озод этилган ускуналар рўйхати (ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 391-ф-сон фармойиши) Декларацияларни расмийлаштириш автоматлаштирилган тизимига (ДРАТ) ҳали киритилмаганлигини айтдилар. Бу уларнинг белгиланган имтиёзни қўллаган ҳолда расмийлаштиришига имкон бермаган. Бизга барча божхона тўловларини вақтинчалик тўлиқ ҳажмда тўлаб, рўйхат Тизимга киритилгандан кейин ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ва ортиқча тўланган ҚҚС суммасини қайтаришни таклиф этишди. Кейинчалик Тошкент бўйича ДБҚБ барча мурожаатларимиз ва ЎзМААнинг расмий талабномаларига қарамай, ҚҚС тарзидаги ортиқча тўланган божхона тўловини қайтаришни рад этди. Бунда манзилимизга келтирилган матбаа ускунасини «Эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштириш пайтида (7.09.2012 йилда) МЧЖ ҳали матбаа ташкилоти мақомига эга бўлмаганлигини, сабаби ЎзМААда 27.09.2012 йилда рўйхатдан ўтказилганлигини важ қилиб кўрсатди. Бу вазиятда МЧЖ ВМнинг фармойишида назарда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзларни олиш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
|
14.11.2016
Сарсон-саргардон «феназепам»
Халқимизда «Шаҳар – бедарвоза эмас» деган нақл бор. Яъни ҳар бир нарсани мамлакатга олиб кириш ва бу ердан олиб чиқишнинг ўз қонун-қоидаси бўлади. Сарҳадларимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга масъул ҳисобланган божхоначилар кўп ҳолларда таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга уринишларни фош этишмоқда. далее...»» |
|
07.11.2016
Тадбиркорлар учун видеоконференция
Давлат божхона қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда республика Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон) мазмун-моҳиятини тадбиркорларга яқиндан етказиш мақсадида видеоконференция ташкил қилинди. далее...»» |
|
31.10.2016
Декларациянинг нусхаси берилади
Божхона хизматлари судга тасдиқлаш учун Россиядан пул маблағларини олиб кирганлигим ҳақида маълумотнома бера оладиларми? Мен узоқ вақт Россияда ишлаганман ва самолётда чегарани кўп бор кесиб ўтганман. ЎзР қоидаларига кўра декларацияни доим тўлдирганман. далее...»» |
|
31.10.2016
Божхонада расмийлаштириш қимматга тушиши мумкин
Мен АҚШда яшайман, ўз машинамни Ўзбекистондаги ота-онамга жўнатмоқчиман. Машинани 8 йил аввал сотиб олганман, зарур барча ҳужжатлари бор. Божхонага қанча тўлашга тўғри келишини билмоқчи эдим. далее...»» |
|
31.10.2016
Мақсадли имтиёз
МЧЖ ХК ўз эҳтиёжлари учун технологик ускуна олиб кириб, Президентнинг алоҳида қарорига кўра лойиҳани амалга ошириш доирасида барча солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда ушбу корхона учун «Эркин муомалага чиқариш» (ИМ40/1) режимида божхонадан ўтказди. Қонун ҳужжатларига кўра технологик ускуналар ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланадиган технологик ускуналар рўйхатига биноан қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилинади. МЧЖ ХК 3 йил ўтгандан кейин технологик ускуна қолдиқларини ЎзР ҳудудида реализация қилаётганда, агар у ҚҚС ва божхона божларини тўлашдан ҳам озод қилувчи Президентнинг алоҳида қарорига мувофиқ олиб кирилган бўлса, ушбу имтиёзни қўллай оладими? далее...»» |
|
31.10.2016
Экспорт товарни қандай олиб чиқиш мумкин
Хусусий (жисмоний) шахс – ЎзР норезидентига тўқимачилик маҳсулотини (бўз), агар ушбу товар туркуми нақд валютага улгуржи сотиб олинган бўлса, Ўзбекистон ташқарисига автотранспортда (ёки контейнерда) олиб чиқишга (экспорт) рухсат бериладими? Агар хорижий фуқаро валютадаги нақд пулга товар туркумини сотиб олган ва уни логистика компанияси орқали автотранспортда экспорт қилмоқчи бўлса, божхонага қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур? Хорижий фуқаро нақд валютадаги ўз маблағларига сотиб олган бўз, ип газлама материалларни Ўзбекистондан олиб чиқишига бож белгиланганми? далее...»» |
|
26.10.2016
Италиялик кинологлар Тошкентда
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказига Италия Қуролли кучлари вакиллари ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кинология хизмати вакиллари ҳамроҳлигидаги учрашув давомида томонларнинг ўз фаолиятлари юзасидан тажриба алмашилди ҳамда соҳага доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. далее...»» |
|
26.10.2016
Электрон хизматлар: сон ҳам, сифат ҳам ошмоқда
ДБҚ интерактив хизматлари биринчи 10 таликнинг энг юқори поғоналаридан ўрин олган 25 октябрь – мамлакатимиз божхоначиларининг ўзига хос байрами. 1991 йилнинг шу куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Божхона комитетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони билан юртимизнинг замонавий божхона хизматига тамал тоши қўйилган эди. Шу вақтдан бошлаб қўмита мустақил давлатимизнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаб келаётир. далее...»» |
|
17.10.2016
«Кирди-чиқди» ўтмайди
1 августда турмуш ўртоғим билан «Лада (Нива)-21310» автомобилида Ўзбекистонга кириб келдик. Чегарадагиларнинг айтишича, хорижий рақамли машинанинг йилда 3 ой мамлакатда туриши лимити бекор қилинган эмиш. Тошкент вилоят Божхона бошқармасидагилар бу ҳақда эшитмаган эканлар. Уларнинг айтишича, машинани вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштириш, яъни божхонадан ўтказиш ойлик суммасининг 5%ини тўлаш керак экан, бироқ бу ҳолда Ўзбекистондан ташқарига чиқиш тақиқланади. Акс ҳолда ҳамма пулимиз куйиб кетади. Ойлик 5%ни ҳисоблашга асос бўладиган божхонадан ўтказиш умумий суммасини ҳисоблашда Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларга имтиёзлар қўлланишини ҳам эшитдик. Бироқ ҳеч ким аниқ суммани айта олмади. Масаланинг энг арзон ечимини топишда ёрдам беришингизни сўраймиз. Тошкентга келганимиз бежиз эмас, 80 яшар онам парваришга муҳтож (бу ҳолда қандайдир имтиёзлар белгиланганми?). Бизнинг вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин? Яшаш гувоҳномаси бўлмаган чет эллик шахсга тегишли автомобилнинг Ўзбекистонда бўлишини энг кам харажат билан қандай қилиб узайтириш мумкин? Агар харажат қилинса, айни қанча сумма тўланади? Қандай ҳужжатлар керак бўлади? Уларни қаерга ва қанча муддатда тақдим этиш лозим? далее...»» |
|
12.10.2016
Товар божхона режимига жойлаштирилганда...
Интернетдан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида яқинда Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти www.bojxona.uz доменида ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйди. Сайт орқали тадбиркорлар, хусусан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита мутахассислардан жавоб олиш имкониятига ҳам эгалар. Қуйида веб-сайт орқали йўлланган айрим саволларга тайёрланган жавоблар эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. далее...»» |
|
21.09.2016
Тутамай ўчди
Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. далее...»» |
|
21.09.2016
Яшириб янглишди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. далее...»» |
|
21.09.2016
Оширганлик учун ҳақ тўлаш зарур
Қозоғистондан «Мерседес» автомашинасининг фойдаланишда бўлган ўриндиқлари комплектини олиб келмоқчиман. Қандай қилиб ҳаммасини қонуний қилиш мумкинлигини, божхонада расмийлаштириш қанчага тушишини айтиб берсангиз. далее...»» |
|
07.09.2016
Посилкаларни божсиз олиш чегараси
АҚШдан Ўзбекистонга посилкаларни етказиб берувчи логистика компанияси хизматларидан мунтазам фойдаланиб келаман. Посилкамда Ford автомобилининг 1989 йилда ишлаб чиқарилган тормоз цилиндри бор эди. Уни Тошкентда сотиб олишнинг имкони йўқлиги боис Америкадан буюртирилган эди. Илгари бу товарни олиб келиш муаммо туғдирмас эди. Ҳозир эса божхонадан ўтказганлик учун 238 минг сўм миқдорида ҳақ тўлашни талаб қиляптилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим мумкин? Машинам учун Тошкентда сотиб олиб бўлмайдиган автомобиль эҳтиёт қисмини ўз номимга буюртириб, уни почтадан олишим мумкин эмасми? далее...»» |
|
07.09.2016
Товарлар чиқарилгандан кейинги божхона назорати
Мустақиллик йилларида божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлиги даражасини оширувчи ишончли дастакка айланди. У иқтисодиётга мультипликатив таъсир кўрсатади, бу умумий макроиқтисодий кўрсаткичларда ижобий аксини топмоқда. Божхона маъмуриятчилигининг такомиллаштирилиши, божхона расмийлаштируви ва назорати мақбуллаштирилиши, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши бунга замин яратмоқда. далее...»» |
|
07.09.2016
«Китобхонлик» қимматга тушмасин!
Ҳозирги кунда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ўзбекистон Президентининг салкам 20 йил аввал ёзилган «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида бу каби иллатларни мамлакатимиз тинчлиги ва суверенитетига тажовуз этувчи таҳдидлар сифатида санаб ўтилган эди. далее...»» |
|
07.09.2016
Мустақиллик йилларида божхона органлари тараққиёти
Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган «Мустақиллик йилларида божхона органлари тараққиёти» мавзусидаги матбуот анжуманида истиқлол йилларида миллий божхона тизимининг солномаси ҳақида сўз борди. далее...»» |
