Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
29.04.2020 Чет эллик ходим учун таътил
Ташкилотда чет эллик ишлайди. У билан 1 йилга муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Бир ойдан кейин шартнома ва ишлашга берилган рухсатнома муддати тугайди. У ишлаган вақтида таътил олмаган. Ташкилот чет эллик билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтирмайдиган бўлса, шартнома бекор қилинганда унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаши зарурми? Умуман унга таътил берилиши мумкинми?
далее...»»
29.04.2020 Бир ходим учун иккита шартнома
Топшириққа биноан АЖда янги штат бирлиги – бошқарма раиси ёрдамчиси лавозимини очиш лозим. Ҳозирги пайтда кворум йўқлиги сабабли штат бирлигини ташкил этиш тўғрисидаги бошқарув қарори қабул қилиниши кейинга қолдирилмоқда. Штатдаги ходим билан янги штат бирлиги расман тасдиқлангунига қадар бошқа вазифаларни бажаришга ФҲШ тузиш мумкинми?
далее...»»
29.04.2020 Мулкдор директорни алмаштираяпти
МЧЖда муассис алмашди. МЧЖ бош директори қандай тартибда ишдан бўшатилади?
далее...»»
29.04.2020 Стажёрнинг маоши
Ходим ишга қабул қилинаётганда етарлича тажрибага эга эмаслиги важидан кейинчалик маошини ошириб бориш шарти билан штатлар жадвалидагидан камроқ иш ҳақи беришга қарор қилинди. Янги ишга қабул қилинган ходимга штатлар жадвалидан камроқ маошни қандай тўғри белгиласа бўлади?
далее...»»
29.04.2020 Тўлов – баённома бўйича
Корхонада меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича баённома тузиш мажбурийми?
далее...»»
29.04.2020 Филиал учун штатлар жадвали
Корхонанинг бош офиси Тошкентда жойлашган. Ўзбекистоннинг 7 та минтақасида филиаллар бор. Барчасида ягона штатлар жадвали (ШЖ) амал қилади. Директор бош офис ва филиалларда ўзининг ШЖ бўлиши кераклиги учун уни 8 та ҳужжатга ажратиб ташламоқчи. Имзолаш ва муҳр босиш ҳуқуқи фақат бош директорда мавжуд. Филиалларда директорлар бор, лекин уларнинг имзо қўйиш ҳуқуқи йўқ. Ягона штат жадвалини 8 та штатлар жадвалига бўлиб юборса бўладими?
далее...»»
29.04.2020 Доимий ходимни бошқа ишга ўтказиш
Ходимни бошқа лавозимга ўтказаётганда (доимий асосда) янги меҳнат шартномасини тузиш керакми?
далее...»»
29.04.2020 Иш берувчининг санитария меъёрларига доир масъулияти
Иш берувчи коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни назарда тутмаган эди. Ходимнинг иш жойида Covid-19 вируси билан зарарланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса бўлиб ҳисобланадими?
далее...»»
29.04.2020 Интизомсиз ходимни қандай ишдан кетказиш мумкин
Корхонада карантин режими жорий этилишидан олдин ҳам меҳнат тартиб-интизомини тез-тез бузиб турадиган – ишга кечикиб келадиган ходимамиз бор эди. Унга нисбатан ҳужжатлар билан тасдиқланмасдан, фақат оғзаки тарзда огоҳлантиришдан ташқари бирорта чоралар кўрилмаган. Ҳозир ходима масофадан туриб ишлашга ўтган, лекин унга жўнатилаётган ишни бажараётгани йўқ, телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаяпти. Карантин режими тугагандан кейин бундай ходимани иш берувчининг ташаббуси билан қандай қилиб ишдан кетказса бўлади? Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан тугатилиши қонуний ва асосланган бўлиши учун ходимага нисбатан қандай чоралар кўрилиши лозим?
далее...»»
29.04.2020 Қарздор банкрот бўлмоқчи
Суднинг қарорига мувофиқ МЧЖдан АЖ фойдасига 9 млн сўм миқдорида пул маблағлари ундирилиши лозим. Ижро этиш учун МИБга юборилган ижро варақаси бир йил ўтгач ундирувчига қайтарилди. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 3-қисмига биноан иш тўхтатилган. МИБ сайтидаги қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар базасида қарз мавжуд эмас. Корхона қарздор корхонани банкрот деб ¬эътироф этиш учун судга мурожаат қилиши мумкинми? Бунинг тартиб-таомили қандай?
далее...»»
29.04.2020 Ижара шартномасининг тўхтатиб турилиши
МЧЖ бинони ижарага беради. Covid-19 вируси тарқалганлиги туфайли кўпгина ташкилотлар томонидан 2020 йил 24 мартдан масофавий ишлашга ўтилганлиги маълум қилинган ва Президентнинг 2020 йилдаги ¬ПФ-5969-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг ¬179-сон қарорига амал қилган ҳолда карантин даврида ижара ҳақини ҳисобламаслик ёзма равишда сўралган. Бинони ижарага олувчининг хатига асосан карантин даврида ижара ҳақи ҳисобланмаслиги мумкинми?
далее...»»
29.04.2020 УФга пул кўринишида бўлмаган ҳисса
МЧЖ ягона муассиси офис учун инвентарь ва мебелни нақд пулга сотиб олди. Ушбу мол-мулкдан ҳақиқатда МЧЖда фойдаланилади, бироқ у балансда ҳисобда турмайди. МЧЖ устав фондини ушбу мол-мулк ҳисобига кўпайтириш мумкин? Мол-мулк сотиб олинганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рўйхатдан ўтказувчи органларда муаммога тўқнаш келинмайдими?
далее...»»
29.04.2020 Прописка тизими қандай ислоҳ қилинади
Президентнинг 22 апрелдаги доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилишга доир ПФ-5984-сон Фармони имзоланди.
далее...»»
14.04.2020 ЭРИ барча калитлари бир хилда
Корхоналар илгари маълумотларни бухгалтерияда фойдаланиладиган ЭРИ ёрдамида ЯММТга киритган бўлсалар, фақат ЯММТ учун иккинчи ЭРИ калитини олгандан кейин корхона томонидан тизимда ишлаш янги калит ёрдамида давом эттирилиши мумкинми?
далее...»»
14.04.2020 Ходим терговда бўлганда…
Компанияда ҳайдовчи-экспедитор лавозимида ишлайдиган ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажараётган пайтда ЙТҲга тўқнаш келган, одам уриб юборган. Ҳодиса содир бўлган жойда ДЙҲХХ ходимлари томонидан унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган. Бинобарин, ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажара олмайди. Ходимни бўш лавозимга ўтказишнинг имкони йўқ, у бунга рози бўлмаяпти. Айни пайтда жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари кетаяпти. Ҳали суд бўлмади. Компания машинаси жарима майдончасига олиб кетилган. Иш берувчи ходим терговда бўлган даврда уни ишдан четлаштириши мумкинми? Шундай қилиш мумкин бўлса, унин ушбу даврдаги иш ҳақи қандай норматив ҳужжатга асосан ва қандай тартибда ҳисобланади?
далее...»»
14.04.2020 Розиликни олмасдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш мумкинми
Бугунги вазиятда кўриб турилганидек, иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатлар ноанъанавий тус олиб бормоқда. Лекин қонун ҳужжатларида бундай муносабатларни ҳал этиш йўл-йўриқлари баён этилган. Buxgalter.uz да юзага келаётган саволларга юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ жавоб берди:
далее...»»
14.04.2020 Пенсия иши
Ушбу нашрда турли-туман мавзулар берилади. Булар стажни автоматик тарзда тасдиқлаш тўғрисида, иш берувчи пенсионерни ишга қабул қилаётганда нималарни билиши лозимлиги ҳақидаги мавзулар. Шунингдек саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев томонидан тайёрланган жавоблар берилган.
далее...»»
14.04.2020 Ер участкалари қандай олиб қўйилади ва бузилган кўчмас мулк объектлари учун қанча компенсация берилади
2019 йил ноябрь ойида Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган (ВМнинг 16.11.2019 йилдаги 911-сон қарорига 1-илова).
далее...»»
14.04.2020 Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фуқаролик жавобгарлигини қандай суғурта қиладилар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 199-сон қарори билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.
далее...»»
14.04.2020 Карантин ҳақида нималарни билиш лозим
«Ҳуқуқий ахборот» телеграм-каналида карантин тўғрисидаги саволларга жавоблар туркуми эълон қилинган. Эътиборингизга мавзу блоклари бўйича шартли равишда гуруҳланган кўчирмалар ва асосий тезисларни ҳавола этамиз.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика