|
04.02.2025
Норезидентнинг шахсий харажатлари корхона томонидан тўлаб берилганда…
Корхона таъсисчисининг танишлари норезидент-жисмоний шахслар (корхонага уларни ҳеч қандай алоқаси йўқ) Польшадан Ўзбекистонга 3–4 кунга келишди ва корхона улар яшаши учун меҳмонхона харажатларини ўз ҳисобидан тўлаб берди. Корхонага меҳмонхонанинг харажатлари бўйича ЭҲФ тақдим этилди. Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Ушбу вазиятда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади ва улар қандай ҳисоботларда акс эттирилади? далее...»» |
|
04.02.2025
Ҳуқуқий ворис ҳисобланадими ёки йўқми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги «Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-378-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошида 2023 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган объектларнинг буюртмачиси сифатида тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари белгиланган. Қарорнинг 2-банди биринчи хатбошида инжиниринг компаниялари тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади, дейилган. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида тугатилаётган буюртмачи хизматларига жорий йил 1 декабрга қадар объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил 1 декабрдан ўтадиган, жорий йилда фойдаланишга топшириш имкони бўлмайдиган ва келгуси йилларга ўтувчи объектларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича инжиниринг компанияларига топширилишини таъминлаш юкланган. Қарорнинг 3-банди талаблари умуман бажарилмаган тақдирда ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар кучга кириши мумкинми? далее...»» |
|
04.02.2025
Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
Корхонанинг даъво муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд, уларни харажатларга ҳисобдан чиқармоқчимиз. Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. 1. Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзлари қай тартибда харажатга олинади? Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? 2. Бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатлари қандай? далее...»» |
|
04.02.2025
Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
ВАЗИЯТ. Интизомий жазолар ва рағбатлантиришлар тўғрисидаги ёзувлар Ходимга ташкилотда ишлаган даврида қўлланилган интизомий жазолар ёки рағбатлантиришлар тўғрисидаги ёзувларни меҳнат дафтарчасига киритиш мумкинми? ю Мумкин эмас. Меҳнат дафтарчасига фақат 402-сон Йўриқномада назарда далее...»» |
|
04.02.2025
Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент томонидан 3.01.2025 йилдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарор имзоланди. далее...»» |
|
04.02.2025
ККУни бошқаришнинг энг яхши амалиётлари
Шу вақтгача «Норма маслаҳатчи»нинг мавзувий сонида биз кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш муаммолари ҳақидагина гапирмадик. Биз ижобий тажрибани топишга ва уни ўқувчиларга етказишга ҳам ҳаракат қилдик. Афсуски, сўнгги йилларда бу соҳада барқарор бошқарув органларининг, шу жумладан биз тажрибасини оммалаштирган органларнинг ҳам қайта тақсимланиши содир бўлмоқда. Йўлга қўйилган кўплаб амалиётлар ўзгаришлар гирдобида йўқолиб кетди. Соғлом фикр устун келиб, ишлар ўз ўрнини топади, деб умид қиламиз. Биз ККУни бошқариш борасида Россияда олиб борилган амалиётларни нашр этишни бошлаймиз. Улар РосКвартал ҳамда «Р1» Ассоциацияси чиқарган тўпламга киритилган. Бу тажриба бошқарувчиларимиз учун ҳам фойдали бўлади деб умид қиламиз. далее...»» |
|
04.02.2025
Чиқинди йиғиш пунктлари видеокамералар, махсус транспорт эса GPS тизимлари билан жиҳозланади
Президентнинг 26.09.2024 йилдаги ПФ-149-сон Фармони билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида бошқарув тизимининг шаффофлигини таъминлаш ва янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди. Фуқароларнинг қулай атроф-муҳит, унинг ҳолати тўғрисида ишончли маълумот олиш ҳуқуқларини амалга оширишнинг мақбул механизмларини яратишга эътибор қаратилмоқда. Очиқликни таъминлаш, жамоатчилик ролини ошириш бўйича чоралар белгиланган. далее...»» |
|
04.02.2025
Овозимни вакилга ишониб топшираман
ККУдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишларига қонунчиликда кўзда тутилган кворумни тўплаш имконсиз. Шу мақсадда «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон) 39-моддасида мулкдорлар вакилларининг иштироки назарда тутилган. далее...»» |
|
04.02.2025
Умумий йиғилиш қарорини ваколатли деб ҳисоблаш учун 14 қадам
Кўп қаватли уйлар аҳолиси ККУдаги хонадонлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори ваколатсиз эканлигидан тез-тез шикоят қиладилар. Бу фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини камситади. Бунинг исботи сифатида турли қонунбузилиш ҳолатларини келтирадилар. «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (7.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон, бундан кейин – Қонун) умумий йиғилишни ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш регламентини назарда тутади-ю, лекин у ҳақиқатан ҳам тез-тез бузилади. Умумий ёндашув Қонуннинг 20 ва 21-моддаларида белгиланган. Қонуннинг 39, 40, 42 ва 43-моддаларида ХУМШда умумий йиғилишда қарорлар қабул қилиш вариантлари батафсил ишлаб чиқилган. Лекин жамоавий қарор қабул қилишнинг умумий тартибидан келиб чиқиб, бу нормалар БК учун ҳам қўлланилиши мумкин. далее...»» |
|
04.02.2025
«Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
|
04.02.2025
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни далее...»» |
|
04.02.2025
Айрим хорижий мутахассисларни жалб қилганлик учун тўлов ундирилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 30-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
04.02.2025
Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун транспорт воситалари электрон навбатга туриши мумкин бўлади
Президент томонидан 27.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-28-сон қарор имзоланди. далее...»» |
|
04.02.2025
Электротехника саноати янги тараққиёт босқичига олиб чиқилади
Президентнинг 22.01.2025 йилдаги «Электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
28.01.2025
Хорижга хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация пулларини тўлаб бериш
Корхона директори чел элга хизмат сафарига бориб келди. Директорга хизмат сафари учун компенсация қандай тўланади? Қанча суммадан солиқ ушлаб қолинмайди? далее...»» |
|
28.01.2025
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади
Корхона ходими касал бўлиб, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Унинг биринчи никоҳидан боласи бор, унга алимент тўлайди. Ҳозирги никоҳда ҳам икки фарзанди бор. Ушбу ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади? далее...»» |
|
28.01.2025
Ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади
Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда. Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми? далее...»» |
|
28.01.2025
Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
Кадрлар иш юритувини, шу жумладан ходимларнинг меҳнат дафтарчалари билан ишлашни юритиш бўйича иш ташкилотнинг кадрлар хизматига (кадрлар бўлими, кадрлар инспектори ва ҳ.к.) юкланади. Агар ташкилотда алоҳида кадрлар бўйича штат бирлиги бўлмаса (одатда, бундай ҳол кам сонли компанияларда учрайди), кадрлар иш юритувини, шу жумладан меҳнат дафтарчаларини, хусусан электрон меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва юритиш учун масъул шахс тайинланиши керак (402-сон Йўриқнома 6.1-б.). далее...»» |
|
28.01.2025
БК ва ХУМШларни дастлабки давлат божини тўлашдан озод қилишди
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фуқаролик ишлари бўйича судларга ва иқтисодий судларга улар кўрсатган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан мурожаат қилганда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди. Уларнинг далее...»» |
|
28.01.2025
Фуқароларнинг мурожаатларини улар шикоят қилаётган шахсларга юбориш тақиқланади
Кўп квартирали уйлар аҳолиси кўпинча уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши юзасидан давлат органларига мурожаат қилишади. Хусусан, ККУни бошқариш органларининг сифатсиз хизмат кўрсатиши, коммунал хизматларнинг сифатсиз тақдим этилиши, умумий мол-мулкдан ноқонуний фойдаланиш, давлат органларининг ККУни бошқариш ишларига аралашуви ва ҳоказолар ҳақида. Баъзан уларнинг мурожаатларига моҳиятига кўра эмас, белгиланган муддатларни бузган ҳолда ёки фуқаролар шикоят қилаётган ташкилотлардан жавоблар келади. «Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби қандай белгиланганини аниқлаштирмоқчи эдик, – дейишади ўқувчилар. – Давлат органи мурожаатни кўриб чиқишни рад этиши, аҳолининг аризасини уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган тузилмаларга юбориши мумкинми? Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари қандай, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунни (3.12.2014 йилдаги ЎРҚ-378-сон) бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган». далее...»» |
