Norma.uz
СБХ
20.08.2018 Ҳисоб-китобларда ЭКИҲни қўллаш
Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) билан 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб энг кам иш ҳақининг янги миқдори – 184 300 сўм белгиланди.
далее...»»
16.02.2021 Ҳисоб-китобларда қандай БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади
2021 йил 1 февралдан МҲЭКМ 747 300 сўмни, БҲМ – 245 000 сўмни ташкил этади (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б.). Қандай ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткич асос қилиб олиниши лозим? Эътиборингизга йиғма жадвални ҳавола этамиз, унда БҲМ ва МҲЭКМ (2021 йил 1 февралдан бошлаб амал қилади) энг кўп қўлланиладиган ҳолатлар акс эттирилган.
далее...»»
19.08.2019 Ҳисоб-китобларда қандай ЭКИҲ қўлланилади
2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори ўзгарди. Бухгалтерларга қулай бўлиши учун қайси ҳолатларда 1 январга бўлган ЭКИҲ – 202 730 сўм, қайсиларида эса 2019 йил 1 августдан жорий этилган ЭКИҲ – 223 000 сўм қўлланилиши кўрсатилган жадвални тақдим этамиз.
далее...»»
21.02.2019 Ҳисоб-китобни тўғри қилган бўлсангиз, зарар кўрмайсиз
Жорий йил 1 январдаги ҳолатга кўра АЁҚШда 67 500 минг сўмлик суммадаги 21 тонна бензин қолган. Нефть базаси ўтган йили бензинни ҚҚС билан бермаган. Уни ҳисобга ололмайман. 1 литр бензин нархи қатъий белгиланган – 4 000 сўм. Умумий суммадан 67 500 х 20% = 13 500 минг сўм ҚҚС тўланса, зарарга сотилган бўлади. 2018 йилда нефть базасидан ҚҚСсиз сотиб олинган ва 2019 йилда реализация қилинган бензин қолдиқлари бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади?
далее...»»
07.09.2020 Ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома суммаларидаги тафовут ҳисобда қандай акс эттирилади
Уяли оператор биллинг тизими орқали уяли алоқа хизматларини кўрсатади. Бизга ҳисобварақ-фактурани тақдим этади, унда сумма сўм ва тийинда кўрсатилади. Ой якунлари бўйича уяли оператор томонидан ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси тақдим этилади, у биллинг тизимида шакллантирилади ва тийинлар яхлитланмайди. Натижада ҳисобда ҳисобварақ-фактураларга асосан оператор тақдим этган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси ўртасида тафовутлар юзага келади. Мазкур ҳолатда бухгалтерия ҳисобида тафовутни қандай тўғри акс эттириш лозим?
далее...»»
15.10.2019 Ҳисобварақ-фактура ёки далолатнома
Ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлса, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномалари нима учун керак?
далее...»»
11.10.2019 Ҳисобварақ-фактура ёки далолатнома
Ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлса, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномалари нима учун керак?
далее...»»
07.09.2020 Ҳисобварақ-фактура санаси бўйича ҳисоб-китобда акс эттириш
Сигнализация ўрнатиш ишлари ҳақи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 29 майда тўланган. Яъни ҳисоб-китоб қилиш чоғида ҳисобга олинадиган ҚҚС тўланган. Июнда сигнализация ўрнатилган, ҳисобварақ-фактуралар ёпилган ва бажарилган ишлар далолатномаси тузилган. Тўлов май ойида тўланган (кўчирма), ишлар июнь ойида бажарилган (ҳисобварақ-фактура, далолатнома). Етказиб берувчига бўнак бошқа ойда тўланган, ҳисобварақ-фактура ундан кейинги ойда олинган бўлса, ҳисобга олинадиган ҚҚС қайси ойда кўрсатилиши лозим?
далее...»»
12.01.2021 Ҳисобварақ-фактура суммасига тузатиш киритиш

2019 йилда хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган. Шартнома бўйича хизматлар қиймати 4 млн сўмни ташкил этади. 2019 йил декабрда 2 млн сўмлик хизматлар кўрсатилган, тарафлар раҳбарлари томонидан хизматлар нархини пасайтириш тўғрисида қўшимча битим имзоланган ҳамда нархлар 2 млн сўмни ташкил этган ва ушбу сумма мижоз томонидан тўланган. Бироқ ижрочининг бухгалтери 4 млн сўмга ҳисобварақ-фактура тақдим этган ва уни мижозлар имзолашган. Натижада ижрочида дебиторлик қарзи, мижозда эса кредиторлик қарзи пайдо бўлган. 2020 йилда ижрочининг бухгалтери алмашган ва у ушбу номувофиқликни аниқлаган. Бундай ҳолатда ҳисобварақ-фактурани алмаштиришнинг иложи йўқ.

2019 йилда тақдим этилган ҳисобварақ-фактура суммасига (камайтиришга қаратилган) тузатишни қандай киритиш мумкин?


далее...»»
12.07.2017 Ҳисобварақ-фактура чегирма билан тақдим этилганда
Сотувчи компания харидорга медикаментлар учун молиявий чегирма қилмоқда. 1. Товарга пулли (молиявий) чегирма қилинганда қандай ҳолларда битта, қандайларида эса иккита ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади? 2. Чегирма билан юкхат-ҳисобварақ-фактура қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?
далее...»»
21.11.2016 Ҳисобварақ-фактура ҳажми белгиланмаган
Бухгалтер ҳисобварақ-фактура ёзиб берди, бунда биринчи варақ товарлар рўйхати билан тўлди, томонларнинг реквизитлари ва имзолари эса иккинчи вараққа ўтди. Директор буни қонунбузарлик деб ҳисоблаб, ҳужжатни имзоламади. Товарни беришга икки варақли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш қонунбузарлик деб ҳисобланадими?
далее...»»
27.02.2019 Ҳисобварақ-фактура: барча учун битта
ДСҚ ва МВнинг қарори билан ҳисобварақ-фактураларнинг янги шакллари тасдиқланган. Дори воситаларини улгуржи сотувчилар бундай ҳисобварақ-фактураларда базавий қиймат, устама ва сотиш қийматини қандай кўрсатишлари керак?
далее...»»
10.10.2019 Ҳисобварақ-фактурада алкоголь нархи
Корхона алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Маҳсулот шартномавий нарх – 19 400 сўм бўйича сотилади, шу жумладан ҚҚС – 3 233,33 сўм ва акциз солиғи – 8 450 сўм. ҚҚСсиз маҳсулот қиймати – 16 166,67 сўм, ҚҚС ва акциз солиғисиз – 7 716,67 сўм. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи уларни реализация қилиш чоғида янги намунадаги ҳисобварақ-фактуранинг 4-устунида қайси нархни кўрсатиши лозим?
далее...»»
19.06.2018 Ҳисобварақ-фактурада монтаж қилинган ускуна
Корхона ҳажмдор ускуналар (генераторлар) ишлаб чиқаради. Ижрочи уни шартнома бўйича сотиш чоғида буюртмачига мазкур ускунани монтаж қилиши ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариши шарт. Шартномада тўлов учун умумий сумма кўрсатилган, бунда ускуна қиймати – 2 000 000 сўм; монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари қиймати – 500 000 сўм алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган. Нечта ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керак бўлади?
далее...»»
11.02.2020 Ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш қоидалари
Ташкилот (ЯСТ тўловчи) ижара хизматларини кўрсатади. 2019 йил 1 апрелдан ихтиёрий равишда соддалаштирилган ҚҚСни тўлашга ўтди. Ўтиш даврида даромад 1 млрд сўмдан кам бўлган. 6 ойдан кейин ДСИ соддалаштирилган ҚҚСга ноқонуний равишда ўтилгани тўғрисидаги талабнома юборди ҳамда ЯСТ ва соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширишни талаб қилди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қандай тўғрилаш мумкин? Улар соддалаштирилган ҚҚСсиз қайта тузатиладими ёки бутун давр учун битта ҳисобварақ-фактура билан сторнолаш мумкинми?
далее...»»
24.08.2020 Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда нима ўзгарди

Ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги Низомга мувофиқ (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) уларнинг шаклларига ўзгартиришлар киритилди. Ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида, шунингдек, воситачилик хизматларида ЭҲФда энди қўшимча маълумотларни кўрсатиш лозим. buxgalter.uz илтимосига биноан ўзгартиришлар ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди.


далее...»»
20.10.2020 Ҳисобварақ-фактурани ҳисобот даври тугагандан кейин тақдим этганлик учун жарима
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ҳисоботлар топширилган давридан кейин ушбу даврлар учун ЭҲФ расмийлаштирилиб (солиқ қонунчилилигига мувофиқ солиқ солиш базасига тузатиш киритиш бундан мустасно), лекин аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, СКнинг 223-моддасига мувофиқ солиқ солиш базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) бўйича молиявий жарима қўлланилиши тўғрисида эслатма йўллади. Экспертлар бундай ёндашувни нотўғри, деб ҳисоблашади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтерлар юзага келган вазиятда нималар қилишлари лозимлигини тушунтириб берди.
далее...»»
06.09.2024 Ҳисобварақда маблағ етишмаганда тўловлар қандай амалга оширилади
  Бошқа даромадлар жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилади (СК 370, 377-м.) . Бу жисмоний шахслар даромадларининг алоҳида гуруҳи бўлиб, улар на меҳнатга ҳақ тўлашга, на мулкий даромадларга, на моддий наф тарзидаги даромадларга киритилмайди.   Бошқа даромадларга нималар
далее...»»
15.09.2020 Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш сабаблари
Солиқ тўловчига таъсир ўтказиш усулларидан бири ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳисобланади. Янги Солиқ кодекси жорий этилиши муносабати билан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга оид сабаблар кўпайди.
далее...»»
08.03.2021 Ҳисобга олинадиган ҚҚС «савдоси» ва солиқ органларининг ҳаракатлари ҳақида
Нима учун тўланадиган ҚҚС суммасини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилувчи ташкилотларга фаол қарши курашиш айнан ҳозир бошланди? Давлат улар билан кейинчалик қандай усуллар билан курашади? Ушбу ва бошқа саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика